Лекция №4: Техник ҳолат параметрлари Асосий таянч тушунчалар ва атамалар Ишончлилик, объект, диагностика


Download 87.62 Kb.
bet1/4
Sana05.11.2023
Hajmi87.62 Kb.
#1749161
TuriЛекция
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 4


Лекция № 4: Техник ҳолат параметрлари


Асосий таянч тушунчалар ва атамалар


Ишончлилик, объект, диагностика


Режа:
1. Диагностика параметрлари. Диагностик параметрларни таснифи
2. Диагностика схемалари.
3. Назоратга яроқлилик ва таъмирлашга яроқлилик

Диагностика параметрлари. Хар қандай техник объектнинг фаолият кўрсатишни кўплаб параметрларнинг йиғиндиси орқали ифодалаш мумкин. Агар локомотивни мисол қилиб оладиган бўлсак келтирилган параметрларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу параметрларга


-дизел – генератор қурилмасининг машинист контроллерининг позициялари бўйича қувватини,
-ёқилғининг нисбий сарфини,
-зарарли газлар миқдорини,
-тирсакли вал айланишлар частотасини,
-цилиндрларга бериладиган босим остидаги хаво босими ва б. келтириш мумкин.
Шуни эътиборга олиш керакки мураккаб техник объектлар кўпчилик холларда турли табиатга эга бўлган кўплаб параметрлар билан ифодаланади. Бу параметрларнинг барчаси хам диагностик параметрлар сифатида қабул қилинмаслиги мумкин. Параметр диагностик параметр сифатида қабул қилиниши учун бир неча талабларга жавоб бериши лозим:
-ўлчашга имкони мавжудлиги,
-кўплаб маълумотларга эгалиги (информативность),
-ташқи таъсир (помех) дан химояланган,
-аниқлиги юқори,
-сезгирлиги юқори,
-бир хиллик,
-стабил,
- маълумотларни автоматик қурилмалар орқали қайта ишлашда ўзгарувчанлик хусусияти ва хавфсиз.
Диагностик параметрларни таснифи. Кўплаб диагностик параметрларни алохида гурухларга турли кўрсаткичлари бўйича ажратиш мумкин. Мисол тариқасида тепловозни диагностикалаш параметрларини келтириш мумкин

Диагностика параметрларини шакллантирилиш принципи бўйича параметрлар
-структуравий,
-ишчи
-асосий параметрлар билан биргаликда кечувчи параметрларга ажратилади.
Ишчи жараёнлар параметрлари диагностикалаш объектларининг фаолият кўрсатиш жараёнини ва фаолият кўрсатиш холатини ифодалайди. Мисол тариқасида бу кўринишдаги параметр сифатида тепловозлар дизелининг максимал ёниш босимини, ёнган газлардаги зарарли моддаларнинг миқдорини ва б. келтириш мумкин
Биргаликда кечадиган жараён асосий ишчи жараённи кечиши билан бевосита боғлиқ. У хам бир неча параметрлар билан таснифланади. Биргаликда кечадиган жараёнларда асосий ишчи жараён параметрларини бахолаш мумкин бўлган бир неча кўринишларни ажратиш мумкин . Асосий ишчи жараённинг параметрларини бевосита ўлчаш мумкин бўлмаса ёки мураккаблик келтириб чиқарса билвосита ўлчаш параметрларидан фойдаланиб асосий ишчи жараённинг параметрларини ўлчаш ўзини оқлайди. Диагностик кўринишга мисол тариқасида тепловоз дизелининг ейилувчи деталларини ейилган кўриниши мотор мойида тўпланишини келтириш мумкин, унинг қиймати назорат қилинувчи деталларнинг ейилиш даражасини ифодалайди.
Одатда структкравий параметрлар (техник холат параметрлари) механизм элементлари орасидаги ўзаро таъсир ва боғланишларни ва унинг фаолиятини тўлиқ аниқлаб берувчи, диагностикаланувчи объектда кечадиган физик жараёнлар тавсифи кўринишда бўлади ва илашишдаги деталларнинг структуравий боғлиқликлари сифатини ифодалайди.
Параметрлар вақт давомида ўзгариш характерига кўра:
- ўсувчи (титраш даражаси, ейилиш, ёқилғининг нисбий сарфи ва б.);
- камайувчи (вал диаметри, мустахкамлик тавсифлари ва б.)
- фаолияти боғлиқликларини кўринишини ифодаловчи чизиқли ва чизиқли бўлмаган;
- кўплаб якуний қийматларга эга бўлган дискрет (ёқилғи пуркаш бурчагининг олдин очилиши, ишга тушишлар сони ва б.);
- узлуксиз (ейилиш қиймати, ейилган деталларнинг заррачаларини тўпланиши ва б.)
-узлуксиз диагностика параметрларидан қолдиқ ресурсни олдиндан айтиб бериш билан боғлиқ масалаларни ечишда қўлланилади.
Диагностика параметрларини ўлчаш услубига кўра уларни қуйдаги турларга ажратиш мумкин:
- тўғридан- тўғри (масалан илашишдаги деталлар орасидаги тирқишни шчуп орқали ўлчаш);
- билвосита, бунда ейилаётган детал материали таркибида бўлган (бронзали втулкалар) кимёвий элементларни (мисни) мойлаш материалидаги тўпланиш (концентрация) қиймати бўйича бахоланади

Локомотивга диагностика объекти сифатида қўйиладиган асосий талаб – бу эксплуатация шароитидан ва фойдаланиш жадаллилигидан келиб чиқган холда, локомотивнинг асосий кўрсаткичлари, ишончлиликнинг хақиқий даражасига мос келиши. Бундай маълумотлар локомотивнинг техник холати хақида хаққоний маълумотлар асосида шакллантирилади. Бунинг учун локомотив техник диагностика тизимига киритилади ва бунда инсон ва техник диагностика қурилмалари билан ўзаро муносабатда бўлади.


Локомотивларнинг техник холатини аниқлаш учун фойдаланишда локомотивларнинг ичига ўрнатилган диагностика қурилмаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлса, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажаришдан аввал локомотивни локомотив деполарида ўрнатилган ташқи диагностика қурилмаларига улаб техник холатини аниқлаш иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ хисобланади.
Диагностика қурилмаларини бундай ажратилиши локомотивнинг техник холати хақида тўлиқ ва хаққоний маълумот олиш имконини беради. Локомотив ичига ўрнатилган қурилмалар локомотивнинг шундай қисмларини диагностика қиладики бу қисмларни стационар қурилмаларда диагностика қилиш имкони бирмунча қийинчиликлар туғдиради. Локомотивларни харакатланишида ички диагностикалаш қурилмалари орқали олинган маълумотлар энг аниқ малумотлигини алохида таъкидлаш лозим.
Локомотивларга техник диагностикалаш қурилмаларини тадбиқ қилиш нафақат техникавий томонидан балки иқтисодий томондан хам муаммо хисобланади. Статик маълумотларга кўра локомотивлардан 30 – 40 йиллик фойдаланиш давомида техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш учун сарфланган маблағ локомотивнинг дастлабки тан нархидан 6-7 баробар кўп бўлади. Олиб борилган изланишлар кўрсатишича электровозларнинг техник холатини назорат қилишда бевосита ва билвосита (прямые и косвенные) харажатлар умумий харажатларнинг 55% ташкил қилади, бунинг 75 % ишчиларга бериладиган маош хисобланади. Шунинг учун техник диагностикалаш тизимларини яратиш ва тадбиқ қилиш орқали нафақат техник назорат қилиш учун сарф харажатларни камайтириш шу билан бирга локомотивларни таъмирлаш жараёнларида бўлиш вақтини хам камайтиришга эришиш мумкин.

Локомотивларнинг барча агрегатлари ва қурилмаларини эмас балки харакатдаги таркибнинг ишончлилигини ва нормал фойдаланишини таъминловчи қисмлар ва агрегатларини диагностикалаш ишларини олиб борилиши лозим. Ушбу агрегатлари ва қисмларининг барча деталларини ва қисмларини эмас балки фақат ташқи текширув ва назоратдан ўтказилганда унинг техник холатини аниқлаш имкони бўлмайдиган детал ва узелларининг диагностикалаш мақсадга мувофиқ бўлади.


Диагностикалаш методикаси бузилишларни инсон аниқлаши мумкин бўлмаган, энг дастлабки босқичида аниқлаш имконини бериши лозим. Локомотивнинг техник холати хақида нисбатан тез ва аниқ хулоса бериш ва ишга яроқсиз элементни хатоларсиз аниқлаши керак.

Объектнинг техник холати хақида нафақат маълумотларга эга бўлиш бундан ташқари унинг холатини олдиндан бахолаш учун қуйдаги маълумотларга эга бўлиш лозим. Диагностикаланувчи қисмнинг назоратга яроқлилиги даражаси. Рухсат этилган чегаравий қиймат ёки эквивалент қиймат, яъни қийматни ўлчанган миқдоридан ташқари ушбу қиймат таққосланиши лозим бўлган қиймат миқдори хам аниқ бўлиши лозим. Чегаравий холатдан рухсат этилган оғишлар;Ўлчаш услублари ва бу амалларни бажариш учун ўлчаш қурилмалари.





Download 87.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling