Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноятни содир қилиш босқичларини муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet46/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

77. Жиноятни содир қилиш босқичларини муҳокама қилинг.
Жиноят содир қилиш босқичлари деб - ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишини ифодаловчи ҳаракатлар босқичининг мажмуига айтилади.
Яъни қасднинг шаклланиши ва ривожланиши даражасини ифодалайди.
Жиноят ҳуқуқи фанида жиноят содир қилишнинг қуйидаги босқичлари ажратиб кўрсатилади:
1. Қасднинг шаклланиши.
2. Қасднинг аниқланиши.
3. Жиноятга тайёргарлик кўрилиши.
4. Жиноятга суиқасд қилиниши.
5. Жиноятнинг тугалланиши.
Қасднинг шаклланиши ва қасднинг аниқланиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди. Жиноят содир этиш босқичлари бир-биридан объектив ва субектив белгиларига кўра фарқ қилади.
Жиноят қонуни жиноят содир қилиш босқичлари тушунчасини ишлатмайди, балки тамом бўлмаган жиноятлар тушунчасини беради. ЖК
25-моддасига кўра тамом бўлмаган жиноятларга:
- жиноятга тайёргарлик кўриш;
- жиноятга суиқасд қилиш киради.
Яна, тамом бўлган жиноят;* (ЖКда лекин мавжуд эмас)
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Шахснинг қасддан содир этадиган жинояти бошланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга cуиқасд қилиш деб топилади.



Жиноят босқичларининг бир биридан фарқи
ва тугалланиш вақти

жиноятга тайёргарлик кўриш

жиноятга суиқасд қилиш

- жиноят қонуни билан қўриқ-ланадиган объектга тажовуз қилинмайди;
- жиноят қонуни билан қўриқ-ланадиган объектга тажовуз бошланмасдан шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тўхтатилади.

- жиноят қонуни билан қўриқ-ланадиган объектга тажовуз бошланади;
- жиноят қонуни билан қўриқ-ланадиган объектга тажовуз бошланиб, лекин шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмайди.

Эҳтиётсизликдан содир қилинадиган жиноятларда ва ҳаракатсизлик орқасидан содир қилинадиган жиноятларда жиноят босқичлари (тайёргалик кўриш ва суиқасд қилиш) мавжуд бўлмайди.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling