Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Айб - субъектив томон зарурий белгиси, мотив


Download 271.4 Kb.
bet12/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Айб - субъектив томон зарурий белгиси, мотив, мақсад, эмоциялар эса - факультатив белгиси саналади.
Жиноят таркибида субъектив томоннинг бўлмаслиги жиноий жавобгарликни истисно қилади. Жиноятнинг субъектив томонини тўғри аниқлаш жиноятчи шахснинг ижтимоий хавфлилиги даражасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жиноятни квалификация қилишда субъектив томоннинг аҳамияти қуйидагиларда кўринади:

  • субъектив томон - ҳар қандай жиноят таркибининг зарурий белгисидир. Унинг йўқлиги қилмишда жиноят таркибининг мавжуд эмаслигини англатади;

  • тегишли жиноят таркибининг субъектив томони ва унинг барча белгиларининг тўғри ўрганилганлиги жиноятни тўғри ва асосли квалификация қилишнинг зарурий шартидир;

  • субъектив томоннинг тўғри белгиланганлиги айбдор шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик, жазо муддати ва миқдорини тўғри белгилашда муҳим аҳамият касб этади;

  • субъектив томоннинг тўғри белгиланиши қонунийликни таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг зарурий шартидир.

Жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси сифатида айб ва унинг шакллари
Айб - жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмишига ва унинг оқибатларига бўлган ички руҳий муносабати тушунилади.
Айбнинг руҳий муносабат сифатидаги тафаккурий ва иродавий ҳолатлари мавжуд бўлиб, улар биргаликда айбни шакллантиради. Тафаккурий ва иродавий ҳолатларнинг турли комбинациялари айбнинг турли шакл ва турларини вужудга келтиради.
Тафаккурий ҳолати бу - шахс ўзи содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишининг хавфлилик хусусиятини англаб етаётганлигини ифодаласа;
Иродавийлик ҳолати шахс ўз қилмишини бошқара олиш имкониятини англатади.
Айбсиз ҳолда зарар етказишда – айбнинг тафаккурий ва иродавий ҳолатининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling