Тўртинчиси эволюцион ёки солиштирма йўналиш - бу филогенезнинг хусусиятларини белгилаб беради.У онтогенезнинг генотип функцияси сифатида қарайди. Бу белгилар филогенезда кузатилади. Бешинчиси экологик йўналиш - бу ўсимлик организмининг ички жараёнларини ташқи муҳитга боғлиқлигини ўрганади. Демак, ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун таъсир этувчи омилларни ишлаб чиқиш керак. Масалан: минерал ўғитларни қўллаш, ёруғлик ва сув режимини яхшилаш, экин майдонларида ўсимликларни тақсимлаш ва бошқалар. Натижада, ўсимликларда мой, қанд, оқсил моддаларни миқдорини ошириш билан ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларига чидамлилигини оширади. Олтинчиси синтетик ёки кибернетик йўналиш - ўсимликларни ўсишининг умумий қонуниятларини ва бир-бирига боғлиқ бўлган энергетикасини ва кинетикасини ўрганади. Масалан: фотосинтез, нафас олиш, озиқланиш органларининг ҳосил бўлиши. Умуман ўсимликлар физиологиясида ҳосил бўладиган бу барча йўналишлар бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлиб, бир хил даражада аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |