Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жисмоний ва руҳий мажбурлаш тушунчасини таҳлил қилинг


Download 271.4 Kb.
bet26/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жисмоний ва руҳий мажбурлаш тушунчасини таҳлил қилинг.

Жисмоний мажбурлаш бошка шахсга нисбатан мажбурий характерга эга, яъни унинг иродасига карши, иродасини сундириш ёки уни буйсундириш ёхуд шахснинг харакат эркинлигини чеклаш максадида содир этиладиган жисмоний чораларнинг кулланилишидан иборат.
Жисмоний мажбурлаш деганда, инсоннинг бошка шахс томо­нидан муайян харакат килиш ёки уни килмасликка доир ихтиёридан, яъни узининг хулк-атвори, хатти-харакатини бошкаришдан махрум этишга каратилган жисмоний таъсир (зурлик билан ёпик хонага киритиш, уриш ва зарбалар бериш билан боглик) утказиши тушунилади.
Рухий мажбурлаш бошка шахсга хаётга, согликка, мулкка ёки мажбурланувчи шахс ёки унинг якинларининг хукук ва манфаатларига зарар етказиш хавфида, шунингдек шахснинг рухиятига тугри таъсир (турли психотроп моддаларнинг кулланилиши, гипноз ва хоказолар) утказишда намоён буладиган рухий зурлик чораларини амалга ошириш оркали таъсир утказишдан иборат.
Рухий мажбурлаш деганда, шахсни улдириш ёки унга узгача жисмоний зурлик ишлатиш, мулкини йукотиш ёки унинг бирор-бир хаётий манфаатларини бузиш билан куркитиб, жиноят содир этишга мажбурлаш тушунилади. Рухий мажбурлов жараёнида шахс зарур харакатни бажариш ва аксинча, уни бажармаслик имкониятига эга булади, бирок у узининг улдирилиши ёки мухим конуний манфаат- ларига зарар етказилишидан чучиб, буни бажармайди.



  1. Жиноий оқибатлар ва уларнинг жиноят-ҳуқуқий моҳиятини муҳокама қилинг.

Жиноий оқибат деганда - ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши натижасида жиноят қонуни билан қўриқланаётган ижтимоий муносабатларда юз берадиган салбий ўзгаришга айтилади.
Жиноий окибат - килмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини белгилаб беради. Шунингдек, жиноий окибат килмишнинг жиноийлиги ёки жиноий эмаслигини аниклаб беради. Жазо тайинлашда суд томонидан жазони огирлаштирувчи холатларни куллашда асос булиб хисобланади.
Жиноий-хукукий окибатларни куйидаги мезонларга караб гурухларга ажратишимиз мумкин:
- зарар табиатига караб;
- етказилган зарарнинг хавфлилик даражасига караб;
- конунда белгиланишига караб;
- жиноятни квалификация килиш учун ахамиятига караб.


  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling