Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Ҳаракатсизликда жиноий жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳаракатсизликнинг объектив ва субъектив мезонларини таҳлил қилинг


Download 271.4 Kb.
bet25/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Ҳаракатсизликда жиноий жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳаракатсизликнинг объектив ва субъектив мезонларини таҳлил қилинг.

Ҳаракатсизлик орқали содир қилинган қилмиш учун жиноий жавобгарлик - шахс ўзи бажариши шарт бўлган вазифаларини реал имконияти бўла туриб бажармаса ва шунинг натижасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларга зарар етказилгандагина келиб чиқади.
Ҳаракатсизлик орқали содир этилган жиноятларда оқибат келиб чиқмаса шахсни жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди.
Харакатсизликка хос булган икки объектив ва субъектив мезонни белгилаб оламиз.
Объектив мезон - аник ижтимоий зарур хдракатнинг уни бажариши шарт булган шахс томонидан бажарилмаслиги. Ижтимоий зарур харакатларни содир килиш мажбурияти нафакат жиноят-хукукий нормаларда, балки бошка нормаларда хам, шу жумладан, ижтимоий нормаларда хам белгиланган булиши мумкин. Улар куйидагиларда уз ифодасини топади:
жиноят конуни, масалан ЖК 117-моддасида хавф остида колдириш учун жавобгарлик назарда тутилган;
бошка конун ёки норматив-хукукий хужжатларда белгиланган булиб, ЖК Махсус кисми бланкет диспозицияли моддаларида назарда тутилган, масалан, ЖК 262-моддасида транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чикариш коидаларини бузиш учун жавобгарлик белгиланган;
шахснинг уз зиммасига олган иш ёки хизмат фаолиятига оид мажбурият, хусусан, унинг касб мажбуриятлари, масалан, врач касалга тиббий ёрдам курсатиши шарт, агар у биринчи ёрдам курсатмаса, у ЖК 116- моддасига мувофик жиноий жавобгарликка тортилади;
шахснинг узи шахсни бирон ножуя холатга солувчи ва унинг хукуклари ва конуний манфаатларига зарар етказмаслиги учун харакат килиши мажбурияти, бунда шахс бу холатда уз ишини охирига етказиши шарт, масалан, жаррох операцияни бошладими, охирига етказиши шарт, агар у операцияни охирига етказмаса, у шахсга карши каратилган жинояти учун жавобгарликка тортилади;
ижтимоий муносабатлар тизимида шахс хулкини мувофиклаштириб турувчи умумижтимоий нормалар, масалан, она уз эмизикли боласини парваришлаши ва бокиши шарт ва агар бу харакатсизлиги бола улимига сабаб булса ёки соглигига зарар етказса, она жиноий жавобгарликка тортилади. Бу холатда конкрет харакат содир килиш мажбуриятининг йуклиги жиноий харакатсизлик учун жиноий жавобгарликка тортишга. асоснинг йуклигидир.
Муайян харакатларни бажариш мажбурияти шахснинг зиммасида булмаса, шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Харакатсизликнинг субъектив мезони - шахснинг маълум холатлар да конкрет харакатни содир килиш учун реал имконият мавжудлигидир.
Бирор шахснинг конкрет харакат содир килиш учун реал имкониятининг йуклиги харакатсизликнинг субъектив мезонини хамда харакатсизликнинг узини истисно килади. Бу имкониятнинг йуклиги шахснинг шахсий хусусиятлари билан, хусусан, унинг тажрибаси, маълумоти ва шу кабиларнинг йуклиги билан ёки объектив шартлар туфайли, масалан, табиий офат туфайли изохланиши мумкин.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling