1-мавзу: Ўсимликлар физиологияси фанининг объекти, мақсад ва вазифалари


Download 199.13 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi199.13 Kb.
#1501236
  1   2   3
Bog'liq
1 mavzu


1-мавзу: Ўсимликлар физиологияси фанининг объекти, мақсад ва вазифалари.
1
Ўсимликлар физиологияси фанининг вазифаси ва мақсади
2
Ўсимликлар физиологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси
3
Ўсимликларфизиологияси фанининг тарихи.
4
Хозирги замон ўсимликлар физиологиясининг асосий муаммолари

Ўсимликлар физиологияси фани ўзининг узоқ, 200-йиллик бой ўтмиш тарихига эга. Бу фан умумбиологик фанлари қаторига киради. Шунинг билан бирга ўзининг назарий ва услубий жиҳатлари билан жуда ҳам динамик ривожланган фан ҳисобланади. Фанни ўрганиш давомида замонавий ва илмий даражада, муҳим физиологик жараёнларини; ўсимликларнинг сув режими ва сув алмашинуви, фотосинтез ва нафас олиш, минерал озиқланиши, ўсиш, ҳаракатланиш, ривожланиш, мосланувчанлик, чидамлилик ва яшил ўсимликларнинг ҳаёт фаолиятини бошқа тамонларини камраб олишга ҳаракат қиламиз. хисобланади.

Ўсимликлар физиологияси фани ўзининг узоқ, 200-йиллик бой ўтмиш тарихига эга. Бу фан умумбиологик фанлари қаторига киради. Шунинг билан бирга ўзининг назарий ва услубий жиҳатлари билан жуда ҳам динамик ривожланган фан ҳисобланади. Фанни ўрганиш давомида замонавий ва илмий даражада, муҳим физиологик жараёнларини; ўсимликларнинг сув режими ва сув алмашинуви, фотосинтез ва нафас олиш, минерал озиқланиши, ўсиш, ҳаракатланиш, ривожланиш, мосланувчанлик, чидамлилик ва яшил ўсимликларнинг ҳаёт фаолиятини бошқа тамонларини камраб олишга ҳаракат қиламиз. хисобланади.

Ўсимликлар физиологияси деганда “грекча - physis - табиат ва logos - тушинча, фан” ўсимликлар ҳаёти ҳақидаги фан маъноси келиб чиқдаи.

Бирор фан ёки предмет қачон мустақил бўла олади, қачонки, у ўз объектига, предметига ва тажриба (текшириш) ўтказиш усулларига эга бўлгандагина мустақил фан ёки предмет бўла олади.


ўсимликлар танасида содир бўладиган хаётий жараёнлар, мураккаб қонуниятлар ва ходисалар занжирини ўрганувчи фандир
Фотосинтез, нафас олиш, сув режими ва тириклик асосини ташкил этувчи бошқа хаётий кечинмаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни одам учун фойдали томонга ўзгартириш, яъни юқори ва сифатли ҳосил олиш мазкур фаннинг асосий вазифаси ҳисобланади.
К.А.Тимирязев ўсимликлар физиологиясининг мақсади ўсимлик танасидаги хаётий ҳодисаларни ўрганиш ва тушуниш ҳамда шу йўл билан ўсимлик организми киши ҳохишига қараб ўзгарувчи, ундаги ҳодисаларни тўхтата олиш ёки аксинча, рўй беришга мажбур қилиш, хуллас, ўсимликни киши ихтиёрига бўйсундиришдан иборат, деб ёзган эди
Ўсимликлар физиологияси
Ўсимликлар физиологияси
Aгрокимё
Микробиология
Ўсимликшунослик
Агротупроқшунослик
Цитология
Генетика ва селекция
Биокимё
Ўсимликлар физиологияси
ХУII-ХУIII асрларда ва ХIХ асрнинг бошларида мустақил фан сифатида шаклланди.
Дастлаб италиялик олим М.Малпиги (1675), инглиз Р.Гук (1665) ўсимликларнинг микроскопик тузилиши ҳақидаги таълимотни яратдилар.
1727 йилда инглиз ботаниги С.Гейлс ўзининг “ Ўсимликлар статискаси” асарида бир қанча физиологик тажрибаларнинг натижаларини якунлаб, ўсимликларда икки хил оқимнинг мавжудлигини, яъни сув ва озуқа моддаларнинг пастдан юқорига ва юқоридан пастга караб оқишини тасдиқлади. Ўсимликларда сувни ҳаракатта келтирувчи куч илдиз босими ва транспирация эканлигини исботлади.
Россияда ўсимликлар физиологияси ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан ривожлана бошлади.
1800- йили Ж.Сенебенинг беш томлик “Ўсимликлар физиологияси” китоби чоп этилди ва у ўсимликлар физиологиясининг мустақил фан сифатида туғилиши ва келажакдаги ривожланишига асос солди.
Инглиз Д.Пристли (1771), голландиялик Я.Ингенхауз (1779), швецариялик олимлар Ж.Сенебе (1782) ва Т.Соссюр (1804) бир-бирларининг ишларини тўлдириш натижасида ўсимликларда фотосинтез жараёнинииг мавжудлигини очдилар.
Россияда ўсимликлар физиологияси фани асосчилари:
А.С.Фаминцин (1867) Петербург университетида ўсимликлар физиологияси кафедрасини ташкил этди. 1887 йилда ўсимликлар физиологияси ўқув китобини ёзди. У суньий ёруғликда ҳам СО2 ҳосил бўлишини аниқлади.
Д.И.Ивановский 1892 йилда вирусларни кашф этди.
М.С.Цвет 1903 йилда хромотография усулини яратиб, шу асосда хлорофилни биринчи бўлиб хлорофилл «а» ва хлорофилл «б» га ажратди.
К.А.Тимирязев – ўсимликлар физиологияси сохасида Москва мактабининг ташкилотчиси, хлорофилнинг кимёвий ва физикавий хоссаларини ўрганишга катта ҳисса қўшган.
Н.А.Максимов – ўсимликлар экологик физиологиясига асос солган., қишнинг ноқулай омилларига, қурғоқчиликка чидамлилик физиологиясига, суньй ёруғликда ўсиш каби жараёнларнинг назарий асосларини ишлаб чиқди.
Ўзбекистонда ўсимликлар физиологияси фан сифатида 1920 йили Ўрта Осиё давлат университетида «ўсимликлар физиологияси ва биокимёси» кафедраси ташкил этилиши билан ривожлана бошлади.
Ўзбекистонда фитофизиологлар
А.Б.Благовешенский,
Н.Д. Леонов,
В.А.Новиков,
В.Шардаков,
Н.А.Тодоров,
М.Х.Ибрагиимов,
Н.Н.Назиров,
С.С.Абаева,
М.А.Белоусов,
Х.Х.Енилеев,
А.Имомалиев,
Р.А.Азимов
ва бошқалар ғўза ва бошқа ўсимликларнинг ҳаётий жараёнларини кенг ўрганишган.

Download 199.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling