Болаларни шавқатсиз ва нолойиқ муносабатдан ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция 19-модда - Иштирокчи-давлатлар болани
- жисмоний, руҳий зўравонликнинг,
- ҳақоратлаш
- ва суиистеъмолликлар,
- ғамхўрлик кўрсатмаслик
- ёки бепарволик билан муомалада бўлиш,
- қўпол муомала қилиш
- ёки ота-она, қонуний васийлар ёки бола ҳақида ғамхўрлик қилувчи ҳар қандай бошқа шахс томонидан эксплуатация қилиш,
- шаҳвоний суиистеъмолликлар содир этишнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоялаш мақсадида жамики зарур қонуний, маъмурий, ижтимоий ва маърифий чора-тадбирларни кўрадилар
ЎзР Конcтитуцияси ЎзР Конcтитуцияси - 26-модда.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. - 45-модда.
Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. - 64-модда.
Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. «БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА» ЎЗРқ «БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА» ЎЗРқ 10-модда. Боланинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи кафолатлари ...... - Ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Давлат: болага нисбатан эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш; эксплуатация ва зўравонликка дучор бўлган болаларга зарур педагогик, психологик, тиббий, юридик ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўради. 11-модда. Боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи кафолатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |