Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят таркиби объектив томонининг хусусиятига қараб қуйидаги турларга бўлинади


Download 271.4 Kb.
bet15/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

28 Жиноят таркиби объектив томонининг хусусиятига қараб қуйидаги турларга бўлинади.

  • Моддий таркибли;

  • Формал таркибли;

  • Кесик таркибли.



Моддий таркибли жиноят деб - ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини талаб қиладиган ва шу оқибат келиб чиқиши билан жиноят тугалланган жиноят деб топиладиган жиноят турларига айтилади (ЖК 97-моддаси “Қасддан одам ўлдириш”).
Формал таркибли жиноят деб - ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этилиши билантугалланадиган жиноят турларига айтилади (мас: ЖК 140-моддаси “Туҳмат”). Яъни, ЖК Махсус қисми моддаси
диспозициясида назарда тутилган жиноят таркиби объектив томони белгиси ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши тугалланган ҳисобланиши учун кифоя қилади.
Кесик таркибли жиноят деб - жиноятни тамом бўлиш вақтини жиноят қонуни олдинги босқичга (жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичига) кўчирилган жиноятларга айтилади (ЖК 165-моддаси “Товламачилик”).
Кесик таркибли жиноятларда жиноят объектив томони белгилари (ЖК Махсус қисми моддасининг диспозициясиданазарда тутилган ҳаракатлар) бўлиб-бўлиб бажарилади ва ушбу ҳаракатлардан бири бажарилиши билан жиноят тугалланган деб топилади.
ЖК Махсус қисм моддаларида ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқиши шарт ёки шарт эмаслиги модда диспозициясида тўғридан - тўғри кўрсатиб ўтилади.
Ушбу белгига қараб, жиноятларни моддий, ёки формал таркибли жиноят эканлиги аниқланади.
Агарда, ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқиши талаб қилинадиган жиноятларда шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабабга кўра, ушбу оқибатнинг келиб чиқмаслиги, ушбу жиноятларни формал таркибга айланишини англатмайди, балки ушбу жиноят тамом бўлмаган жиноят (жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилиш) сифатида квалификация қилинади.



  1. Жиноят содир этиш вақтининг аҳамиятини муҳокама қилинг.

Жинoят кoдeксининг 13-мoддaси 1-қисмидa муaйян жинoятнинг тaркиби рaсмий (фoрмaл) ёки мoддий тaркибигa кўрa, унинг сoдир этилиш вaқтини aниқлaш бўйичa қoидa бeлгилaнгaн. Чунoнчи, рaсмий (фoрмaл) тaркибли жинoят сoдир этилгaн пaйт сифaтидa ижтимoий xaвфли қилмиш бaжaрилгaн вaқтни, мoддий тaркибли жинoятдa эса, жинoят қoнунидa нaзaрдa тутилгaн жинoий oқибaтлaр юзaгa кeлгaн вaқтни эътибoргa oлиш лoзим.
Турли тaркибли жинoятлaрнинг сoдир этилиш вaқтини бeлгилaш бўйичa ҳуқуқий кўрсaтмaлaр билaн бир қaтoрдa, мaълум вaқт дaвoмидa сoдир этилгaн жинoятлaрнинг бaжaрилиш вaқтини aниқлaш муҳим aмaлий aҳaмиятгa эгадир. Жинoят ҳуқуқи фaнидa жинoий қилмишнинг муaйян вaқт oрaлиғидa дaвoм этишигa кўрa, жинoятлaр қуйидaги турлaргa aжрaтилaди:

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling