Баб-баравар


Эсингдами, эй азизим, чет элдаги дамларимиз


Download 261.62 Kb.
bet11/22
Sana06.04.2023
Hajmi261.62 Kb.
#1332878
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
кирилча шер

Эсингдами, эй азизим, чет элдаги дамларимиз,
Бирга кўрган азоблару, бирга чеккан ғамларимиз,
Тун, кечалар чироқ топмай, ёқиб чиққан шамларимиз, Топиб олган ватандошлар, биродарлар, қавмларимиз, Бутун бошдан кечирганлар, ҳаммаси ҳам ёдимдадир.
«Волга» мошин олиш бизга насиб бўлди кўп қатори, Кўшку айвон бирга қурдик, бўлмайди деб уйнинг тори, Фан номзоди бўлай дебон, бордим Тошкент, ундан нари, Касал бўлиб ишдан чиқди: ўпка, юрак, жигар — бари, Биттаси ҳам унутилмас, умр бўйи ёдимдадир.
Қанча-қанча ўтди йиллар сочларингга кўп тушди оқ, Доғи фарзанд, эй азизим, тоқатингни ҳам қилди тоқ, Менда гуноҳ кўпроқ эрур, ўксинаман, бўлди сабоқ, Осуда бўл сен бир нафас, бир яхшилаб оламга боқ,
Сен ила чеккан азоблар, ҳаммаси ҳам ёдимдадир.
Бахтимизга энди яна, насиб бўлди Мустақиллик, Бошимизга қўнди Хумо, барбод бўлди энди қуллик,
Қомусимиз шарофати — барчамизга баробарлик,
Юртбошимиз Ислом Карим кўрсатмоҳа фидокорлик,
Ортга қайтиш номус бизга, ҳаммаси ҳам ёдимдадир.

ҲАЖВИЙ ШЕъРЛАР
БОШ УСТИНА
Хангома
Деди менга: «Ёрим бўлинг». Дедим анга: «Бош устина».
Деди: «Бирга ҳаёт қуринг». Дедим яна: «Бош устина».
Тўйдан кейин бирдан деди: «Хурсандмисиз, энди, жоним». Ўйламасдан дедим анга: «Садқанг бўлай. Бош устина».
Виқор билан бир кун деди: «Кўйлак олиб беринг менга», Мағрурона дедим анга: «Майли гулим, бош устина».

  • Матў бўлсин албат деди: «Пари товус», «Жимижими» Бир оз ўйлаб, дедим анга: «Розидурман, бош устина».

Дугоналар орасида ярашади «Байроқ-рўмол»,
Бошга деди, ғамза билан, дедим анга: «Бош устина».
* Хотин-қизлар қўлларига мос тушади «чармли сумка», Дўконларда сотар экан, дедим яна: «Бош устина».

  • Бармоқларда бўлса узук, кўзлари ҳам анча тузук,

  • Билагузук бўлсин нозик, зўрг'а дедим: «Бош устина».

  • Беш балдоқли, олмос кўзли олтин сирға бўлса агар,

  • Нур устига нур бўларди. Ўйлаб дедим: «Бош устина».

Қиш фасли ҳам узоқ эмас, зарур менга: «Лама палто». Оёқларга импорт этик. Дедим аста: «Бош устина».
Мебелларни алмаштириб, янгилайсиз сервисларни,
Холдан тойиб, бир уф тортиб, дедим анга: «Бош устина».
Уйимизни полларига бешта гилам, ўнта палое,
Жўрангизга заказ қилинг. Хайрон бўлиб: «Бош устина».
Хотин-қизлар байрамига олиш керак телевизор,
Илож бўлса «Видео» ҳам. Ирғатиб бош: «Бош устина».
Туғилган кун олиб беринг, битта янги «Матиз» мошин. Ўздан кетиб айтолмадим: «Майли жоним, бош устина».
Холим кўриб, аччиғланиб; «Қўрқоқ» дебон, бирдан менга, Дадамларга кетар бўлдим, деди. Дедим: «Бош устина».

Download 261.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling