Chirchik, Uzbekistan 1403 International Conference психодиагностика: шахс типлари ва касбий фаолият


Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana21.07.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1661544
1   2   3   4   5
Bog'liq
psihodiagnostika-shahs-tiplari-va-kasbiy-faoliyat

Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar 
Pedagogical Education Cluster: Problems and Solutions 
Кластер педагогического образования: проблемы и решения 
Chirchik, Uzbekistan 1404 International Conference 
Маълумки, шахсни ўрганиш фанда жуда мураккаб муаммо бўлиб, 
тадқиқот жараѐнида хилма-хил усуллардан фойдаланилади. Шахсни 
психадиогностика энг кўп қўлланиладиган усуллардан биридир. Ҳар қалай, 
психадиогностика психологиянинг асосий йўналиши ҳисобланади. Шу 
сабабли шахсни ўрганиш борасида психадиогностик тадбирларни танлаш ва 
уларни фаолият йўналишига кўра белгилаш муҳим масала ҳисобланади.
Ўқувчиларга психологик маслаҳатлар бериш ва уларни касбга 
йўналтириш, касбий саралаш ва лавозимларини ошириш билан боғлиқ қатор 
психологик масалаларни таҳлил этишга тўғри келади. Бундай шароитда 
психолог педагоглар ва таълим олувчилар билан, лавозимга талабгорлар 
билан ҳам диагностик, ҳам психологик йўналишда маслаҳатлар ўтказади. 
Маълумки, психологияда камолот даражаси, хулқ атвори ва хатти-
ҳаракати, ақлий салоҳияти ва касбий фаолиятига қараб, шахслар бир неча 
типга ажратилади. [1,2,3,4,5,6,7]. Шахслар психологик хусусиятларига кўра 
психологик типларга [3,4,5,6,7], шунингдек, ижтимоий-психологик, 
ижтимоий-маданий муҳит ва жамоадаги шахслараро муносабати ҳамда 
касбий фаолияти йўналишига қараб, ижтимоий типларга ажратилади. [1;2,]. 
Демак, бу йўналишлардаги психологик билимларни ўзлаштириш таълим 
муассасаси амалиѐтчи психологига ѐки психолог-психодиагностлар учун ўта 
муҳим ҳисобланади. 
Албатта, ҳар бир инсон маълум даражада меҳнат кўникмаси ва 
малакасига эга бўлади ва улардан тегишли касбий фаолият соҳасида 
фойдаланади. У доимий равишда нафақат предметлар олами балки, турфа 
оламлар билан ҳам ўзаро таъсирда бўлади. Айнан шунинг учун ҳам, унинг 
мулоқотга кириша билиш қобилияти бутун фаолияти давомида акс этган ва 
акс этажак. Шахснинг ишларига тўсқинлик қилиш мумкин. Лекин бундан 
унга бирор фойда бўлармикин? Унинг ўқув, меҳнат, коммуникатив фаолияти 
мотивацияси ошармикин? 
Баъзан шахслар ўзлари танлаган касбдан маънавий қониқиш ҳосил 
қилмайди. Танлаган касбидан кўнгли тўлмаслиги туфайли улар ўз 
фаолиятида нимадир етишмаѐтганини ҳис этади, ишни қандай ташкил этиши 
ва нималарга амал қилишини аниқлай олмай қийналади. Бундай шароитда 
психолог психадиогностиканинг энг қулай усулларидан фойдаланиб, уларга 
психологик маслаатлар бериши керак. Ушбу холатларни эътиборга олиб, биз 
ўзбек муҳити учун мўлжалланган шахснинг психологик ва ижтимоий 
қиѐфасини аниқлашга ѐрдам берувчи маънавий қиѐфа психадиогностикасига 
доир материалларни тақдим этишни лозим деб топдик.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling