60. Айб жиноят субъектив томонидаги ўрин ва унинг турларини таҳлил қилинг.
Айб - жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмишига ва унинг оқибатларига бўлган ички руҳий муносабати тушунилади.
Айбнинг руҳий муносабат сифатидаги ҳолатлари тафаккурий ва иродавийлик бўлиб, улар биргаликда айбни шакллантиради.
Тафаккурий ҳолати бу - шахс ўзи содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишининг хавфлилик хусусиятини англаб етаётганлигини ифодаласа;
Иродавийлик ҳолати – шахс ўз ҳаракатларини бошқара олиш имкониятини англатади.
Айбсиз ҳолда зарар етказишда – айбнинг тафаккурий ва иродавий ҳолатининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноий жавобгарлик келтириб чиқармайди.
Айб шакллари ЖК 20-моддасига кўра, қасд ва эҳтиётсизлик кўринишида бўлади.
ҚАСД ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Қасддан жиноят содир этиш тушунчасига тариф беришда жиноят моддий ёки формал таркибли жиноят эканлигини эътиборга олиш лозим бўлади.
Қасд турлари икки хил:
- тўғри қасд;
- эгри қасд.
Моддий таркибли жиноятларда, агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришини истаган бўлса, бундай жиноят тўғри қасддан содир этилган деб топилади;
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай жиноят эгри қасддан содир этилган деб топилади.
Формал таркибли жиноятларда эса шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса жиноят тўғри қасддан содир этилган деб топилади.
Формал таркибли жиноятларда - эгри қасд мавжуд бўлмайди.
Айбнинг қасд шаклини тўғри ва эгри қасд шаклига ажратиш - айнан қасднинг иродавий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Жиноят ҳуқуқида қасднинг яна бошқа шакллари ҳам мавжуд бўлиб, уларга:
Қасднинг келиб чиқиш вақтига кўра: олдиндан ўйланган қасд ёки тўсатдан юз берган қасд шаклларига.
Шахс ҳарактларининг хусусиятига қараб: аниқ ва муқобил қасд шакларига бўлинади.
Муқобил қасдда - шахс содир этган қилмиши натижасида амалда келиб чиққан оқибатига қараб ҳаракатлари квалификация қилинади.
Қасд шакллари содир қилинган ижтимоий хавфли қилмишларни таснифлашда, квалификация қилишда, жиноят таркибини тўғри таҳлил қилишда ва жазо турларини индивидуаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |