Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Махсус субъектнинг белгилари ва аҳамиятини айтиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet45/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

76. Махсус субъектнинг белгилари ва аҳамиятини айтиб беринг.
Жиноятнинг махсус субъекти деб - шахсда субъектнинг зарурий белгилари билан бирга, жиноят қонунида кўрсатилган бошқа бир белгиларнинг ҳам мавжуд бўлиши талаб қилинадиган субъектга айтилади.
Ушбу белгиларга:
- фуқаролик;
- демографик белгилар;
- мансаб;
- ҳарбий хизматга алоқадорлик;
- бажараётган иши;
- касбий мажбуриятлар;
- шахсий мажбуриятлар;
- субъектнинг асосий ҳолатлари ва бошқалар билан боғлиқ белгилар кириши мумкин.
Жиноят махсус субъектининг белгилари жиноят таркиби субъектининг белгилари доирасига кирувчи субъектнинг зарурий белгиси бўлиб, қилмишни ЖКнинг муайян нормаси билан квалификация қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Жиноятнинг махсус субъекти белгиси жиноят субъектининг факультатив белгиси бўлиб, бу белгилар ЖК Махсус қисмининг барча моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун зарур бўлмай, фақат қонунда зарурий белги сифатида назарда тутилган жиноят таркиблари учун шартдир. Жиноятнинг махсус субъектларининг аҳамиятини қуйидагиларда ифодалаш мумкин:
биринчидан — махсус субъектнинг белгиси муайян жиноят таркиби доирасига киритилган бўлса, бу белги ўша жиноятларни квалификация қилишнинг асосий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига киритилади (масалан, мансабдорлик жиноятлари, харбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган жиноятларва ҳоказолар;
иккинчидан — жиноят махсус субъектининг белгиси ўша жиноят таркибида асосий белги сифатида эмас, балки жавобгарликни оғирлаштирувчи белгиси сифатида киритилган бўлса, фақат ўша норманинг ўзи учун жиноят субъектининг зарурий белгиси ҳисобланади. Масалан, ЖК Махсус қисмининг кўплаб моддаларида ўша жиноятни хавфли ѐки ўта хавфли рецидивист томонидан қилинганлиги учун алоҳида қисмда жавобгарлик белгиланган бўлиб, фақат хавфли ва ўта хавфли рецидивистларгина ўша норманинг субъекти бўла олади;
учинчидан — жиноят махсус субъекти белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида киритилмаган субъектнинг белгилари ЎзР ЖК 56-моддасига кўра, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин. Масалан, ЖК 56-моддаси 1-қисмининг «о» бандида мастлик ҳолатида ѐки гиѐҳвандлик воситалари, психатроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилган.
Шундай қилиб, жиноятнинг махсус субъекти белгиларининг аҳамияти учта жиҳати билан ифодаланар экан. Булар:
1) махсус субъекти жиноят таркиби субъектининг асосий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига жиноятни квалификация қилишнинг асосий зарурий белгиси сифатида киритилган белгилар;
2) жиноят таркиби доирасига жавобгарликни оғирлаштирувчи белгиси сифатида киритилган белгилар;
3) жиноят таркиби доирасига киритилмаган, аммо суд жазо тайинлаш вақтида жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобга олиши мумкин бўлган белгилар.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling