Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят таркиби субъектив томонининг зарурий ва факультатив белгиларини таҳлил қилинг


Download 271.4 Kb.
bet32/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

59. Жиноят таркиби субъектив томонининг зарурий ва факультатив белгиларини таҳлил қилинг.
Жиноятнинг субъектив томонини аниқ белгилаш жиноятни тўғри квалификация қилиш ва адолатли, шахснинг айби даражасини ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлашнинг зарурий шартидир. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқининг муҳим хусусиятларидан бири субъектнинг ақли расолиги, яъни айбдорнинг ўз ҳаракатини бошқара олганлиги ва ҳаракати туфайли келиб чиққан оқибатнинг ижтимоий хавфлилигини англаши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 20-моддасига мувофиқ ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор деб топилиши мумкин, яъни субъектив ақли расолик шуни англатадики, шахс факат қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган қилмиши учун айбдор бўлгандагина жиноий жавобгарликка тортилади.
Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятнинг субъектив томони дейилганда, айбдор шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг оқибатларига бўлган руҳий муносабати тушунилади.
Айб ҳар қандай жиноят субъектив томонининг зарурий белгисидир. Айбсиз ҳолда зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш ва жазо тайинланиши мумкин эмас.
Айб деганда шахснинг содир этган ижтимоий хавфли қилмиши ва унинг оқибатларига (қасддан ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги) бўлган руҳий муносабати тушунилади.
Жиноятнинг мотиви ва мақсади жиноят субъектив томонининг мустакил факультатив белгилари ҳисобланади.
Жиноятнинг мотиви ва мақсади қилмиш тўғри квалификация қилишда, жиноятни бошқа жиноят таркибидан фарқлаш ва адолатли жазо тайинлашда муҳим аҳамиятга эга. Инсонинг ҳар қандай фаолияти муайян мотив ва мақсадга эгадир.
Мотив субъектни ўз мақсадлари сари йўналтирувчи куч ҳисобланади. У маълум инсон эҳтиёжлари ва қизиқишларидан юзага келади ва шахсни жиноят содир қилишга йўналтиради. (мас: “Рашк мотиви” орқали қасддан одам ўлдириш жинояти ЖК 97-моддаси 1-қисми).
Жиноят мақсади эса – ижтимоий хавфли қилмишни бажаришдан кўзланган манфаат (мас:“Тамагирлик мақсадида” қасддан одам ўлдириш ЖК 97- моддаси 2 – қисми “и” банди).
Ушбу белгилар жиноят таркиби субъектив томонининг факультатив белгиси сифатида жиноятни квалификация қилишда эътиборга олинмасада, жазо тайинлашда эътиборга олинади. Айрим ҳолларда, ушбу белгилар ЖК Махсус қисм моддалари диспозициясида тўғридан-тўғри жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида ҳам назарда тутилган бўлса, улар жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлиб келади (мас: ЖК 124-моддаси “Болани алмаштириб қўйиш” жинояти диспозициясида мақсад жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида кўрсатилган).



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling