Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноятнинг бевосита объекти деганда


Download 271.4 Kb.
bet9/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жиноятнинг бевосита объекти деганда – ижтимоий хавфли тажовуз содир этилаётганда бевосита тажовуз қаратилган ижтимоий муносабат тушунилади:
- жиноий қилмиш содир этилиши натижасида ушбу ижтимоий муносабат бевосита зарар кўради;
- бевосита объект ЖК Махсус қисмининг ҳар бир моддасида акс этади.
Бевосита объект ҳам ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:
- асосий бевосита объект;
- қўшимча бевосита объект;
- факультатив бевосита объект.

21-САВОЛ. ЖИНОЯТЛАРНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИДАН ФАРҚИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИНГ, АМАЛИЙ МИСОЛЛАР БИЛАН ФАРҚЛИ ЖИҲАТЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНГ?
Жиноят объекти деганда - Ўзбекистон Республикаси жиноят қонуни билан қўриқланадиган барча ижтимоий муносабатлар (шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, табиий муҳит, тинчлик, инсоният хавфсизлиги билан боғлиқ муносабатлар) мажмуи тушунилади.
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши натижасида, ушбу ижтимоий муносабатларга зарар етказилади ёки шундай зарар етказиш реал хавфи остида қолади.
Жиноят предмети бу – ижтимоий хавфли тажовуз қаратилган моддий ва номоддий дунё неъматидир. Масалан, ашёлар, пул, мол-мулк, ахборот, шаън, қадр қиммат. Жиноят предмети тажовуз натижасида зарар кўриши ҳам (ЖК 173-модда), зарар кўрмаслиги ҳам мумкин (ЖК 177-модда).
Жиноят предмети белгиларини:
- кўз билан кўриладиган, ўлчови, сифати ва ўзига-хос белгиларга эга бўлган моддий ёки номоддий неъмат бўлишлиги;
- шахс предметга тажовуз қилиш орқали жиноят объектига зарар етказиши (масалан: ўғрилик жиноятида айбдор пулни ўғирлаш орқали шахснинг мулк ҳуқуқига тажовуз қилади. Ушбу ҳолатда пул - жиноят предмети, ушбу пул суммасига бўлган эгалик ҳуқуқи эса - жиноят объекти бўлиб ҳисобланади);
- жиноят предмети айрим жиноят таркибларида мавжуд бўл-маслиги мумкин (масалан: қасддан одам ўлдириш жиноятида, инсон тана аъзолари – жиноят предмети сифатида қабул қилинмайди).


Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling