Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet14/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

биринчидан, содир қилинган ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. (Масалан: ЖК 2785-модда. Компьютер саботажи жинояти. Яъни ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди
шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) жинояти деб таъриф берилган. Ушбу жиноят тури амалдаги жиноят кодексига 2007 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-137-сонли Қонуни билан киритилган. Агарда шахс томонидан модда диспозициясида кўрсатилган ҳаракатлар 2007 йил
25 декабрга қадар содир этилган бўлса, унинг ҳакаракатлари жиноят сифатида эътироф этилмайди. Сабаби шахс ушбу ҳаракатларни содир этган вақда амалда бўлган Жиноят кодексида компьютер саботажи жинояти мавжуд бўлмаган). Демак ушбу қоида талабларидан келиб чиқилса содир этилган қилмишнинг жиноят эканлиги ва жазога сазоворлиги ўша қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган жиноят қонунида мавжудлигини билан белгиланилади.
иккинчидан, Жиноят содир қилинган вақт деб – содир қилинган ижтимоий хавфли қилмишнинг тамом бўлган жиноят сифатида эътироф этилиш пайтига айтилади.
Жиноят қонунининг орқага қайтиш кучи деб - янги қабул қилинган қонун кучга киргунига қадар содир этилган жиноятлар учун татбиқ этилишига айтилади.
ЖКнинг 13-моддасига кўра, жиноят қонуни қуйидаги ҳоллардагина орқага қайтиш кучига эга:
- қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган;
- жазони енгиллаштирадиган;
- шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган.
Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун деганда – ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган жиноят қонуни билан жиноят деб топилган қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган янги қабул қилинган қонунга айтилади.
Масалан, 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-579-сонли “Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” ги Қонуни билан ЖКдан 224-модда “Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш” жинояти чиқариб ташланган ҳамда ушбу турдаги ҳаракатларнинг жиноий қилмиш эканлиги бекор қилинган.
Ушбу ҳолатда агарда чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс 2019 ноябрь ойига қадар Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, рўйхатдан ўтиш, прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаганлиги сабабли жиноий жавобгарликка тортилиб суриштирув, тергов ёки суд процесси олиб борилаётган бўлса ёхуд ушбу жинояти учун жазо ўтаётган бўлса чет эл фуқаросига нисбатан олиб борилаётган барча суриштирув, тергов ва суд ишлари бекор қилиниши, шунингдек жазо ўтаётган бўлса дарҳол жазодан озод этилиши тушунилади. Демак янги қонун эски даврда содир этилган жиноятга нисбатан татбиқ этилишини англатади.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling