Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Эҳтиётсизлик ва унинг турларини муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet36/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

79. Эҳтиётсизлик ва унинг турларини муҳокама қилинг.
ЭҲТИЁТСИЗЛИК ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Эҳтиётсизлик орқасидан жиноят содир этиш деб – ижтимоий хавфли қилмишни ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасидан содир этишга айтилади.
Яъни эҳтиётсизликнинг икки шакли мавжуд. Улар:
- ўз-ўзига ишониш;
- бепарволик.
Агар жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган бўлса, бундай жиноят ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилган деб топилади.
Ўз-ўзига ишонишнинг эгри қасддан асосий фарқи - айбнинг иродавий ҳолатига кўра аниқланади.
Яъни эгри қасдда шахс оқибат келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйиб берса;
Ўз-ўзига ишонишда ушбу оқибатнинг келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилади.
Жиноят бепарволик орқасидан содир этилган деб - агарда шахс ўзининг хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши муминлигига кўзи етмасада, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят бепарволик орқасидан содир этилган деб айтилади.
Бепарволикнинг айбсиз ҳолда зарар етказишдан фарқи эса - айбнинг тафаккурий ва иродавий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Яъни, тафаккурий ҳолат бепаровликда шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини ўша вазиятга кўра билиши ёки англаши лозимлигини ифодаласа;
иродавий ҳолат - оқибатни олдини олишга ҳаракат қилмаганлигида ифодаланади.
Айбсиз ҳолда зарар етказишда эса, шахс - ўз хулқ атворини ижтимоий хавфлилигини анламаганлиги, англаши лозим ҳам бўлмаганлиги - тафаккурий ҳолат;
оқибатни олдини олиш имкониятининг ҳақиқатда мавжуд эмаслиги эса - иродавий ҳолатини ташкил қилади (моддий таркибли жиноятлар учун).
Демак, айбсиз ҳолда зарар етказганда, шахс ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
Одатда, айбнинг эҳтиётсизлик шакли формал таркибли жиноятларда мавжуд бўлмайди.


Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling