Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Савол Жиноят предметини жиноятни квалификация қилишдаги аҳамиятини таҳлил қилинг


Download 271.4 Kb.
bet23/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Савол Жиноят предметини жиноятни квалификация қилишдаги аҳамиятини таҳлил қилинг.

Жиноят предметининг ахамияти катта. Бундан ташкари, жиноят предмети квалификация килишга таъсир курсатиши мумкин, у якин булган жиноят таркибларини (масалан, контрабанда ва божхона тугрисидаги конун хужжатларини бузиш) бир-биридан ажратиш асоси сифатида хизмат килади ва жиноят окибатида етказилган зарарнинг хусусияти ва микдорини аниклашга ёрдам беради.
ЖК Махсус кисми айрим моддаларида жисмоний шахс сифатида инсон жиноят предмети сифатида назарда тутилади. Бундай холларда жиноятнинг жабрланувчиси хакида суз юритиш мумкин. Бунда субъект тажовуз каратилган ижтимоий муносабатга айланади.



  1. савол

Жиноят таркиби элементлари тизимида объектив томоннинг аҳамиятини муҳокама қилинг.
Жиноят объектив томонининг биринчи навбатдаги ахамияти шундан иборатки, уни тугри аниклаш ижтимоий хавфли килмишни тугри квалификация килишнинг гаровидир. Таъкидлаш жоизки, ЖК Махсус кисми моддалари диспозицияларида жиноят таркибида бошка элементларга нисбатан объектив томоннинг белгилари купрок ифодаланган булади. Бу белгилар жиноятларни бир-биридан фарклаш, бунинг натижаси сифатида жиноятларни квалификация килиш мезони хисобланади. Бир вактнинг узида битта объектга каратилган бир хил айб шаклларига эга булган килмишларни чегаралашда объектив томон мухим роль уйнайди. Масалан, бир вактнинг узида битта объектга каратилган, касддан содир этиладиган, Ғаразли ниятларда амалга ошириладиган ва умумий субъектга эга булган мулкни талон-торож килиш жиноятларини фарклаш ЖК Махсус кисми моддаларида турли хил тарзда ифодаланган объектив томоннинг белгилари оркали амалга оширилади.
Объектив томонни тахлил килиш бир катор холларда кушимча. объектни аниклашга имкон беради (масалан, ЖК 164-моддасининг диспозицияси фукароларнинг хаёти ёки соглиги хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабат шакли сифатида кушимча. объектни аниклаш имконини беради). Шунингдек, объектив томоннинг алохида белгилари конун чикарувчи томонидан квалификацияловчи белги сифатида ифодаланади (масалан, жиноят содир этиш усули ва воситаси).




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling