Биржалар ва биржа фаолияти тўҒрисида 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Биржа битимларининг иштирокчилари


Download 20.48 Kb.
bet7/7
Sana13.03.2023
Hajmi20.48 Kb.
#1266296
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-мавзу

24-модда. Биржа битимларининг иштирокчилари
Биржа аъзолари биржа битимларининг иштирокчилари ҳисобланадилар. Биржа аъзолари (брокерлар) мижозларнинг топшириғига биноан, шунингдек ўз номларидан ва ўз ҳисобларидан (дилерлар) битимлар тузишлари мумкин.
Биржа аъзолари ўртасидаги биржа битимлари биржа савдоларининг натижаларига кўра тузилади.
25-модда. Ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш
Биржанинг ёки бошқа ташкилотларнинг:
биржа аъзолари ва улар мижозларининг мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олиш, улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
битимлар ижросининг молиявий кафолатларини таъминлаш;
биржа аъзолари ва улар мижозларининг мажбуриятларини ҳисобга олиш, битим бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни ва тўловларни, шу жумладан битимни амалга оширишда иштирок этган тарафларга воситачилик ҳақини тўлаш бўйича фаолияти ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш деб эътироф этилади.
26-модда. Низоларни ҳал қилиш
Биржа, унинг аъзолари ва мижозлари, биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар ўртасида юзага келадиган низолар суд томонидан ҳал қилинади.
Биржа аъзолари, биржа савдоларининг иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасида биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар биржанинг ҳакамлик комиссияси ёки суд томонидан ҳал қилинади. Низоларни кўриб чиқиш учун ҳакамлик комиссияси томонидан йиғим ундириш тақиқланади.
27-модда. Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Эркин алмаштириладиган валютага товарларнинг биржа ва ярмарка савдосини жонлантириш ва кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 15 апрелда 174-сонли «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Танишиш тавсия этилади.
Download 20.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling