Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41
Хулоса қилиб айтганда, “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари 
БХСР маорифи, маданияти, ташқи дипломатик алоқалари тарихини 
ўрганишда, ушбу йўналишларда ўтмиш тажрибасидан тегишли хулосалар 
чиқаришда муҳим манбавий аҳамиятга эга. БХСР ҳукумати маориф 
соҳасида амалга оширган ёки лойиҳа ва режаларда қолиб кетган маориф ва 
мактаб соҳасидаги айрим тадбирлар ҳозирги давр ўзбек миллий таълим 
моделини яратилишига сабоқ бўла оладиган жиҳатлари билан қимматлидир. 
БХСР матбуоти ўз саҳифаларида республикадаги театр, музей, 
кутубхоналар фаолияти билан боғлиқ воқеаларга кенг ўрин ажратган. Бу 
мавзуда ёзилган хабар ва мақолалар ўзининг объективлиги, йўл қўйилган 
камчиликларни тўғридан-тўғри очиб ташлаши билан ажралиб туради. 
Шунингдек, БХСРнинг охирги йилида ҳам ҳукуматнинг уриниш ва 
ҳаракатларига қарамай, театр санъатини оммавий маданият даражасига 
кўтарилишига эришилмаганлиги матбуот орқали очиқ аён бўлади. 
Ўрганилган матбуот нашрлари БХСРнинг хорижий мамлакатлар 
билан иқтисодий, сиёсий-дипломатик ва маданий алоқаларини мукаммал ва 
атрофлича таҳлил қилишда муҳим манбалардан бири бўла олади. 
Газеталардаги маълумотларни тўплаш, уларни бошқа манбалар билан 
қиёсий таҳлил қилиш тадқиқотчига кенг имконият яратади. Таъкидлаш 
380
Маскавда бухороликлар маориф юрти //Бухоро ахбори. 136-сон. 1923 йил 23 феврал; Хорижга ўқиш учун 
//Бухоро ахбори. 161-сон. 1923 йил 24 апрел; Маскавда “Бухоро билим уйи” //Бухоро ахбори. 163-сон. 1923 
йил 28 апрел; Маскавда Бухоро билим юрти //Бухоро ахбори. 204-сон. 1923 йил 21 сентябр; Хорижда қанча 
Бухоро талабаси бор? //Озод Бухоро. 9-сон. 1923 йил 8 ноябр. Чет эллардаги Бухоро ўқувчилариға ойлик 
//Озод Бухоро. 26-сон. 1923 йил 19 декабр. Аббос Алиев. Четга талабалар юбориш комиссияси тарафидан 
//Бухоро ахбори. 200-сон. 1923 йил 12 сентябр.


133 
жоизки, матбуот нашрлари орқали 1920-1922 йилларда БХСРнинг хорижий 
давлатлар билан муносабатлари фаол ривожланганлигига ишонч ҳосил 
қилиш мумкин. 
Айни шу йилларда БХСР қўшни республикалар ва бир қатор Шарқ 
мамлакатлари билан мустақил равишда иқтисодий, дипломатик-сиёсий, 
маданий алоқалар ўрнатиш йўлини тутди. Аммо республиканинг кейинги 2 
йили (1923-1924)да Марказ таъсирининг кучайиши ва ички масалаларга 
аралашуви, “советлаштириш” тадбирлари ҳукуматни ташқи сиёсатда 
совет Россияси (аслида СССР)га тобе қилиб қўйди. Шунинг учун “Бухоро 
ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарининг 1923-1924 йилларда чоп этилган 
сонларида коммунистик мафкуранинг таъсири тўла акс этади. Муаммонинг 
бу тарафларини ўрганишда матбуот органларидаги материалларга таяниш 
мумкин. Хуллас, ушбу газеталар БХСРнинг хорижий мамлакатлар билан 
иқтисодий, дипломатик-сиёсий, маданий алоқаларини мукаммал ўрганишда 
муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling