Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet53/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Тамом бўлмаган жиноятлар
(жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилиш)

Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш

  • жиноий ҳаракат шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаслиги;

  • тамом бўлмаган жиноятлар умумий асосларда жавобгарликни келтириб чиқаради.

  • жиноий ҳаракат шахснинг ўзига боғлиқ бўлган ҳолатларга кўра охирига етказилмаслиги;

  • жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат ҳисобланади.



85. Жиноятни содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг ҳуқуқий оқибатларини муҳокама қилинг.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб - шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш икки асосий белги:
- ихтиёрийлик ва узил-кесиллик (қатъийлик) билан тавсифланади.
Ихтиёрийлик деганда – шахс ўзи бошлаган жиноий ҳатти -ҳаракатини охирига етказиш имкони борлигини англаган ҳолда ўз хоҳиши билан ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз тўхтатиши тушунилса;
Қатъийлик деганда эса - шахснинг жиноий фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги эмас, балки охирига етказиш учун тўла имкониятлар борлигини англаган ҳолда жиноий фаолиятини давом эттиришдан бутунлай воз кечганлигини англатади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши талаб қилинади:
- шахсда жиноятни охирига етказиш имкони борлигини англаганлиги;
- жиноий оқибат келиб чиқишини билган ҳолда, унинг олди олинганлиги.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling