Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи манбаларини муҳокама қилинг. Олий суд Пленум қарорларининг манба сифатидаги ўрнини батафсил ёритинг


Download 271.4 Kb.
bet13/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

26Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи манбаларини муҳокама қилинг. Олий суд Пленум қарорларининг манба сифатидаги ўрнини батафсил ёритинг.
Жиноят кодекси жиноий-ҳуқуқий нормаларни мустаҳкамлашнинг ягона ва мутлақ шакли сифатида таърифланиши билан бирга, Жиноят кодексининг 1-моддасида ушбу нормаларнинг ҳуқуқий негизи тўғрисида қоидалар мавжуд, булар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган нормаларидир. Бу билан барча ҳуқуқ соҳалари, жумладан жиноят ҳуқуқининг бош манбаи бўлган Конституциянинг устуворлиги ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган нормалари Кодекс нормаларидан устуворлиги белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жиноят қонунчилигининг асоси сифатида тан олиниши Асосий қонун қоидаларининг Жиноят кодекси нормаларини талқин этишда қўллаш заруратини келтириб чиқаради. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий Хўжалик суди Пленумларининг 1996 йил 20 декабрда қабул қилган «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги 1/60-сонли қарорининг 2-бандида «Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Конституциянинг 16-моддасига мувофиқ, бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас», деб таъкидлаб ўтилган.
Жиноят кодексининг ҳуқуқий негизи сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган нормалари ҳам ўрин олган, бу Жиноят кодексининг 1-моддасида мустаҳкамланган. Халқаро ҳуқуқнинг императив-буйруқ тусида бўлган ҳамда барча халқаро ҳуқуқ субъектлари, жумладан давлатлар томонидан эътироф этилган қоидалари тан олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларининг устуворлиги тан олинади.
Айни пайтда, Ўзбекистонда қўлланиши учун умумэътироф этилмаган халқаро шартномаларнинг нормалари қонунчилигимизга, жумладан Кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар шаклида киритилиши лозим. Бу ҳолат шундан келиб чиқадики, биринчидан, кўпгина халқаро шартномалар (конвенциялар) фақат иштирокчи давлатларнинг у ёки бу жиноятлар билан курашиш ниятинигина билдиради; иккинчидан, агар халқаро шартнома у ёки бу ижтимоий хавфли қилмишнинг белгиларини аниқлаган ҳолда ҳам, одатда, у тегишли жазони белгилаб бермайди; учинчидан, шартнома жазони
кўрсатган ҳолда унинг қўлланиш чегаралари ва шартларини кўрсатмайди. Натижада, ҳатто, Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган халқаро шартномаларнинг қоидалари амалдаги жиноят қонунчилигига тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни киритмаган ҳолда амалда қўлланмайди.
Шундай қилиб, Жиноят кодексининг 1-моддаси кодексда жиноий-ҳуқуқий нормалар мавжудлигининг ягона ва мутлақ шакли ҳамда жиноят қонунчилигининг асоси сифатида фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган нормаларини белгилайди, бу кенгайтирилган равишда талқин этилмайди. Шу муносабат билан жиноий-ҳуқуқий тусдаги қоидаларни мустаҳкамлашнинг бошқа шакллари (масалан, Олий суднинг қарорлари, суд прецедентлари, доктринал талқин этиш ва ҳ.к.) Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг манбалари сифатида тан олиниши ёки унинг асоси бўлиши мумкин эмас. Ушбу ҳол шундан келиб чиқадики, бу ҳужжатларда янги ҳуқуқий нормалар яратилмайди ва мустаҳкамланмайди, балки Жиноят кодексида мавжуд бўлган нормаларнинг асл мазмуни тергов ва суд амалиётида уларга аниқ ва ягона шаклда риоя этилиши мақсадида очиб берилади.
27-савол. ЖКнинг 13-моддаси Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши
Қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. Агар ушбу Кодекс моддасида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт деб ҳисобланган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт деб топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади.
Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади.
Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас.
Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши деб – Жиноят қонуни нормаларининг аниқ (йил, ой, кун) муддатларда амалда бўлишига айтилади.
Ушбу ҳолатда қуйидагиларни тартибга солиши назарда тутилади:

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling