Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи мазмунини ёритинг
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-САВОЛ. ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИ ШАРҲЛАШ ТУШУНЧАСИ ВА ШАРҲЛАШНИНГ ТУРЛАРИНИ МУҲОКАМА ЭТИНГ.
Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи мазмунини ёритинг.
Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи — муайян жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Жиноий жавобгарлик шахснинг жиноят ҳуқуқи билан тақиқланган қилмишни содир этишда ифодаланган хулқи учун жиноят ҳуқуқи нормаларини қўллаб, жавобгар қилишдан иборатдир. Жавобгарлик муқаррарлигининг моҳияти ҳам жиноятчиликка қарши кураш ёки унинг олдини олишнинг муҳим шартларидан бири ҳам, жиноят содир қилган битта шахс ҳам жавобгарликсиз қолмаслигидадир. Жиноий жавобгарлик фақат шахс билан давлат ўртасида (давлат номидан ҳуқуқни амалда қўлловчи органлар) вужудга келган жиноят ҳуқуқий муносабатлар бўлиб, жиноят содир қилган шахсда давлат олдида (ҳуқуқни амалда қўлловчи органлар олдида) жавобгар бўлиш, давлатда эса уни жавобгар қилиш мажбурияти вужудга келади. Жиноий жавобгарлик, аввало, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ва жазо қўллаш билан боғлиқдир. Жиноят содир қилган шахсни жавобгарликка тортиш муқаррар бўлиб, аммо ҳар доим ҳам жазо қўллаш билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. ЎзР ЖК Умумий қисмининг 7-бобида жавобгарликдан, 8-бобида жазодан озод қилиш тўғрисидаги нормалар кўзда тутилган. Демак, жавобгарликка тортиш тушунчаси анча кенг тушунча бўлиб, айбдорга нисбатан жазо қўллаш ёки жавобгарликдан ёхуд жазодан озод қилиш масаласи фақат жиноят учун жавобгарликка тортилганидан кейингина қўлланиши мумкин. 13-САВОЛ. ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИ ШАРҲЛАШ ТУШУНЧАСИ ВА ШАРҲЛАШНИНГ ТУРЛАРИНИ МУҲОКАМА ЭТИНГ. Жиноят қонунини шарҳлаш - жиноят қонунини амалиётда тўғри қўллаш учун кодексдаги атамалар ва ифодаларнинг мазмунини очиб беришга айтилади. Субъектига кўра шарҳлаш: - Легал (Аутентик)шарҳлаш; - Суд томонидан шарҳлаш; - Илмий ёки доктринал шарҳлашга бўлинади. Легал шарҳлаш - қонун асосида ваколат берилган давлат органи томонидан шарҳлашга айтилиб, у “аутентик” шарҳлаш деб ҳам юритилади. Легал шарҳ бериш Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан амалга оширилади. Легал шарҳ – умуммажбурий харакатерга эга бўлиб, қонуний кучга эга ҳисобланади. Суд томонидан шарҳлашниг икки тури мавжуд бўлиб, булар: - Олий суди Пленуми қарорлари асосида жиноят қонунининг шарҳланиши; - Аниқ бир жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмда жиноят қонунга шарҳ берилиши. Илмий ёки доктринал шарҳлаш - жиноят ҳуқуқи соҳасида фаолият юритувчи илмий ходимлар томонидан жиноят қонунини шарҳлашга айтилади. Жиноят қонуни шарҳлаш усулига кўра: - Грамматик; - Тизимли; - Тарихий; - Мантиқий турларга бўлинади. Граматик шарҳаш - қонун нормаларини адабий тил меъёрлари асосида шарҳлашга айтилади. Тизимли шарҳлашда - жиноят қонуни нормаларини бошқа жиноят қонун нормалари билан ёки бошқа ҳуқуқ соҳалари билан таққослаб шарҳ берилишига айтилади. Тарихий шарҳлаш - ҳуқуқ нормаси қабул қилинган давлатда норма қабул қилинишига сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш асосида шарҳ берилишига айтилади. Мантиқий шарҳлаш эса - ҳар қандай ҳуқуқий норма мантиқ қоидалари асосида шарҳланишига айтилади. Жиноят қонунини ҳажмига кўра шарҳлаш: - Сўзма сўз (мувофиқ) шарҳлаш; - Кенгайтирилган шарҳлаш; - Чегараланган шарҳлаш турлари мавжуд. Сўзма сўз шарҳлаш - қонун матнига айнан мос равишда шарҳ берилишига айтилади. Кенгайтирилган шарҳлаш - қонунни унинг матнидан кўра, мазмунини кенгроқ очиб берилиш йўли билан шарҳ берилиши тушунилади. Чегараланган шарҳлаш эса - қонун матнига айнан белгиланган маъно берилмай, уни чегараланган қисқартирилган шаклда бериш орқали шарҳ берилиши тушунилади. Ҳар қандай шарҳлашда қонун мазмунининг ҳажмини ўзгартирилишига, янги ҳуқуқий нормаларнинг ижод қилинишига йўл қўйилмайди. Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling