Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари


Download 23.34 Kb.
bet2/2
Sana15.11.2023
Hajmi23.34 Kb.
#1776147
1   2
Bog'liq
06 - дарс. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари

Кучга
кирган
санаси


№3- АФМС «Аудитни режалаштириш»

14. 10. 1999 №54

10. 11. 1999 №837

01. 01. 2000


№4- АФМС «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар»

21. 09. 2006
№76

25. 09. 2006
№1624

05. 10. 2006


№5- АФМС «Аудитор ишининг сифатини назорат қилиш»

04. 08. 1999 №62

03. 09. 1999 №811

01. 01. 2000


№6- АФМС «Аудитни ҳужжатлаштириш»

04. 08. 1999
№61

03. 09 1999
№812

01. 01. 2000


№9- АФМС «Жиддийлик ва аудиторлик риски»

04. 08. 1999
№63

03. 09. 1999
№813

01. 01. 2000


№10- АФМС «Молиявий ҳисобот таркибидаги бошқа ахборотлар»

09. 09. 1999
№75

23. 09. 1999
№822

01. 01. 2000


№11- АФМС «Маълумотларни компютерда ишлаш (МКИ) шароитида аудит ўтказиш»

09. 09. 1999
№76

23. 09. 1999
№823

01. 01. 2000


№12- АФМС «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш»

29. 12. 2006
№108

12. 04. 2007
№1673

22. 04. 2007


№13- АФМС «Таҳлилий амаллар»

04. 08. 1999
№64

03. 09. 1999
№814

01. 01. 2000




№14- АФМС «Аудиторлик танлаш»

27. 07. 1999
№59

03. 09. 1999
№815

01. 01. 2000


№16- АФМС «Експерт ишидан фойдаланиш»

27. 07. 1999
№60

03. 09. 1999
№816

01. 01. 2000


№24- АФМС «Молиявий ҳисоботнинг бузиб кўрсатилганлиги аниқланганида аудиторлик ташкилотининг иш тутиши»

31. 05. 2001
№49

30. 06. 2001
№1045

10. 07. 2001


№25-АФМС-«Аудиторлик текшируви ўтказилишда норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини текшириш»

27.01.2003 №14

28.02.2003 №1223

10.03.2003


№31- АФМС «Хўжалик юритувчи субъект фаолияти (бизнеси) билан танишиш»

30. 05. 2001 №48

21. 06. 2001 № 1043

01. 07. 2001


№50- «Аудиторлик далиллар»

03. 04. 2002
№ 48

18. 04. 2002
№ 1128

29. 04. 2002


№55 АФМС – «Ўзаро боглиқ шахслар ўртасидаги битимлар бўйича аудиторлик далилларини олиш босқичлари»

27.01.2003. №15

3.03.2003. №1224

10.03.2003


№56 АФМС–«Молиявий ҳисобот тузилганидан кейинги ҳодисалар»

9.04.2003. №54

23.04.2003. №12

23.04.2003.


№60 АФМС-«Бошқа аудитор иши натижаларидан фойдаланиш»

27.01.2003. №16

20.02.2003. №1221

2.03.2003


№70- АФМС» Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот ҳақидаги аудиторлик хулосаси»

14. 02. 2001
№20

10. 03. 2001й №1016

20. 03. 2001


№80 АФМС –«Махсус масалани текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи»

27.01.2003. №13

19.02.2003. №1220

1.03.2003


№90- АФМС «Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари»

14 феврал 2001 №19

10. 03. 2001 №1017

21. 03. 2001

*-№4- «Мижоз фаолияти (бизнеси) билан танишиш» номли аудитнинг миллий стандарти бекор қилиниб, унинг ўрнига қабул қилинган.


Учинчи поғона- стандартларни тадбиқ қилиш учун зарур ҳужжатлар тўплами, яъни аудиторлик ташкилотининг ички ишчи стандартларидан иборат. Бу ҳужжатлар стандартларни қўллаш ва стандартлар асосида аудиторлик фаолиятини ташкил этишга доир маълумотларни ўз ичига олади.


Аудиторлик ташкилотлари билан мижоз-корхона ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
Аудиторлик хизмати кўрсатиш шартномаси аудит предметини, хизмат кўрсатиш жойини, ҳақ тўлаш ҳажми ва тартибини, томонларнинг жавобгарлигини ўз ичига олади. Шартнома шартлари ва топшириқ мазмуни Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга зид бўлмаслиги лозим.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ аудиторлик фаолияти билан фақат юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилоти шуғулланиши мумкин.
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.
Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг шаклланиши ва ривожланишида профессионал жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади.
И. Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларининг миллий ассоциацияси (ЎБАМА) бухгалтерлар, аудиторлар, илмий ва педагогик ходимлар, солиқлар бўйича маслаҳатчиларнинг республика жамоат ташкилоти бўлиб, ўз аъзоларини улар манфаатлари ва мақсадларининг умумийлиги, ҳудудий ёки профес-сионал тамойиллар бўйича бирлаштиради.
Ассоциация Ўзбекистон Республикасида бухгалтерлар ва аудиторлар касб малакасини ривожлантириш ва уларни халқаро стандартлар талабларига мослаштиришни таъминлайди. Шунингдек, бухгалтерлар ва аудиторларни профессионал ҳимоялашда амалий ёрдам кўрсатади.
Ассоциация бухгалтерия ҳисоби, аудиторлик фаолияти, солиққа тортиш, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, корхоналар молия- хўжалик фаолиятининг таҳлили ва молиявий менежмент бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади. Шу билан бирга юқорида санаб ўтилган масалалар бўйича маслаҳатлар беради ва «ҳаммаси бухгалтерлар учун» номли ойлик бюллетен, ўқув, меъёрий ҳамда услубий адабиётлар нашр қилади.
ИИ. Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) – малака сертификатига эга мустақил аудиторларни ихтиёрий тарзда бирлаштирувчи, мустақил нотижорат жамоат ташкилоти. Аудиторлар Палатасининг асосий мақсади аудиторларнинг профессионаллик даражасини ривожлантириш ва қўллаб-қувват-лашга ёрдам кўрсатиш, ўз аъзоларининг касбга оид манфаатларини давлат ва жамоат органларида ҳимоя қилиш, ҳамда касбга оид талаблар бўйича барча ўзгаришлар тўғрисидаги ва ахборот таъминоти бўйича алоқа ўрнатишдан иборат.
Аудиторлар Палатасининг асосий вазифаларига қуйида-гилар киради:

  • аудит соҳасига оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

  • ўқув дастурларини ҳамда малакавий имтихонларни топшириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

  • аудиторлик малака сертификатини олиш учун даъвогарлар учун малакавий имтиҳонларни ўтказиш;

  • аудиторларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш;

  • аудиторларни касб аҳлоқи кодекси қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;

  • Ўзбекистон аудиторлар палатаси аъзолигига малакали аудиторларни жалб этиш учун халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатимиз органлари билан ҳамкорлик қилиш;

  • Ўзбекистон Республикаси аудиторларининг бошқа давлатлар жамоат ташкилотлари томонидан тан олинишига эришиш.

Download 23.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling