Битирув малакавий иши кафедрадан дастлабки ҳимоядан ўтди


Download 0.86 Mb.
bet1/4
Sana24.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1050782
  1   2   3   4
Bog'liq
Абдуллаева Зилола



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ТЕХНИКА ВА КАСБИЙ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИ


УМУМИЙ КИМЁ КАФЕДРАСИ
«Мис (II) нинг тўртламчи азот ва фосфор бирикмалари асосида синтез қилинган бинар экстрагентлари билан координацион бирикмалари ва уларнинг тадқиқоти»

мавзусидаги


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ


Бажарди: 5440400-кимё таълим йўналиши битирувчиси Абдуллаева Зилола Жабборовна
_____________________

Илмий раҳбар:


проф. Тўраев Х.Х.
_____________________
Битирув малакавий иши кафедрадан дастлабки ҳимоядан ўтди.
___________сонли баённома «____» ________________2013 йил.
Термиз-2022 й.
М У Н Д А Р И Ж А






Кириш.............................................................................

4

I.

Адабиётлар таҳлили..................................................

9

I.1.

Миснинг ва Никелнинг табиатда тарқалиши, олиниши, хоссалари, аҳамияти ва баъзи мураккаб аралашмалар таркибидаги бирикмалари.............................................................

9

I.2.

Бинар экстрагентлар ва уларнинг ишлатилиши........

21










II.

Тадқиқот объекти ва усуллари................................

26

II.1.

Керакли реактивлар ва анализ усуллари, қурилмалар................................................................

26


II.2.

Триоктилметиламмоний ди-(2-этилгексил) фосфат синтези.......................................................................

27


II.3.

Мис (II) нинг триоктилметиламмоний ди-(2-этилгексил) фосфат билан координацион бирикмаси синтези.......................................................................

28










III.

Асосий қисм..............................................................

31

III.1.

Синтез қилинган экстрагент экстракцион хоссаларининг донор атом ва эритувчи табиатига боғлиқлиги.................................................................

31

III.2.

Мис (II) ва Никел (II) нинг дифенилтиокарбазон билан координацион бирикма ҳосил қилишининг экстракцион-спектрофотомерик тадқиқоти...................................................................

38


III.3.

Олинган координацион бирикма таркиби, тузилиши ва хоссаларининг ИҚ- ва УБ- спектрал анализи натижалари................................................................

44




Хулосалар..................................................................

52




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати......................

53

Кириш.
Мавзунинг долзарблиги. Президентимиз И.А. Каримов “Буюк келажак сари” асарида мамлакатимиз ер ости бойликларини заҳиралари кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистонда 2,7 мингдан ортиқ турли фойдали қазилмалар ва маъдан бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар юзга яқин минерал хом-ашё турларини ўз ичига олади. Олтин заҳиралари бўйича республикамиз дунёда 4-ўринда уни қазиб олиш бўйича 7-ўринда, мис заҳираси бўйича 10-11 ўринда, уран заҳираси бўича 7-8 ўринда. Шунингдек ҳозирги кунда 4 та қимматбаҳо металл конлари республикамиз ҳудудида қидириб топилган [1].


Республикамиз рангли ва нодир металларни қазиб олиш ва уларга ишлов бериш бўйича жаҳонда етакчи ўринда туради [2].
Ҳозирги вақтда металлургия саноатида табиий манбалардаги рангли ва нодир металларни аниқлаш ва ажратиб олиш ҳамда уларни бир — биридан ажратиш асосий муаммо ҳисобланади. Текширилаётган манбада нодир металларнинг миқдори жуда камлиги ва нотекис тақсимоти металларни таҳлил қилишда ва уларни ажратиб олишда қийинчиликлар туғдиради, шунинг учун ҳам нодир металлар аналитик кимёсида экстракция усули муҳим аҳамиятга эгадир. Олтин, кумуш ва платина металлари экстракциясига доир илмий ишлар сони кўп бўлишига қарамасдан экстракция йўли билан металлар ҳосил қилган комплекс бирикмалар тузилиши, таркиби ва барқарорлиги ўрганилган илмий ишлар анча камдир. Шу сабабли нодир металлар учун янги ўзига хос хусусиятга эга бўлган экстрагентларни синтез қилиш ва уларнинг экстрагентлик хусусиятларни турли шароитларда ўрганиш ҳамда олинган натижаларни амалиётга тавсия қилиш ҳозирги замон органик ва аналитик кимёсинининг долзарб масаласи ҳисобланади.
Мураккаб кўп компонентли системаларда турли концентрацияли рангли ва нодир металларни ажратишда ва ишлаб чиқаришдаги техник жараёнларда экстракция ва ион алмашиниш усулларидан кенг фойдаланилади. Бу усуллар универсаллиги билан аҳамиятлидир. Рангли ва нодир металлар технологиясида органик реагентлар орасида асосан таркибида азот ва фосфор бўлган бирикмалар кенг ишлатилади.
Ҳозирги вақтда Термиз давлат университети профессори, кимё фанлари доктори Х.Х.Тўраев раҳбарлигида бир қатор тадқиқотчи олимлар бажарилиши 2012-2016 йилларга мўлжалланган давлат фундаменталь-тадқиқот дастурлари доирасидаги Ф-7-28 сонли “Тўртламчи азот ва фосфор бирикмалари асосида бинар экстрагентлар синтези ва уларнинг нодир металлар билан координацион бирикмалари” мавзусидаги лойиҳа устида иш олиб бормоқдалар. Мазкур битирув малакавий иши шу лойиҳа доирасида бажарилди.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Бинар экстракция - кислоталар, тузлар ва металлар гидроксидларининг органик кислота билан органик асосларнинг тузларида (бинар экстрагент) экстракция жараёнидан иборат. Бинар экстрагентлар бмлан металлар экстракцияси бўйича дастлабки маълумотлар Девис ва Гринстед, М.Л.Навтанович ва В.Л.Хейфец, Т.Сато, С.Хансон ишларида келтирилган. Бу ишлардаги тадқиқотлар бинар экстрагентлар системасида тузларнинг тақсимланишига турли омиллар таъсирини тушунтиришга йўналтирилган. Муаллифлар ўрганилаётган системаларни экстракцион жараёнларнинг янги синфи деб қарамади. Улар томонидан бажарилган ишларда бинар реагентларнинг амалиётда қўлланилиш имкониялари ва экстракцион системадаги умумий қонуниятлар очиб берилмаган. Бу системалар хусусиятлари билан координацион, анион алмашиниш ва катион алмашиниш экстракциялари хусусиятларига ўхшаш. Шу билан бирга, бинар экстрагентлар системасининг экстракцион мувозанатдаги фарқи билан бошқа экстракцион системалардан ажралиб туради ва технологик жараёнларни бошқаришнинг янги имкониятларини очиб беради.
Ишнинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотни ўтказиш учун зарур бўлган илмий адабиётларни тўплаб, илмий жиҳатдан умумлаштирилади. Мавзунинг ўрганилиш даражасини аниқланади. Бинар экстрагентларни синтез қилиш методлари, синтез қилинган янги бинар экстрагентлар ёрдамида рангли металларнинг янги комплекс бирикмаларини олиш методлари яратилади, синтез қилинган хелатлар таркиби, тузилиши ва хоссаларининг марказий ионнинг электрон конфигурациясига ва бинар экстрагентлар табиатига боғлиқлиги атрофлича ўрганилади.
Ишнинг мақсади: Юқори самарадорликка эга бўлган янги бинар экстрагентларни синтез қилиб, улар орасидан Cu (II) га нисбатан самарадор экстрагентлик хусусиятига эга бўлган органик бирикмаларни аниқлаш, синтез қилинган бинар экстрагентларнинг Cu (II) билан координацион бирикмаларини ўрганишдан иборат.
Ишнинг вазифаси: битирув малакавий ишини бажаришда қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:

  1. Тадқиқотни ўтказиш учун зарур бўлган илмий адабиётларни тўплаб, илмий жиҳатдан умумлаштириш ва мавзунинг ўрганилиш даражасини аниқлаш.

  2. Тўртламчи азот ва фосфор бирикмалари асосидаги бинар экстрагент – тетраэтиламмонийдиизобутилдитиофосфатни синтез қилиш ва унинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш.

  3. Синтез қилинган бинар экстрагентнинг мис (II) ионига нисбатан турли муҳитда ва турли таркибли аралашмалардан экстракциялаш хоссаларини экстракцион-спектрофотометрик усулда ўрганиш.

  4. Бинар экстрагент системасида мис (II) ионининг координацион бирикма ҳосил қилишига эритувчи табиати, муҳит рН ининг ва металл электрон тузилишининг таъсирини ўрганиш ва экстракция учун оптимал шароитни аниқлаш.

  5. Олинган натижаларни статистик қайта ишлаш, иш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг предмети. Металларнинг бирмунча турғун ички комплекс бирикмалари таркибида иккита донор атом бўлган: азот ва олтингугурт, азот ва кислород, фосфор ва олтингугурт бўлган реагентлар билан хосил бўлади. Рангли ва нодир металларни экстракциялаш ва сорбциялаш учун ишлатиладиган таркибида азот ва фосфор бўлган реагентларнинг кўпчилиги селектив ва металларни тўла ютиш каби талабларга жавоб бермайди. Улардан кам қисмигина микромиқдордаги рангли металларни ажратиш учун селективликка эга. Юқоридаги вазифаларни ҳал қилишда рангли ва нодир металларни таркибида азот ва фосфор бўлган бинар экстрагентлар билан комплекс ҳосил қилишини системали тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадқиқот объекти. Оптимал экстракцион хусусиятли реагентларни излаш йўлларидан бири ўринбосарларни турли вариантларини тадқиқ қилишдир. Шунга кўра фосфор атоми ўринбосарларида металл халқадаги фосфор – металл ва азот-металл боғида электрон ҳолатига кўра таъсирлашиш кузатилади. Бу ўз навбатида бирикманинг реакцион қобилияти ва хоссалари флотацияда фойдаланилаётган экстракцион системалар, сифат анализи ва қўлланиладиган аналитик реагентларда акс этади. Масалан, фосфор атомидаги алкоксигуруҳи алкил гуруҳи билан босқичли алмашинганда дитиофосфат кислотанинг рангли металл рудалари таркибидан рангли металларни флотациялашда тўплаш хусусиятининг ортиши ўрганилган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, таркибида фосфор бўлган янги бинар экстрагентлар синтези, шунингдек рангли ва нодир металларга нисбатан селективлиги юқори хоссали, мисни мураккаб таркибли объектлардан ажрата оладиган реагентлар синтези координацион бирикмалар кимёси, нодир металлар кимёвий технологиясининг долзарб вазифаси бўлиб муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Тадқиқот усуллари. Тўртламчи азот ва фосфор бирикмалари асосидаги бинар экстрагент – тетраэтиламмонийдиизобутилдитиофосфатни синтез қилиш ва унинг физик-кимёвий хоссаларини, мис (II) ионига нисбатан турли муҳитда ва турли таркибли аралашмалардан экстракциялаш хоссаларини экстракцион-спектрофотометрик усулда ўрганиш. Бинар экстрагент системасида мис (II) ионининг координацион бирикма ҳосил қилишига эритувчи табиати, муҳит рН ининг ва металл электрон тузилишининг таъсирини ўрганиш ва экстракция учун оптимал шароитни аниқлаш. Мис (II) ионининг органик фазадан реэкстракцияси ва унга турли омиллар таъсирини ўрганиш. Олинган натижаларни статистик қайта ишлаш.
Ишнинг апробацияси. Мавзуга оид илмий-тадқиқот ишлари натижалари 3 та тезис, жумладан, «Яшил кимё» I Республика илмий амалий конференцияси (Самарканд, 26-28 марта 2012 г.) маърузалар тўпламида 2 та, университетнинг талабалар илмий-назарий конференцияси (ТерДУ, 23-24 апрел 2013 й.) маърузалари тўпламида 1 та тезислар кўринишида эълон қилинган.
Ишнинг хажми. Битирув малакавий иши кириш, адабиётлар таҳлили, тажрибавий қисм, олинган натижалар таҳлили, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Иш 56 бет, 10 та расм, 6 та жадвал асосида ёритилган. Библиографик кўрсаткичи та адабиётни ўз ичига олади.

I. Адабиётлар таҳлили


I. 1. Мис (II) нинг бирикмалари ва уларни ажратиш усуллари
Мис, белгиси - Cu (“Cuprum” лотинча Кипр оролининг исмидан олинган), даврий системанинг I гуруҳ кимёвий элементи, Cu (лот. Cuprum), тартиб рақами 29, атом массаси 63,546, зичлиги 8,920 г/см3, tсуюқ= 10830C; tқайн=25730C; қизил рангли кубик крицаллик металл, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги катта; ҳавода оксидланиб қораяди, нам ҳавода гидроксикарбонат ҳосил бўлгани учун кўкаради; кислоталарда ва аммиакда эриб, тузлар ҳосил қилади. Мисдан кимёвий аппаратуралар (иссиқлик алмашгичлар, музлаткичлар, плазматрон деталлари ва бошқалар) тайёр­ланади. 30% дан ортиқ мис саноатда мис қотишмалари сифатида ишлатилади [3].
Минераллари. Асосий минераллари халкозин – Cu2S, халкопирит – CuFeS2, куприт– Cu2O ва малахит – Cu2[CO3]2[OH]2 лардир. Табиатда соф металл ҳолида ва олтингугурт (сулфидлар) ҳамда кислород билан бирикма ҳолида учрайди. 250 дан ортиқ минераллари мавжуд.
Халкозин - Cu2S. Минералнинг номи грекча “xalkos” –мис сўзидан олинган. Унинг синоними: мис ялтироғи. Халкозиннинг кимёвий таркибида Cu 79,9 %, S 20,1 %. Кўпинча кумушда баъзан Fe, Co, Ni, As, Auаралашмалари бўлади. Халкозиннинг ранги қўрғошиндек кул­рангдир. Унинг чизиғи тўқ кулранг. У металл каби ялтирайди. Қаттиқлиги 2-3. Халкозин қисман эгилувчандир.Солиштирма оғирлиги 5,5-5,8. У электрни яхши ўтказади.
Диагностик белгилари. Халкозин қўрғошиндек кулранглилиги, кичик қаттиқлиги, эгилувчанлиги билан характерлидир (пичоқ учи билан чизганда ялтироқ чизиқ қолади, бу билан ўзига жуда ўхшаб кетадиган айнама рудалардан фарқ қилади). HNO3 даги эритмаси яшил рангга киради. Халко­зиннинг мис минераллари кўпинча борнит билан бир ассотсиатсияда топилиши ҳам характерлидир.
У даҳандам алангасида эрийди, алангани ҳаворанг тусга киритади. Кўмир устида сода билан қиздириб, соф мис шарчаси олинади. Халкозин кислоталарда, айниқса HNO3 да осон эрийди ва олнингугурт ажралиб чиқади.
Мисли эритмалардан таркибида органик қолдиқлари бўлган жинслар орасида органик қолдиқнинг асосан ёғочларнинг ҳамма тузилиш деталларини сақлагани ҳолда псевдоморфоз шаклида ҳосил бўлган халкозин ҳам маълум. Халкозин кислородли нураш зонасида турғун эмас, пар­ча­ланиб куприт
(Cu2O) малахит, азурит каби миснинг бошқа кислородли бирик­маларига айланади. Тўлиқ оксидланиш содир бўлмаган ҳолларда қуйидаги реакция бўйича халкозин ҳисобига соф туғма мис пайдо бўлади:
Cu2S+2O2=CuSO4+Cu
Амалий аҳамияти. Халкозин мисга энг бой сулфид бўлиб, мис саноати учун халкозин рудаси сулфид конларининг ҳар қандай рудаларидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда бутун дунёда қазиб оли­наётган миснинг кўп қисми мана шу халкозин рудаларига тўғри келади.
Халкопирит– CuFeS2. Грекча “xalkos” –мис, “piros” –ўт (олов) демакдир. Синоними: мис колчедани. Кимёвий таркиби: Cu 34,57%, Fe 30,54%, S 34,9%. Халкопиритни кимёвий анализ қилганда ҳам шунга яқин натижалар олинади. Баъзан жуда оз миқдорда Ag, Au ва бошқалар аралашмаси бўлади. Халкопиритнинг ранги жез – сариқ, тўқ сариқ ёки ола-була бўлиб товланади. Чизиғи яшилроқ-қора. У шаффоф эмас Металл каби кучли ялтирайди. Қаттиқлиги 3-4. Халкопирит анча мўрт. Уланиш текислиги {101} бўйича мукаммал эмас. Солиштирма оғирлиги 4,1-4,3. Мис асосан Олмалиқ шаҳридаги Қолмоқир конида халкопирит ва халкозин минераллари таркибида учрайди.
Диагностик белгилари. Пиритдан бутунлай бошқача ранги, қаттиқлиги каби ўзига хос белгиларига қараб осон аниқланади. Пиритнинг синган жойлари ҳам халкопирит рангига ўхшаб товланади. Халкопирит даҳандам алан­гасида чарсиллаб, ёрилиб-ёрилиб кетади ва эриб магнит тортадиган шар­чага айланади. Сода билан қўшиб кўмир устида қиздирилганда ундан соф мис шарчаси ажралади. Ёпиқ найчада олтингугурт учиб чиқади. HNO3 да аста-секин парчаланиб олтингугурт ажралади.
Борнит – Cu5FeS4. Синоними: ола мис рудаси. У табиий шароитларда халкопирит билан чекланган қаттиқ эритма ҳосил қилади. Бу ҳарорат паса­йиши билан парчаланиб кетади. Борнитнинг кимёвий таркиби турғун эмас. Cu5FeS4 кимёвий формуласига мувофиқ назарий жиҳатдан у қуйидагича бўлиши керак: Cu - 63,3%, Fe -11,2%, S - 25,5 %.Лекин бу шу минерал таркибида халкопирит билан халкозинни қаттиқ эритма ҳолида сақлаб туриш каби қобилиятга эга бўлгани учун анча ўзгарувчандир. Борнитнинг ранги янги синган жойларида тўқ мис-қизил, ола-була (кўпинча зангор) бўлиб товланиб туради. Унинг чизиғи кул ранг-қора. У шаффоф эмас. У ярим металл каби ялтирайди. Қаттиқлиги 3. Борнит анча мўрт. Уланиш текислиги амалда кўринмайди. Солиштирма оғирлиги 4,9-5,0. Борнит элекрт ўтказиш хусусиятига эга.
Диагностик белгилари. Борнит рангига, ола-була зангор бўлиб товланишига ва кичик қаттиқлигига қараб осон аниқланади. Очиқ зангор товланишига қараб уни ковеллин деб ўйлаш мумкин.
Борнит даҳандам алангасида эриб, магнит тортадиган шарча ҳосил қилади; кўмир устида сода билан қўшиб қиздирилганда ундан соф мис шарчаси ажралади. У HNO3 да парчаланади ва олнингугурт ажралиб кислота юзига чиқади.
Кубанит– CuFe2S3. Ромбик сингонияда кристалланади. Кимёвий таркиби: Cu 22-24%, Fe 40-42 %, S -34-35%. Унинг ранги бронза сариқ бўлиб, пиротеннинг рангига жуда ҳам ўхшаб кетади. У метал каби ял­тирайди. Қаттиқлиги 3,5. Уланиш текислиги ё‘қ. Солиштирма оғирлиги 4,03-4,18. Кучли магнит тортишиш хусусиятига эга.
Кубанит халкопирит билан парагенетик маҳкам боғланган. Кўпин­ча борнит қаттиқ эритмаларнинг парчаланиш маҳсулоти бўлиб, халкопирит орасида микроскопда кўриш мумкин бўлган майда пластин­качалар ҳолида учрайди. Биринчи марта кубанит Минас-Жерейжда (Бразилия) Морро-Вело олтин рудали кварс томирларида топилган эди.
Ковеллин-CuS ёки Cu2S·CuS2. Минерал италян минералшуноси Ковелли номи билан аталган. Синоними: мис зангориси. Кимёвий таркиби Cu 66,5%, S 33,5%. Кимёвий текширишлар Fe, камроқ Se, Ag ва Pb аралашмаси борлигини кўрсатади.
Агрегатлари. Ковеллин кўпинча оч зангор рангли юпқа пўст ёки кўкимтир-қора рагнли кукун ва қурум каби массалар бўлиб топилади. Ковеллин ранги зангор. Унинг чизиғи кулранг ҳам қорадир. У шаффоф эмас. Ковеллиннинг жуда юпқа варақчалари яшил бўлиб, нур ўтказади. У металдек ялтирайди. Қаттиқлиги 1,5-2. Ковеллин мўртдир. Унинг юпқа пластинкачалари қисман эгилувчан. Уланиш текислиги {0001} бўйича мукаммал. Солиштирма оғрлиги 4,59-4,67.
Диагностик белгилари. Ковеллин очиқ зангор ранги, кичик қаттиқлиги ва мис сулфидлари билан бир ассотсиятсияда топилишига қараб осон билинади.
Куприт-Cu2O. Минералнинг номи лотинча “cuprum” – мис сўзи­дан келиб чиққан. Синоними: қизил мис рудаси. Ғиштсимон мис рудаси (таркибида темир гидроксидлари аралашмаси бор) ва қатронсимон мис рудаси (таркибида кремнозём ва темир гидроксидлари аралашмаси бор) ҳақиқатда калоидал минерал аралашмалардан иборат. Кимёвий таркиби Cu 88,8%. Кўпинча механик аралашмалар сифатида соф туғма мис борлиги, яширин кристалланган хиллари таркибида эса Fe2O3 ва H2O борлиги аниқланган.
Купритнинг ранги қизил, қўрғошин - кулранглари майин. Чизиғи жигарранг - қизил ёки қўнғир - қизил. Кристаллари синган жойларида олмосга ёки ярим металлга ўхшаб ялтирайди. Купритнинг юпқа бўлаклари ярим шаффоф бўлади. Қаттиқлиги 3,5-4. Уланиш текислиги {111} бўйича аниқ. Солиштирма оғрлиги 5,85-6,15.
Диагностик белгилари. Характерли хусусиятлари қуйидагилардир: олмосдек ялтирайди. Қизил чизиқ беради, айниқса, соф туғма мис, баъзан миснинг иккиламчи минераллари – малахит, азурит ва бошқалар билан бир парагенезисда топилади. Куприт деярли фақат мис конларининг иккиламчи сулфидли бойиш зонасида (грунт сувлари сатҳидан пастда) кенг тарқалган халкозин, гоҳо борнит рудаларининг оксидланиши натижасида экзоген жара­ён­­ларда пайдо бўлади. У асосан, маълум сабабларга кўра (жумладан, эро­зия базисининг пасайиши натижасида) грунт сувлари сатҳи пасайиб, аввал пайдо бўлган халкозинга бой зона оксидланиш доирасига тушиб қолган пайтлардагина куприт кўп тарқалади. Халкозиннинг оксидланиш жараёни ажралиб чиққан сулфат кислотанинг сувда эриши натижасида қуйидаги реакция бўйича рўй беради:
Cu2S+2O2+H2O →Cu2O+H2SO4
Бу реакция учун кислород етишмаган ҳолда Cу2О ўрнида ёки у билан бирга соф туғма мис юзага келиши мумкин [4].
Тенорит– CuO. Cu 79,9%, C 20,1%. Синоними: мелаконит (массив-яхлит хили). Сингонияси моноклин. Жуда кам учрайди. Одатда, майда тангачасимон агрегатлар ҳолида учрайди. Ранги қора ёки кулранг-қора. Чизиғи кулранг - қора. Ялтираши ярим металлга ўхшайди. Жилоланган шлифларда кучли анизотроп тусда кўринади. Қаттиқлиги 3,5 га тенг. Мўрт. Солиштирма оғирлиги 5,8-6,4.
Малахит– Cu2[CO3][OH]2 ёки CuCO3·Cu[OH]2. Грекча “malaxе ”- гулхайри демакдир. Шу ўсимлик рангига ўхшаганлиги учун шундай ном берилган. Кимёвий таркиби CuO 71,9% (Cu 57,4%), CO2 19,9%, H2O 8,2%. Жуда кам миқдорда CaO, Fe2O3,SiO2 ва бошқалар борлиги ҳам аниқланади. Малахитнинг ранги яшил. Чизиғи оч яшил. Ялтираши шишадек, олмосдек, толасимон хилларида ипакдек. Қаттиқлиги 3,5-4. Мўрт минерал. Уланиш текислиги {201} бўйича мукаммал, {010} бўйича ўртача. Солиштирма оғрлиги 3,9-4,0.
Диагностик белгилари. Ўзига хос яшил рангига, кўпинча, оқиқ шаклда бўлишига ва толаларнинг радиак шу’ла каби тузилишига қараб осон билинади. Ўзига бирмунча ўхшаб кетадиган хризоколла (мис гид­ро­силикати) дан фосфоркалситдан (мис фосфати) ва бошқа миснинг яшил рангли минералларидан хлорид кислотада ўзгаришига қараб ажратилади.
Малахит фақат мис сулфиди конларининг оксидланиш зонасида пайдо бўлади; айниқса, агар улар оҳактошлар орасида ётган бўлса ёки бир­ламчи рудалар таркибида карбонатлар кўп бўлса, унинг пайдо бўлиши учун қулай шароит вужудга келади. Оксидланган мис рудаларида энг кўп тарқалган минерал ҳисобланади.
Амалий аҳамияти. Малахитнинг, баъзан, катта массалар ҳолида топиладиган оқиш шаклдаги хиллари ҳар хил безак ишларида қўлланилади ва ҳашамдор буюмлар – гулдонлар, қутичалар, столлар ишланади. Малахит­нинг майда кукунлари бўёқ тайёрлаш учун ишлатилади.
Азурит– Cu3[CO3]2.[OH]2 ёки 2CuCO3.Cu[OH]2. Номи фран­сузча“azure”- ложувард, ҳаворанг сўзидан келиб чиққан. Синоними: мис коки (мис лазури). Кимёвий таркиби - CuO 69,2% (Cu 55,3%), CO2 25,6%, H2O 5,2%. Кристаллари кимёвий жиҳатдан тоза. Майда кристаллар друзаси, яхлит донадор массалар, баъзан радиал шуъла каби тузилган агре­гатлар ва тупроқ­симон ҳолатда топилади. Азуритнинг ранги тўқ кўк, тупроқ­симон массалари ҳаворанг. Чизиғи ҳаворанг. Ялтираши шиша каби. Қаттиқлиги 3,5-4. Уланиш текислиги {001} бўйича мукаммал, {100} бўйича мукаммал эмас. Солиштирма оғирлиги 3,7-3,9.
Диагностик белгилари. Ўзига хос кўк рангига ва малахит ҳам мис­нинг бошқа кислородли бирикмалари билан бир ассотсиатсияда топилишига қараб осонликча билинади.
Амалий аҳамияти. Миснинг бошқа кислородли бирикмалари билан бирга металлургия печларида мис эритиш учун ишлатилади. Тоза азурит агар каттароқ массалар бўлиб топилса, кўк бўёқ тайёрлаш учун ишлатилади.
Феруза– CuAl6[PO4]4[OH]8· 5H2O. Синоними: каллаит (ферузанинг қадимий номи). Темирга бой (Fe2O3 20-21%)хили рашлеит деб аталган. Кимёвий таркиби – CuO 9,57%, Al2O3 36,84%, P2O5 34,12%, H2O 19,47%. Бундан ташқари яна ҳар хил аралашмалар ҳам бўлади. Сингонияси триклин; симметрия кўриниши пинакоидал. Кўпинча яширин кристалланган масса ҳолида буйраксимон шакллар ёки қобиқ томирчалар ва нотўғри шаклли буюмлар ҳолида тарқалади. Ферузанинг ранги ҳаворанг - кўк, олмадек яшил, яшилроқ кулранг. Ялтираши мум каби. Қаттиқлиги 5-6. Анча мўрт. Уланиш текислиги {001} бўйича мукам­мал, {010} бўйи­ча ўртача. Синган юзаси бир оз чиғаноқ сиртига ўхшаб кетади. Солиш­тирма оғирлиги 2,60-2,83.
Диагностик белгилари. Ранги ва мум каби ялтираши характерлидир. Лекин кўп пайтларда ўзига ўхшаган хризоколла билан миснинг бошқа минералларидан ажратиш учун кимёвий реаксиялар ўтказиш лозим. Феруза нураш шароитларида ер юзидаги мисли эритмаларнинг глинозем (дала шпатларида ва бошқаларда) билан фосфорга (апатит ва бошқа бирикма­лар­даги) бой бўлган тоғ жинсларига таъсир этишидан, кўпинча лимо­нит билан бирга ҳосил бўлади. Ферузанинг ҳайвонларнинг қазилма суяги ва тиши ҳисо­бига пайдо бўлган ҳоллари ҳам маълум (“суяк феруза” ёки одонтолит).
Енг яхши феруза бир неча юз йиллар давомида Мадан конидан (Ерондаги Нишопур шаҳри яқинида) чиқарилар эди. Бу ерда у лимонит билан бирга нураб кетган магматик жинслар – трахитлар орасида нотўғри шак­лли буюмлар ва юпқа томирчалар бўлиб юзага келади. Феруза қимматбаҳо тош сифатида бу ердан Туркия орқали Европага юборилар эди. Бундан ташқари Вади-Магара (Синай ярим оролида) ва Қора Тепа (Самарқанддан жанубда) каби конлари бор.
Ферузанинг ранги чиройли (ҳаворанг-кўк), унинг хилларидан безак буюмлари тайёрланади.
Хризоколла– CuSiO3·nH2O, n =2 га яқин. Грекча “xrizos”-олтин, “kolla” -елим демакдир. Кимёвий таркиби ўзгарувчан. Тарки­бида ко’пинча Al2O3 17%гача (пиларит), Fe2O3 7% гача, P2O3 7-9 % (деми­довит) аралашмалари бўлади. Сингонияси маълум эмас. Хризо­колла, кўпин­ча, типик коллоиддан иборат бўлади. Сирти оқиқ, баъзан ковак пўстлоқ шаклида бўлган овалсимон, шунингдек, тупроқсимон буюмлар ҳолида учрайди [5].
Хризоколланинг ранги ҳаворанг, яшил ёки кўк, қўнғир (темир гидроксидлари аралашмаси бўлганлигидан) ва ҳаттоки қора товланади. Бирмунча тоза хилларининг чизиғи яшил-оқ. Опалга ўхшаш хиллари шишадек ялтирайди, баъзан мумсимон хира.
Қаттиқлиги 2, баъзан 4 бўлади. Нотекис, чиғаноқсимон юзалар бўйича синади. Солиштирма оғирлиги 2,0-2,3. Таркибидаги сувнинг бир қисми 1100 гача қиздирганда, қолган қисми анча юқори ҳароратда ажралиб чиқади.
Диагностик белгилари. Колломорф масса бўлишига, ҳаворанг-яшил тусига ва ортиқча қаттиқ эмаслигига қараб билинади. Даҳандам алангасида эримайди, аланга яшил рангга киради. Колбада осонликча суви ажралиб, қорайиб қолади. Кислоталарда парчаланади ва кукун ҳолатида бўлган кремнозём ажралади. Хризоколла мис конларининг оксидланиш зонаси учун хос типик минерал бўлиб, қуруқ иссиқ иқлимли жойларда кенг тарқалган. Хризоколланинг малахит, азурит, атакамит, либетенит, серустит, калсит ва бошқа минераллар ўрнида пайдо бўлган псевдоморфозлари топилган. Хризоколланинг секин-аста таркибида суви озроқ бўлган мис силикатига (планшеитга) айлана бориши ҳам аниқланган.
Ишлатилиши. Мисли қотишма ва турли бирикмалари 50 дан ортиқ маҳ­сулотларни ўз ичига олади. Жами ишлаб чиқаришда миснинг 40% турли мис қотишмаларидан фойдаланилади. Мис ва рухдан тайёрланган латундан ҳар хил мислар, қувур, соатлар механизми ва деталлари тайёрланса, мис ва қалай қотишмаларидан тайёрланган бронзадан эса турли подшипниклар, ҳалқалар ва юқори қувватли транспортнинг деталлари тайёрланади. Электро­техникада электр симлари тайёрлаш учун, металлургияда турли қотиш­малар тайёрлаш учун ва катализатор сифатида ишлатилади; мис бирикмалари қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда, минерал бўёқлар саноатида ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Мис электр ва иссиқлик ўтка­зувчан­лигининг юқорилиги, эластиклиги ва коррозиябардошлиги унинг қайси соҳа­ларда ишлатилишини белгилаб беради. Қазиб олинадиган миснинг тахминан 50%и электротехника саноати эҳтиёжлари учун ишла­тилади. Алю­минийли мис бронзаларидан асосан юқори зангдан сақловчи хусусиятга эга бўлган авиатсия двигателларида, қувур ва бошқа соҳаларда қўлла­нилади. Шунинг­дек, никел ва рухли мис аралашмасидан тайёрланган мелхлор қотишмаси уй-рўзғор буюмлари тайёрлашда, тиббиётда жар­роҳ­лик асбобларини ясашда кенг қўлланилади. Марганец, никелли мис бирикмалари – никелин ва марганес каби электр қаршилиги юқори бўлган қотишмалар электротех­никада ишлатилади.
Қотишмалари таркибида қалай, рух, алюминий, қўрғошин, никел, марганец, темир, фосфор, кремний ва бошқа элементлар бўлган мис асо­сидаги қотишмалардир. Мис қотишмалари латун, бронза ва мис-никел қо­тиш­­маларга бўлинади. Легирловчи компонентларига кўра мис қотиш­малари юқори электр ўтказувчанликка ва иссиқлик ўтказувчанликка эга бўлиши, пластик ва мустаҳкам, антифраксион ва коррозиябардош бўли­ши мумкин. Мис кейинги пайтларда таркибида олтини бор қотишма сифатида ҳам кенг қўлланилмоқда. Унда мис 85%, рух 12%, қалай 2% ва олтин 1% бўлиб, кўпгина олтинли қотишмалар халқ хўжалигининг турли тар­моқларида ишла­тилмоқда. Нейзилбер (65% мис), константан (59% мис), мелхлор (68% мис), оддий бронза (90% мис), оддий латун (60-70% мис) каби қотишмалари кўпчиликка яхши таниш.
Технологияси. Конларда 0,3-1% гача мисли руда флотатсия усули билан бойитилиб, мисли бойитма олинади
(Cu - 16-25%). Майда, кукунли бойитма штейн олиш учун 1275-13500C ҳароратли печларда эритилади. Нокерак тоғ жинслари тошқолга ўтиб, алоҳида жойда сақлашга жўнатилса, суюқ ҳолдаги штейн (Cу - 26-40%) юқори босим остида ҳаво ёрда­мида конверторланади. Таркибидаги темир ва нокерак иккиламчи эле­ментлар тошқолга ўтади. Олинган хомаки мис юқори ҳароратда (1250-12750C) оловли тозаланади, сўнг қолипларга қуйилилади. Ўзбекистонда фақат Олмалиқ тоғ ҳудудлари бўлмиш Сариқчўққи ва Қалмоққир конларидан мисли руда очиқ усулда қазиб олиниб, мис эритиш заводида тоза соф ҳолда ажратиб олиниб, сувда совутилади ва электролиз усули билан соф 99,99% тоза мис катодлари олинади [6].
Мис (II) нинг координацион бирикмалари. Мис (II) тузларининг ноорганик ва органик асослар билан комплекс бирикмалари олинган бўлиб, уларда мис (II) иони учун тўқ кўк ранг хос бўлиб, бу унинг комплекс бирикмаларида ҳам кузатилади.
Мис (II) нинг сульфаниламид билан комплекс бирикмалари синтези ва тадқиқоти [3] да берилган бўлиб, комплекс бирикмаларнинг синтез усуллари, элемент анализ натижалари, термик хусусиятлари келтирилган. Шунингдек донор атомларнинг координация усуллари ИҚ-спектроскопик усулда ўрганилган. Термир лиганд билан таркибли комплекс ҳосил қилади.
Мазкур ишда ўрганилган гетероциклик сульфаниламидлар икки хил таутомер шаклда бўлиши келтирилган:




Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling