Bluetooth, HomeRF, ZigBee, nfc ва Wireless usb алоқа технологиялари 15-маъруза Bluetooth


Download 51.33 Kb.
bet3/5
Sana22.04.2023
Hajmi51.33 Kb.
#1376739
1   2   3   4   5
Bog'liq
15-маъруза. Bluetooth

Хусусиятлари/Функция

Характеристика

Алоқа тури

Радиотўлқинлар

Частоталар дипазони

868,902 ва 2400 МГц

Каналлар сони

2,4 ГГц (16 та каналлар), 915 МГц (10 та каналлар) ва 868 МГц (1та канал)

Батареянинг хизмат кўрсатиш муддати

100 дан 1000 гача ва ундан ортиқ кунлар

Узатиш усули

Direct Sequence Spread Spectrum (DSSS) тўғри кетма-кетлик усулида спектрни кенгайтириш

Уланиш вақти

30 мс

Узатиш қуввати

1 мВт

Маълумотларни узатиш тезлиги

250 Кбит/сгача

Ишлаш масофаси

70 мгача

Тармоқдаги тугунлар сони

65 536 (64-битли манзиллар), 264 (16-битли манзиллар)

Маълумотларни ҳимоялаш

128 битли калит узунлигили AES алгоритми бўйича шифрлаш

Манзиллаштириш

МАС даражадаги ноёб 64-битли манзил, қўшимча 16-битли манзил (PAN-ID)



Wireless USB
Бу 7,5 ГГц кенгликдаги частоталар диапазонида MultiBand OFDM Alliance (MBOA) ва WiMedia Alliance уюшмалари тавсиялари асосидаги ўта кенг полосали модуляциялаш UWB (Ultra-Wideband) технологияларини ишлатилишига асосланган бутун симсиз интерфейслар сериясидан бир стандарт ҳисобланади. UWB асосидаги барча симсиз интерфейслар IEEE802.15.3спецификациялар асосидаги Open System Interconnection (OSI) моделининг канал ва физик даражалар протоколларини ягона ташкил этишга эга.
UWB бу қисқа 10 метрларгача масофаларга, юқори ўтказиш қобилиятили (480 Мбит/сгача) ва паст истеъмол қувватили маълумотларни узатиш учун мўлжалланган симсиз технология ҳисобланади. UWB радиоканаллари бўйича маълумотларни узатишда ортогонал ташувчи частоталар бўйича мультиплекслаш (OFDM, Orthogonal Frequency Division Multiplexing) технологияси бир неча частоталар диапазонлари билан биргаликда ишлатилади, бу кенг частоталар диапазонларининг ишлатилишини талаб қилади. Кенг ўтказиш полосалари симсиз локал интерфейсларни ташкил этишда олдин кўриб чиқилган Bluetooth технологиясидаги тезликларга чеклашларни четлаб ўтишга имкон беради. Шунинг учун UWB буюқори сифатли мультимедиали контентни, масалан видеооқимни симсиз узатиш учун ечим ҳисобланади. Лекин UWB технологиянинг авзалликларидан бири шундан иборатки, у бошқа симсиз технологиялар учун ҳалақитларни ҳосил қилмайди, чунки модуляциялашнинг ўзига хос принципи ва ташувчи частотанинг йўқлиги сигнални бутун спектр бўйича оддий фон ҳалақиталар сатҳларидан ошмайдиган “оқ шовқин” кўринишида ўзига хос кенг полосали “чапланишига” олиб келади.
Маълумотлар пакетлари USB 2.0 транзакциялари принципи бўйича шакллантирилади ва энди TDMA (Time Division Multiple Access) вақт бўйича каналлар ажратиладиган кўп томонлама уланиш протоколи ёрдамида ташилади. 4 МГц ўтказиш полосасидаги ҳар бир OFDM-узатиш 100 та маълумотлар пакетларини ўз ичига олади. Пакетлар формати ҳар қандай маълумотларни узатиш тезлиги учун ўзгаришсиз қолади. Олтита пакетлар 1,875 мкс давомийликдаги асосий пакетни шакллантиради, у кейинчалик аниқ маълумотлар битларига ўзгартирилади.
Стандарт 53,3 Мбит/с, 106,7 Мбит/с ва 200 Мбит/с маълумотларни асосий алмашлаш тезликларини, 80 Мбит/с, 160 Мбит/с, 320 Мбит/с, 400 Мбит/с ва 480 Мбит/с опционал тезликларни қўллайди. Технологиянинг яна бир авзаллиги трафикни деярли оний, масштабланувчанлиги, яъни қурилмалар орасидаги масофага боғлиқ равишда масштабланувчанлиги ҳисобланади, тезлик 53,3 Мбит/с дан 480 Мбит/сгача чегараларда ўзгариши мумкин.
Симли USBларга ўхшашлик бўйича, Wireless USB қурилмалари уланишда олинадиган ўз манзилига эга бўлади. Ҳар бир Wireless USB қурилма бир ёки бир неча алоқа каналларини қўллайди. Wireless USB симсиз тармоқ инфратузилмасининг асосий элементлари концентратор ва радиал линиялар ҳисобланади. Бундай топологияда хост-контроллер унга уланган қурилмалар орасида улардан ҳар бирига вақт интерваллари ва ўтказиш полосасини ажратиш билан исталган маълумотлар алмашинувини инициализациялайди. Боғланишлар “нуқта-нуқта” турига киради ва Wireless USB-хост ва Wireless USB-қурилма орасида амалга оширади. Унга мантиқий уланган қурилмаларли (максимал 127 тагача) хост норасмий Wireless USB-кластерни ҳосил қилади. Wireless USB-кластерлар минимал ўзаро ҳалақитларли қопланадиган фазовий муҳитда ишлайди, бу радионурлантирувчи қурилмаларнинг умумий ишлаш зонаси чегараларида бир неча кластерларнинг ишлашига имкон беради. 15.3-жадвалда Wireless USB алоқанинг асосий техник параметрлари келтирилган.
15.3-жадвал


Download 51.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling