Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари


Download 0.94 Mb.
bet13/32
Sana25.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1399369
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
Мансуров А.А. 2014.

Ҳамкорликда ўқиш технологияси. Ҳамкорликда ўқиш технологияси асосида машғулот ўтказиш учун гуруҳ талабалари 4-5 кишилик кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳда кучли, ўрта ва кучсиз ўқувчи бўлишига эътибор бериш керак. Ўқув хонасида парталарнинг қўйилиши кичик гуруҳлар ишлашига ёрдам берсин. Гуруҳ иштирокчилари доира шақлида ўтирсин ва бир-бирини кўрсин.
Ўтказиладиган машғулотга тайёргарлик давомида мавзунинг қайси қисмини ўқитувчининг ўзи тушунтириши ва талабалар қайси қисмини бажариши режалаштирилади. Бунда дарсга қўйиладиган мақсаддан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир талабага қўйиладиган топшириқлар аниқ бўлиши лозим. Агар, топшириқ янги мавзуга доир саволларга жавоблардан иборат бўлса, унда кучли ўқувчига қийин саволлар берилади. Талаба томонидан берилган жавобни гуруҳ иштирокчиларидан бири жавобнинг тўғри ёки нотўғрилигини дарсликдан текшириб айтади. Кейинги ўқувчи эса агар жавоб тўғри бўлса уни дафтарга ёзади. Сўнгги талаба жавобни исботловчи далиллар ва мисоллар келтириши керак. Кейинчалик талабалар ўз ролларини алмаштиришлари мумкин. Муҳокама якунида кичик гуруҳдаги талабалар ўзларига берилган саволларнинг ҳаммасига жавоб беришлари ва уларни бутун гуруҳ муҳокамасига чиқаришлари керак.
Можаро технологияси. Можаро услуби фавқулотдаги вазиятларда қилинадиган ҳатти-ҳаракатларни ўталабаларга ўргатиш мақсадида амалиёт машғулотларда қўлланилади. Талабага муаммо юзасидан вазиятга оид ҳар қандай топ шириқ кўринишидаги қисқача ахборот тақдим этилади. Берилган топ шириқни таҳлил қилиб чиқиш ва 1-1,5 дақиқа ичида тезгина қарор қабул қилиш зарур. Бу услубда машғулот ўтказиш талабаларнинг фикр қилишини жуда ҳам фаоллаштиради ва уларни фавқулоддаги вазиятларда ишлашга ўргатади. Бунда муҳими топшириқни тўла бажариш эмас, балки тезлик билан чаққон бажаришдир. Талаба топшириқнинг биринчи галда уддалаш керак бўлган қисмини бажариши мумкинки, бу ҳам унинг ўқишида аҳамиятга эга. Мазкур услуб машғулотнинг турли босқичларида қўлланилиши билан бирга, янги материални ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлашга қаратилган асосий босқичда ҳаммадан кўп фойдаланилади.6

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling