Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят предмети ва жиноятни содир этишнинг қуроллари ва воситалари ўртасидаги фарқни муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet22/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жиноят предмети ва жиноятни содир этишнинг қуроллари ва воситалари ўртасидаги фарқни муҳокама қилинг.

Жиноят предметини жиноят объектив томонининг белгилари булмиш жиноят содир этиш куроли ва воситаларидан фарклаш лозим. Жиноят предмети жиноят объектига тажовуз килишда айбдор тугридан-тугри таъсир курсатадиган нарсадир. Масалан, укотар курол, ук-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш курилмаларини конунга хилоф равишда эгаллаш (ЖК 247-моддаси) жиноятида куроллар жиноят предмети хисобланади, уюшган куролли гурух тузиш (ЖК 242-моддаси 2-кисми) жиноятида эса жиноят содир этиш куроли хисобланади. Ёки масалан, транспорт воситасини олиб кочиш (ЖК 267-моддаси) жиноятида автомобиль предмет булиб хисобланади, угирланган ашёни ташишда эса жиноят содир этиш воситаси хисобланади.
42 Тамом бўлмаган жиноятлар турини тушунтириб беринг.
Тамом бўлмаган жиноят (тайёргарлик куриш ва суикасд) конкрет жиноят таркиби белгиларида назарда тутилган хатти-харакатларни тулик бажармаслик ёки жиноий окибатларни келтириб чикармаслик билан тавсифланади.
- жиноятга тайёргарлик кўриш;
- жиноятга суиқасд қилиш киради.
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Жиноятга тайёргарлик кўришда, шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилишга улгурмасдан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўхтатилиши тушунилади.
Шахснинг қасддан содир этадиган жинояти бошланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга cуиқасд қилиш деб топилади.


43 саволЖиноятларнинг предмети ва жиноят объектидан фарқини муҳокама қилинг, амалий мисоллар билан фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг.
Жиноят предмети ва жиноят объекти уртасидаги фарк шундаки, жиноят предмети хар доим объектив оламдаги моддий нарсадир, масалан, транспорт воситаси, хужжатлар, хайвонлар, усимликлар, жиноят объекти эса ижтимоий категория хисобланади.
Агар жиноят содир этилиши натижасида жиноят объектига зарар етказилса ёки зарар етказиш хавфи тугилса, жиноят предмети эса жиноят окибатида бутунлай йук килиб юборилиши (масалан, одам улдириш, ЖК 173-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда ут куйиш) ёки узгаришсиз колиши (масалан, транспорт воситасини олиб кочиш ёки ашёни угирлаш) ва хатто узининг сифатини яхшилаши мумкин.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling