Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Факультатив объект деганда нима тушунилади? Факультатив объектнинг мавжудлигини назарда тутувчи жиноят таркибларининг мисолларини келтиринг


Download 271.4 Kb.
bet21/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Факультатив объект деганда нима тушунилади? Факультатив объектнинг мавжудлигини назарда тутувчи жиноят таркибларининг мисолларини келтиринг.

Факультатив объекти - алохида олинган жиноятнинг асосий объектига (баъзан кушимча) тажовуз килишда зарар етказилиши мумкин ёки мумкин булмаган ижтимоий муносабат тури.
Бу шундай ижтимоий мунасабатки, жиноят содир этилганида, айбдор томонидан шахснинг соглигига зарар етказилиши ёки етказилмаслиги хам мумкин. Масалан, безорилик (277-модда) содир этилганда, айбдор томонидан шахснинг соглигига зарар етказилиши ёки етказилмаслиги хам мумкин, шунинг учун факультатив объект шундай объектки, шу объектсиз килмиш муайян жиноят таркибини ташкил этмаслиги хам мумкин.



  1. Жиноят предмети ва унинг аҳамиятини муҳокама қилинг.

Жиноят предмети - жиноят объектига нисбатан тажовуз килишда айбдор шахс тугридан-тугри таъсир этадиган, у туфайли ёки унинг учун жиноят содир килинган объектив оламдаги жонли ёки жонсиз моддий нарсалар.
Хар кандай жиноят таркибининг зарурий элементи булган жиноят объектидан фаркли равишда жиноят предмети факультатив белги хисобланади. Масалан, тухмат (ЖК 139-моддаси), хакорат килиш (ЖК 140- моддаси), дезертирлик (ЖК 288-моддаси) каби жиноятларда жиноят предмети мавжуд эмас. Агар жиноят предмети ЖК Махсус кисми тегишли моддаларида тугридан-тугри курсатилган булса жиноят таркибининг зарурий элементи вазифасини бажаради ва квалификацияга таъсир курсатади.
Масалан, контрабанда (ЖК 246-моддаси), транспорт воситасини олиб кочиш (ЖК 267-моддаси) каби жиноят таркибларида жиноят предмети жиноий жавобгарликка тортиш билан бевосита боглик.
Бундай холатларда жиноят таркибининг зарурий элементи сифатида жиноят предмети ижтимоий хавфли килмишни квалификация килишда ахамиятли роль уйнайди.
Жиноят предмети бу – ижтимоий хавфли тажовуз қаратилган моддий дунё неъматидир. Жиноят предмети тажовуз натижасига зарар кўриши ҳам (ЖК 173-модда), зарар кўрмаслиги ҳам мумкин (ЖК 177-модда).
Жиноят предмети белгиларини:
- кўз билан кўриладиган, ўлчови, сифати ва ўзига-хос белгиларга эга бўлган моддий ашё бўлишлиги;
- шахс предметга тажовуз қилиш орқали жиноят объектига зарар етказиши (мас:Ўғрилик жиноятида: пулни ўғирлаш орқали шахснинг мулк ҳуқуқига тажовуз қилади. Ушбу ҳолатда пул - жиноят предмети, мулк ҳуқуқи эса - жиноят объекти бўлиб ҳисобланади);
- жиноят предмети айрим жиноят таркибларида мавжуд бўлмаслиги (мас: Қасддан одам ўлдириш жиноятида, инсон тана аъзолари – жиноят предмети сифатида қабул қилинмайди).




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling