Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Тамом бўлмаган жиноятнинг турларини таҳлил қилинг


Download 271.4 Kb.
bet47/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

78. Тамом бўлмаган жиноятнинг турларини таҳлил қилинг.
ЖКнинг 25-моддасига мувофиқ, тамом бўламаган жиноятлар
2 турга бўлинади.
1. Жиноятга тайёргарлик кўриш;
2. Жиноятга суиқасд қилиш;
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Жиноятга тайёргарлик кўришда, шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилишга улгурмасдан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўхтатилиши тушунилади.
Шахснинг қасддан содир этадиган жинояти бошланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга cуиқасд қилиш деб топилади.
Суиқасд турлари: тамом бўлган ва тамом бўлмаган суиқасдга бўлинади.
Тамом бўлган суиқасд деб - жиноий мақсадга эришиш учун айбдор ўзига боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни амалга оширади, аммо унинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра жиноят охирига етказилмаслиги тушунилади.
Масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун бировга заҳар беради, лекин шахсга тез тиббий ёрдам кўрсатилганлиги туфайли у тирик қолади.
Тамом бўлмаган суиқасд деб - шахс жиноий мақсадга эришиши учун қилиши шарт деб ўйлаган барча ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўлиқ бажара олмаслиги тушунилади. Масалан: шахс ўғрилик қилиши учун бажариши лозим бўлган ҳаракатларни мулкнинг эгаси келиб қолганлиги туфайли, тўлиқ бажара олмаслиги.
Эҳтиётсизликдан содир қилинадиган жиноятларда ва ҳаракатсизлик орқасидан содир қилинадиган жиноятларда жиноят босқичлари (тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш) мавжуд бўлмайди.
79. Жиноятга тайёргарлик кўриш тушунчаси ва суиқасддан фарқини муҳокама қилинг.
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Жиноятга тайёргарлик кўришда, шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилишга улгурмасдан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўхтатилиши тушунилади.




Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling