Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят содир қилиш жойи ва ҳолати ўртасидаги фарқни таҳлил қилинг


Download 271.4 Kb.
bet29/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жиноят содир қилиш жойи ва ҳолати ўртасидаги фарқни таҳлил қилинг.

Жиноят содир этилган жой - бу жиноят содир қилинган ва тамомланган маълум чегараланган ҳудуд, жой, географик нуқта ҳисобланади.
Жиноят содир этилган холат деганда жиноят конуни билан курикланадиган ижтимоий муносабатларга тажовуз килинадиган шароитлардаги узаро алокада булган омиллар (одамлар, моддий ашёлар, табиий ва ижтимоий жараёнлар) йигиндиси тушунилади.
Холатнинг жиноятга таъсири унинг ижтимоий хавфли килмишни узгартириш имкониятидан иборат. Бошликни улдириш ёки зурлик ишлатиш билан куркитиш, факат у «жанговар вазиятда» содир этилган такдирда, Жиноят кодексининг 282-моддаси билан квалификация килинади. Агар шунга ухшаш харакат бошка шароитларда, яъни «жанговар булмаган вазиятда» содир этилса, килмиш Жиноят кодексининг 112-моддаси билан квалификация килиниши керак, Ёки оммавий тартибсизликлар жараёнида жиноят содир килиш (ЖК 97-моддаси 2-кисми «е» банди).
Айрим жиноятларда ижтимоий хавфли килмиш содир этиш холати унинг квалификация килинадиган (масалан, буйсунмаслик (ЖК 279-м. 3-к.), буйрукни бажармаслик (ЖК 280-м. 2-к.), баданга шикаст етказиш (ЖК 283-м. 3-к.)нинг жанговар вазиятда содир этилиши) тегишли турига айланиши функциясини бажаради ёки, аксинча, имтиёз берувчи унча огир булмаган жазони назарда тутувчи ижтимоий хавфлилигининг кисман камайтирилиши туфайли асосий таркибга айланади. Шундай килиб, баданга огир ёки уртача огир шикаст етказиш Жиноят кодексининг 104 ва 105-моддалари билан, бу харакат кучли рухий хаяжон холатида содир этилганда Жиноят кодексининг 106-моддаси билан квалификация килинади (чунки бу холат мураккаб вазият сабабли келиб чиккан).
Курсатилган вазиятларда холат жиноят объектив томонининг мукаррар белгиси сифатида намоён булади. У факультатив белги сифатида килмишнинг (масалан, ёнгин, зилзила, сув тошкини ва бошкаларда угирлик килиш) ижтимоий хавфлилигига таъсир килади ва жазони енгиллаштирувчи ёки огирлаштирувчи холат (ЖК 55 ва 56-м.) сифатида хисобга олиниши керак.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling