Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин


Семантик усул билан ясалган таом номлари


Download 116.21 Kb.
bet10/14
Sana18.01.2023
Hajmi116.21 Kb.
#1099291
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
taom

Семантик усул билан ясалган таом номлари. Тилда мавжуд бўлган сўз маъносининг ўзгариши, лексема таркибидаги лексик маънолар орасидаги алоқанинг узилиши натижасида сўз ясалиши семантик усулдир1.

Ўзбек тилшунослигида пазандачилик лексикасини махсус ўрганган Н.Икромова семантик усул билан ясалган қуштили, салла, варақи таом номларини ўз тадқиқотида келтириб ўтган2. Бу тармоқ бўйича ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам махсус таом номлари ҳосил бўлган ва бу жараён давом этаверади. Буни Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида қўлланадиган таом номлари мисолида ҳам кўриш мумкин: қайыш, пәчәк, қотыр бәрәк, чанғалақ бәрәк каби.

Ўрганилаётган ҳудуд ўзбек шеваларида семантик усул билан ясалган таом номларини қуйидаги икки усулда ўргандик: соф семантик ва семантик-синтактик1.

1. Соф семантик усул. Бу усул билан ясалган таом номларида сўз шакли ўзгармай, фақат маъно кўчади ва айни шундай маънони англатаверади. Масалан, қайиш сўзининг асл маъноси “белга тақиладиган, тасма шаклидаги белбоғ” маъносини англатади. Таом номларида ҳам қайыш номи учрайди. Бу таом хамири юпқа ёйилиб, тасмалардек кесилади ва қайнаган сувга солиб тайёрланадиган овқат.

Печак сўзининг асл маъноси – чирмашиб ўсадиган гул2. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида шундай шаклли қандолат маҳсулотининг бир турини пәчәк номи билан аташади.

2. Семантик-синтактик усул. Таом номларини ҳосил қилишда шу соҳага тегишли бўлмаган бирор лексик бирликнинг (ўхшатилган, нисбат берилган ва ҳ.к.) номидан кейин, таом номлари қўшилиб келиб, янги ном ясалган: масалан, ўрганилаётган ҳудуднинг Тўрткўл туманида чанғалақ бәрәк таом номи қўлланади. Бу таом пахта чаноғига ўхшатилиб тугилгани учун шундай номланган. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида пахта чаноғини чанғалақ деб аташади.

Қўтир сўзи асли тиббиётда қўлланилиб, “баданда пуфакчалар ҳосил қилиб, қаттиқ қичиштирадиган юқумли тери касаллиги” маъносини билдиради. Бу сўз заргарлик терминологиясида ҳам ишлатилиб, “режжага эритиб қуйилган металлнинг юзида пайдо бўлган ғадир-будурлар”3ни англатади. Бу таом номлари гуруҳида гўшт қиймаси ва тухум аралашмасидан тайёрланадиган баракнинг бир турини билдиради (қотыр бәрәк).

Мазкур сўзлар тил тараққиёти ёки ундаги эволюцион тараққиёт натижасида аввалги маъносидан бошқа маъноларни англатувчи, таом номлари сифатида янгича аҳамият касб этган ва ўша нарсаларнинг номларини билдирувчи алоҳида сўзга айланган. Маънодаги яхлитлик шаклий яхлитликка олиб келган, сўз маъносида семантик ажралиш воқе бўлган.




ХУЛОСА

1. Қадимги туркий луғатларда қайд этилган таом номлари ўрганилаётган ҳудуд ўзбек шеваларида бирмунча яхшироқ сақланиб қолган. Ёзма ёдгорликлар тилидаги баъзи таом номларида маъно жиҳатдан торайиш, кенгайиш каби омиллар учрайдики, бу ҳодисалар жамиятдаги ижтимоий ўзгаришлар билан узвий боғлиқдир.

2. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида таом номларининг асосий қисмини умумтуркий таом номлари ташкил қилади. Шунингдек, луғат бойлигида ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳамда айрим лаҳжаларда учрамайдиган, аммо ёзма ёдгорликлар тилида учровчи бир қатор таом номлари ҳам мавжуд. Бу қатлам тарихан барқарор ва кам ўзгарувчанлиги билан характерлидир.

3. Қадимги ва эски туркий ёзма ёдгорликлардаги таом номлари билан ҳозирги Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида қўлланадиган номларни қиёслар эканмиз, кўп йиллик давр ичида таом номлари такомиллашиб борганини кузатамиз. Бу такомиллашиш тилнинг ички тараққиёт қонуниятлари асосида ва бошқа тилларнинг таъсири остида рўёбга чиқади. Айниқса, араб, форс-тожик, рус ва бошқа тиллардан ўзлашган таом номлари ўзига хослиги билан ажралиб туради.

4. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номларини ўрганиш билан бирга, ширинлик ва қандолат номларининг ҳам ҳудудий талқини келтирилди.

5. Таом номларининг лексик-семантик гуруҳлари ўз ичида хилма-хил турларга ва кичик гуруҳларга бўлиниб, улар ўша таом номларининг қандай маҳсулотдан тайёрланиши ва бирор маросимга мўлжалланиши каби хусусиятларидан келиб чиққан.

6. Ўрганилаётган ҳудуд ўзбек шеваларидаги таом номларининг лексик-семантик хусусиятларини таҳлил қилиш жараёнида, уларнинг фонетик, вариантлилик ҳодисалари, шунингдек, маъно фарқлари аниқланди.

7. Тўпланган таом номларининг таркиби ва маъноларига қараб айтиш мумкинки, уларнинг кўпчилиги умумхалқ тили воситасида юзага келган, айримларининг асосий маъносини фақат этимологик таҳлиллар орқали билиш мумкин.

8. Ўрганилаётган ҳудудда морфологик усул билан ясалган таом номлари орасида форс-тожик тили таъсирида ясалган номлар деярли учрамади.

9. Таом номларининг ясалишида синтактик усулда ясалган номлар нисбатан кўпчиликни ташкил қилади. Таом номларининг қанча сўздан ташкил топиши, боғланиш усуллари, компонентлари орасидаги муносабатлар ранг-баранг бўлиб, ўзбек тилида сўзларнинг боғланиши қонуниятларини тўла акс эттиради.

10. Қорақалпоғистон ҳудуди ўзбек шеваларидаги таом номларининг баъзилари тилимизда ишлатилиб келаётган лексемалар маъноларини кўчириш йўли билан ҳосил қилинган.


Download 116.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling