Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
-САВОЛ “ЖИНОИЙ ЖАЗО” ВА “ЖАВОБГАРЛИКНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ” КАБИ ТУШУНЧАЛАРНИНГ ЎЗАРО НИСБАТИНИ МУҲОКАМА ЭТИНГ
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-САВОЛ ЖИНОЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИ ВА ҲУҚУҚҚА ХИЛОФЛИГИ КАБИ БЕЛГИЛАРИНИНГ ЎЗАРО НИСБАТИНИ МУҲОКАМА ЭТИНГ
- 16-САВОЛ ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШ АСОСИГА КИРУВЧИ МЕЗОНЛАРНИ БАЁН ЭТИНГ.
- Давлатнинг жиноий жазоларни либераллаштириш сиёсатининг моҳияти, йўналишларини муҳокама қилинг.
14-САВОЛ “ЖИНОИЙ ЖАЗО” ВА “ЖАВОБГАРЛИКНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ” КАБИ ТУШУНЧАЛАРНИНГ ЎЗАРО НИСБАТИНИ МУҲОКАМА ЭТИНГ.
Жиноий жазо – жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд хукми билаен қўлланиладиган ва махкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан махрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир. Жазо махкумни ахлокан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда махкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш максадида қўлланилади. (ЖК 42-м) Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт. (ЖК 10-м) ЖКдаги мазкур қоиданинг мавжудлиги, жиноят ҳуқуқи нормаларининг барқарорлиги ва бир хиллиги жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мавқеининг ошишига ёрдам беради. 15-САВОЛ ЖИНОЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИ ВА ҲУҚУҚҚА ХИЛОФЛИГИ КАБИ БЕЛГИЛАРИНИНГ ЎЗАРО НИСБАТИНИ МУҲОКАМА ЭТИНГ. Жиноят белгилари қуйидагилар: - қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги; - қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги; - қилмишда айбнинг мавжудлиги; - қилмишнинг жазога сазоворлиги. Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги бу – содир қилинган қилмиш жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки шундай зарар етказиш реал хавфини туғдириши мумкинлигини англатади. Қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги деганда – содир қилинган қилмишнинг жиноят қонуни билан тақиқланганлигини англатади. Ижтимоий хавфлилик - жиноятнинг моддий белгисини; Ҳуқуққа хилофлилик эса - формал белгисини ташкил этади. 16-САВОЛ ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШ АСОСИГА КИРУВЧИ МЕЗОНЛАРНИ БАЁН ЭТИНГ. ЖК 15–моддасига кўра, жиноятлар ўзининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра таснифланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти, соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги), айб шаклига (қасд, эҳтиётсизлик) қараб белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлик даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ва келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади. Жиноятларни таснифлаш - жазо тайинлаш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш, жазодан озод қилишда эътиборга олинади. ЖК 15-моддасида жиноятларнинг қуйидагича таснифланган: - ижтимоий хавфи катта бўлмаган; - унча оғир бўлмаган; - оғир; - ўта оғир жиноятлар. 17 савол Давлатнинг жиноий жазоларни либераллаштириш сиёсатининг моҳияти, йўналишларини муҳокама қилинг. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни либераллаштириш сиёсатининг муҳим таркибий жараёнларини бошлаб берди. Мазкур Қонун олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётни либераллаштиришнинг натижаси бўлиб, уни амалдаги Жиноят кодексининг ислоҳ қилиниши, деб баҳолаш ҳам мумкин. Ушбу Қонун билан амалдаги Жиноят кодексининг 105 та моддасига жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши юзасидан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Улар қуйидаги йўналишларда ўз ифодасини топди. Жиноят кодексида белгиланган жиноятлар таснифи тубдан ўзгарди. Хусусан, оғир ва ўта оғир тоифадаги жиноятларнинг 75 фоизга яқини ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди, жиноий жазо тизимидан айрим жазо турлари чиқарилиб, жазо тизими янада либераллаштирилди, жиноят қонунчилигида ярашув институти жорий этилди, жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш учун белгиланган муддатлар қисқартирилди. Қонунга асосан Жиноят кодексиниг 13 та моддасига муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 2007 йил 11 июлда "Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда жиноий жазолар тизимини либераллаштириш борасида туб бурилиш ясади, десак муболаға бўлмайди. Боиси, илгари суд-ҳуқуқ соҳасида бундай ислоҳот олиб борилмаганди. Буни хорижлик мутахассислар ҳам кўп бора эътироф этмоқда. 2008 йил 10 апрелдаги "Жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этиш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун жарима жазосининг ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад, жиноят содир этган шахсга, иложи борича, жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни қўллашдан иборатдир. Шунингдек, 2010 йил 18 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонунга асосан Жиноят кодекси янги норма, яъни айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганида жазо тайинлаш (571-модда) бўйича алоҳида қоидалар белгиланди. 2012 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга асосан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси ва жиноий жазо тизимини либераллаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг изчил давоми бўлди. Ушбу Қонун билан киритилган ўзгартишлар, энг аввало, иқтисодиёт соҳасидаги идоралар ходимлари жавобгарлигини либераллаштиришда ўз ифодасини топди, Жиноят кодексига судланганликнинг олиб ташланишини либераллаштириш бўйича янги норма ва шунингдек, анча, кўп, кўп бўлмаган, жуда кўп миқдор тушунчаларига ўзгартишлар киритилди. 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга кўра, Жиноят кодексининг 62-моддаси "Суд қамоқда сақланган шахсга жарима тайинлашда қамоқда сақланган ҳар бир кунини энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблайди", деган мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди. Шунингдек, Жиноят кодексининг махсус қисмига "1811-модда Қасддан банкротликка олиб келиш", деган янги норма киритилди. Жиноят процессуал кодексига янги норма 2421-модда "Уй қамоғи" эҳтиёт чораси процессуал мажбурлов чораси сифатида киритилди. Мазкур норма ҳам инсон ҳуқуқ ва манфаатларини дастлабки тергов босқичида ҳимоя қилишнинг воситаси сифатида намоён бўлади. "Уй қамоғи" гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёшини, соғлиғини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ, деб топилган тақдирда қўлланилиши белгиланди. Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling