2савол
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ, ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ВА ТАРБИЯЛОВЧИ ВАЗИФАЛАРИНИ МУҲОКАМА ЭТИНГ.
Жавоб. Муҳофаза қилувчи вазифаси : шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш.
Огоҳлантирувчи вазифалари: жиноятларнинг олдини олиш
Тарбияловчи вазифалари: фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш
3-САВОЛ. ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНГ.
Жавоб: Жиноят кодекси қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.
Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принциплари деганда, жиноят-ҳуқуқий нормаларда мустаҳкамланган ва Жиноят кодекси вазифаларидан келиб чиққан ҳолда жиноий жавобгарликнинг умумий асосларини, йўналишини ва ҳажмини белгиловчи таянч ғоялар тушунилади.
принциплар жиноят-ҳуқуқий сиёсатнинг йўналишини акс эттирмасдан, уни амалга оширишнинг айрим асосий усулларини белгилаб беради.
4-САВОЛ: ЖИНОЯТ ҚОНУНИ АМАЛ ҚИЛИШИНИНГ ҲУДУДИЙЛИК ПРИНЦИПИ МАЗМУНИНИ БАЁН ЭТИНГ.
Жавоб: Ҳудудийлик принципи давлат ҳокимиятининг суверенитети принципига асосланган бўлиб, ўз навбатида жиноят ҳуқуқида ҳам қисман аксини топган. Давлат суверенитети ва қонуннинг ҳудудийлик тамойили ўзаро узвий боғлангандир: давлат ҳокимияти унинг ҳудудий масофалари билан чегараланган ва унинг қонунлари шу чегаралари доирасида амал қилади. Давлат суверенитети ва ҳудудийлик принципи давлат ҳокимияти муайян ҳудуд доирасида чегараланганлиги ва унинг қонунлари фақат ушбу ҳудудда амал қилишини англатади.
5 савол
Кодекснинг принциплари
Жиноят кодекси қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |