Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари


Download 0.94 Mb.
bet12/32
Sana25.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1399369
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
Мансуров А.А. 2014.

Нафис арра технологияси. Ушбу услубда дарсда ўрганиладиган мавзу номи ёзув тахтасига ёзилади ва қандай саволларга жавоб топилиши лозим эканлиги тушунтирилади. Гуруҳ талабалари 5-6 кичик гуруҳларга (бошлағич гуруҳ) бўлинади ва ҳар бир гуруҳ ўрганиладиган материал бўйича алоҳида маълум мавзуларни олади. Ҳар бир гуруҳ ўрганиладиган мавзу бўйича олдиндан тайёрланган керақли материаллар папкаси билан таъминланади. Бошланғич гуруҳлар 10-12 дақиқа давомида тақдим қилинган материални ўрганади ва муҳокама қилади. Натижада ўқитувчи ўзига берилган мавзуни яхши биладиган 5-6 гуруҳ экспертларига эга бўлади. Кейинги босқичда ҳар бир гуруҳдаги иштирокчига маълум тартиб рақами берилади ва тартиб рақамлари бир хил бўлган талабалардан янги (экспертлар) гуруҳлари тузилади. Мавзу муҳокамасининг 15-20 дақиқаси давомида янги экспертлар гуруҳини ҳар бир аъзоси олдинги гуруҳга берилган мавзу мазмунини тушунтириб беради. Натижада умумий мавзуни яхлитлиги бўйича ўзлаштириш таъминланади. Экспертлар гуруҳининг ҳар бир аъзоси олинган ахборотни маълум бир вазиятда қўллай олишини таъминлаш учун мавзу бўйича бирор муаммоли вазият гуруҳларга берилади ва ҳар бир гуруҳ ушбу муаммони тўғри ечимини топиши лозим. Муаммо ҳар бир эксперт гуруҳида муҳокамадан ўтказилгач гуруҳларнинг сардорлари муаммо билан гуруҳни таништиради ва унинг ечимини кўрсатиб беради. Машғулот сўнгида талабалар билимини текшириб кўриш ва баҳолаш учун ўрганилган материал бўйича экспресс тест ўтказилади. Нафис арра усули ёрдамида талабалар ўрганиладиган материал бўйича маълум билимга мустақил эга бўлиши, жамоа билан ишлаш малакасини олиши, ахборот билан алмашиш ҳамда жамоа бўлиб қарор қабул қилиш кўникмаларига эга бўлади.
Блиц - ўйин технологияси. Блиц – ўйин технологияси талабаларни ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган фани асосида кўп, хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан керақлигини танлаб олишни ўргатишга қаратилган. Ушбу технология давомида талабалар ўзларининг мустақил фикрларини бошқаларга ўтказа оладилар, чунки бу технология шунга тўлиқ шароит яратиб беради. Блиц-ўйин технологияси ўқувчиларга тарқатилган қоғозларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кетлигини аввал якка ҳолда мустақил равишда белгилаб, сўнгра ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш ёки ўз фикрида қолиш, ўзгалар билан ҳамфикр бўла олишга ёрдам беради.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling