Лекция №4: Техник ҳолат параметрлари Асосий таянч тушунчалар ва атамалар Ишончлилик, объект, диагностика


Назоратга лаёқатлилик (контролепригодность)


Download 87.62 Kb.
bet3/4
Sana05.11.2023
Hajmi87.62 Kb.
#1749161
TuriЛекция
1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 4

Назоратга лаёқатлилик (контролепригодность) (объектнинг диагностикалашга мосланувчанлилиги) – объектнинг берилган диагностикалаш (назорат қилиш) қурилмалари билан диагностикалаш (назорат қилиш) ўтказишга лаёқатлилигини ифодаловчи хусусиятига айтилади.
Агар диагностикалаш объекти диагностикалашга яхши мослашган бўлса, бунда тестларни тузиш ва носозлик жойларини излаш бирмунча соддалашади ва диагностикалаш вақти қисқаради.
Электрон қурилмаларни техник диагностикалашда аналог (узлуксиз), рақамли ва узлуксиз – рақамли (гибрид) диагностикалаш объектларига ажратилади.
Аналог диагностикалаш объектларида сигналлар кўплаб континиуал қийматлар билан,
рақамли диагностикалаш объектларида логистик тенгламалар билан (одатда “лог.1” ва “лог.0”),
аналог – рақамли диагностикалаш объектларида иккала турдаги сигналлар орқали ифодаланади.
Диагностикалаш тизимларида фойдаланиладиган диагностикалаш қурилмалари ва информацион таъминлашга тайёрлаш қурилмалари диагностикалаш объектининг турига боғлиқ.
Назоратга лаёқатлилик - диагностикалаш объектининг конструкциясини берилган диагностикалаш қурилмалари билан диагностик параметрларини назорат қилишга мосланувчанлигига айтилади
Назоратга лаёқатлиликни таъминлаш, махсулотни аппаратли мосланувчанлик лозимлигини, ишлаб чиқариш жараёнида, фойдаланишда ва таъмирлашда, махсулотни тавсифини ўзаро мослаштиришда (согласование), диагностикалаш услубларини ва диагностикалаш қурилмаларини тавсифини назарда тутади.
Махсулотларни назоратга лаёқатлилиги махсулотни яратилиш ва тайёрлаш босқичида ишлаб чиқилади.
Махсулот (объект) конструкциясига назоратга лаёқатлилик талаблари ўз ичига – махсулотни диагностикалаш қурилмаларига ва рационал услубларига мосланувчанлиги бўйича талабларни, кенг тарқалган унификациялашган диагностикалаш қурилмаларини (разъемлар, ўтиш штуцерлари ва б.) уланиш қурилмалари билан ўзаро мосланувчанлиги талабларини олиши лозим.
- уланиш қурилмаларини хавфсиз уланишига яъни нотўғри уланишни ва қисқа туташувни келиб чиқишини келтириб чиқармайдиган талаблар
-минимал иш хажми билан бажарилишини хисобга олган уланиш қурилмаларини жойлашишига ва етиб бориш имкони (доступность) сонларига талаблар (мисол тариқасида люклар қопқоқларини тез ечиб олиш ва б.)
-уланиш қурилмаларига тез ва енгил уланиш ва ажралиш талаблари
Фойдаланувчи ва таъмирловчи ташкилотлар махсулотни назоратга яроқлилиги бўйича маълумотларни йиғиши ва бу маълумотларни ишлаб чиқарувчига тақдим этиши лозим. Асосийси:

Download 87.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling