Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Мураккаб айбли жиноятларни муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet38/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

64. Мураккаб айбли жиноятларни муҳокама қилинг.
Мураккаб айбли жиноятлар - Айрим ҳолларда қасддан жиноят содир этилиши натижасида бошқа бир оғир оқибатлар келиб чиқади. Лекин бу оқибат шахснинг қасди билан қамраб олинмайди, балки бу шахснинг эҳтиётсизлиги натижасида келиб чиқадиган оқибат ҳисобланади. Бундай ҳолатда агар қонун содир этилган қилмишни қаттиқроқ жавобгарлик билан боғлаган бўлса, содир қилинган қилмиш қасддан содир этилган жиноят деб топилади.
Ушбу турдаги жиноятлар мураккаб айбли жиноятлар деб номланиб, ЖК Махсус қисм битта моддаси билан квалификация қилинади (мас: ЖК 104-моддаси 3-қисм “д” банди, “Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш”).


65. Жиноят мотиви ва мақсадининг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти, уларнинг фарқини муҳокама қилинг.
Жиноят мотиви дейилганда - инсон фаоллиги манбаси, ички йўналтирувчи ҳиссиёт тушунилади.
Мотив субъектни ўз мақсадлари сари йўналтирувчи куч ҳисобланади. У маълум инсон эҳтиёжлари ва қизиқишларидан юзага келади ва шахсни жиноят содир қилишга йўналтиради. (мас: “Рашк мотиви” орқали қасддан одам ўлдириш жинояти ЖК 97-моддаси 1-қисми).
Жиноят мақсади эса – ижтимоий хавфли қилмишни бажаришдан кўзланган манфаат (мас:“Тамагирлик мақсадида” қасддан одам ўлдириш ЖК 97- моддаси 2 – қисми “и” банди).
Ушбу белгилар жиноят таркиби субъектив томонининг факультатив белгиси сифатида жиноятни квалификация қилишда эътиборга олинмасада, жазо тайинлашда эътиборга олинади. Айрим ҳолларда, ушбу белгилар ЖК Махсус қисм моддалари диспозициясида тўғридан-тўғри жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида ҳам назарда тутилган бўлса, улар жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлиб келади (мас: ЖК 124-моддаси “Болани алмаштириб қўйиш” жинояти диспозициясида мақсад жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида кўрсатилган).

66. Жиноят ҳуқуқида юридик ва фактик хато тушунчаси ва турларини, уларнинг жиноят квалификациясига таъсири таҳлил қилинг.


Хато деганда - шахс ўзи содир қилган қилмишининг юридик ва фактик ҳолатларига нисбатан адашиши тушунилади.
Адашганлик хусусиятига кўра, хато: юридик ва фактик хато турларига бўлинади.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling