Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


134 
ХУЛОСА 
Тадқиқотнинг хулосасида қуйидаги ҳолатларни таъкидлаб ўтишни 
лозим топдик: 
1. ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликлари Бухорода сиёсий ва ижтимоий 
жараёнларнинг кескин кечганлиги, узоқ йиллар давомида ҳукмронлик қилиб 
келган амирлик тузумининг ағдарилиши билан боғлиқ муҳим воқеа билан 
характерланади. Бухоро амирлигининг сўнгги йилларида жадидчилик 
ҳаракатининг кучайиши натижасида озодлик ғояларини тарғиб қилишнинг 
омили бўлган матбуотчилик юзага келди. Бухоронинг дастлабки матбуоти 
сифатида “Бухоройи шариф” ва “Турон” газеталари чоп этилди. Тадқиқотда 
ушбу газеталар кейинги йилларда маҳаллий матбуотчиликни ривожланишига 
муҳим омил бўлганлиги билан боғлиқ фикрлар баён қилинди.
2. Тарихнинг барча босқичларида даврий матбуот ўз замонасининг 
воқеаларини ҳозиржавоблик билан акс эттирувчи кўзгу бўлган. Жумладан, 
БХСР миқёсида ўзбек тилида мунтазам чоп этилган матбуот нашрлари 
ҳисобланган “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари тарихий манба 
бўлиб, уларда БХСРнинг дастлабки кунлариданоқ республика ҳаётида кечган 
барча жараёнлар батафсил ёритилган. Мазкур матбуот органларида 
ҳукуматнинг қарор ва буйруқлари, ҳукумат таркиби, давлат томонидан 
амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг эълон қилиб борилганлиги 1920-
1924 йиллар тарихини хронологик изчилликда ўрганишга ёрдам беради. 
Тадқиқотда газета таҳририяти фаолияти, нашриёт соҳасидаги ютуқ ва 
муаммолар таҳлил қилинди.
3. Тадқиқотда газеталар Саид Аҳрорий, Абдулҳамид Чўлпон, Қори 
Йўлдош Пўлатов муҳаррирлик қилган даврларда таъсирчан кучга ва оммавий 
матбуот нашрларга айланганлиги исботланди. Юқорида исми-шарифлари 
зикр қилинган тарихий шахсларнинг матбуотчилик соҳасидаги фаолияти 
имкон қадар бирламчи манбалар асосида очиб берилди.


135 
4. БХСР иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги тармоғи асосий соҳа 
бўлганлиги ва унинг пахтачилик, қоракўлчилик, ипакчилик, ғаллачилик 
йўналишларида республикада амалга оширилган тадбирлар, вазифалар, 
лойиҳалар, режалар кўрсатилди. Газеталардаги маълумотлар ёрдамида ХХ 
аср бошларида Бухоро амирлигидаги қишлоқ хўжалиги аҳволи ўрганилиб, 
БХСР қишлоқ хўжалигининг ривожи амирлик давридаги даражасига 
кўтарила олмаганлиги маълум бўлади. Бу эса совет даврида ёзилган 
тадқиқотлар коммунистик мафкурага бўйсундирилганлигини, БХСР 
тарихини нуқул ижобий томонларини ёритишга бир ёқлама муносабат 
билдирилганлигини кўрсатди. “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари 
БХСРда товар-пул муносабатларининг аҳволи, солиқ тизими, нарх-наво ва 
унинг тўрт йил давомида ўзгариб бориши, миллий саноатга асос солиш 
йўлидаги уриниш ва ҳаракатларни ўз саҳифаларида бериб борганлиги қайд 
қилинди. Тадқиқот давомида олинган натижалар архив ҳужжатлари билан 
қиёсий таҳлил қилинди ҳамда масала моҳиятини кенг тарзда ўрганишга 
эришилди. Матбуот материаллари орқали БХСРдаги иқтисодий ўзгаришлар 
бир неча тарихий босқичлардан ўтганлиги, мустақил иқтисодиёт асосларини 
яратиш йўлидаги уринишлар, бу масалада Марказ кучли тазйиқ ўтказганлиги 
очиб берилди. 
5. “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталаридаги маълумотлар 
асосида БХСРдаги сиёсий жараёнлар, яъни ҳукуматнинг бошқарув 
тизимидаги ислоҳотлари, ҳукумат арбоблари, бошқарув органлари, улар 
таркиби, турли йилларда эгаллаб турган мансаблари ҳақидаги фикрлар ҳам 
тадқиқот мазмунига сингдирилди. БХСРда аҳолининг сони, миллий таркиби, 
уларнинг моддий аҳволи, турмуш даражаси, маиший муаммолари, янгича 
ўзгаришларга муносабати матбуотда танқидий равишда баён қилинганлиги 
исботланди. Халқ саломатлиги масалалари ҳақида газеталарда чоп этилган 
йирик мақолалар ҳамда турли хабарлар эса БХСРдаги тиббиёт ва унинг 
ҳолатидан маълумот беради. Ҳарбий соҳадаги муаммолар, миллий армияни 
тузиш йўлидаги уринишлар ҳақида атрофлича матбуот материаллари орқали 


136 
баъзи хулосаларга келинди. Ижтимоий муаммоларнинг энг муҳим бўғини 
ҳисобланган хотин-қизлар ҳуқуқи ва эркинликлари, маориф ва маънавияти 
масалалари газета мақолалари асосида диссертацияда тадқиқотчи томонидан 
туркумларга ажратилди. 
6. Тадқиқот натижаси сифатида газеталарнинг салмоқли мақола ва 
хабарлари БХСРдаги маориф ва маданият муаммоларига қаратилганлиги 
аниқлаштирилди. Янгича, ўз даври талабларига жавоб берадиган уч 
босқичли: бошланғич, ўрта ва олий таълимни йўлга қўйиш, дунёвий 
билимлар берадиган таълим тизимини яратиш йўлидаги амалга оширилган 
ишлар ва истиқболда режалаштирилган вазифалар газеталарда мунтазам 
ёритилганлиги юқоридаги фикрларга далилдир. Айниқса, 1920-1921 
йилларда эълон қилинган материалларда республика маориф тизимини 
шакллантириш жараёни, саводсизликка қарши кураш тадбирлари, маданий 
оқартув муассасаларини очилиши ҳақида тўлароқ тасаввур ҳосил қилинди. 
Тадқиқотда БХСРдаги театр, кутубхона, музей, мусиқа мактаби, клуб, 
чойхона, касалхона, дорихона, миллий боғ, дам олиш маскани каби янги 
ташкил қилинган муассасалар тўғрисида кўплаб маълумотлар келтирилди. 
Мазкур маълумотлар орқали турли-туман маданий муассасаларга асос 
солинганлиги билан боғлиқ саналар, улар фаолияти йўналишларининг 
мақсад ва вазифалари аниқ далилий рақамларда ўрганилди. 
7. “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари БХСРнинг хорижий 
давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида ҳам бой манбавий асос бўлиши 
қайд этилди. БХСРнинг Ғарб ва Шарқ дунёсидаги давлатлар билан имкон 
қадар мустақил иқтисодий алоқаларга киришганлигини исботловчи муҳим 
рақам ва далиллар қайд қилинди. Матбуот орқали БХСР ҳукумати ҳар доим 
ҳам Марказ изми билан иш кўрмаганлиги, аксинча, мустақил ташқи 
иқтисодий сиёсат йўлини тутишга уринганлиги билан боғлиқ жиҳатлар 
кўрсатилди. БХСРнинг хорижий мамлакатларда ва қўшни республикаларда 
дипломатик ваколатхоналари очилганлиги, уларда фаолият кўрсатган элчи ва 
консулхона вакиллари билан боғлиқ бой материаллар тўпланди ва илмий 


137 
муомалага киритилди. “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарининг 
ўнлаб сонларида БХСРнинг хорижий давлатлардан РСФСР, Туркия, 
Германия билан маданий алоқалари, айниқса, хорижга ўқиш учун юборилган 
ўқувчи ва талабалари тўғрисидаги далиллар алоҳида бир тизимга 
келтирилди. 
Диссертациядаги таҳлил ва хулосаларга таяниб қуйидагилар тавсия 
қилинди: 
-БХСРнинг иқтисодий тизимида муҳим роль ўйнаган вақф ва вақф 
мулклари муаммосини алоҳида тадқиқотда ўрганиш эҳтиёжи мавжуд. 
“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари материаллари асосида
“БХСРда маориф ва маданият” мавзусида илмий ишлар эълон қилиш 
мумкин. 
-БХСРга қўшни бўлган ва чет мамлакатлар билан дипломатик, савдо-
сотиқ, маданий алоқалар тарихини ўрганиш аҳамиятли бўларди. 
-“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарининг тахламларида БХСР 
ҳукумати аъзолари ва ўз даври муҳаррир-мухбирларининг жиддий 
муаммоларга бағишланган салмоқли мақолалари мавжуд. Бугунги кунда ҳам 
ўзининг долзарблигини йўқотмаган бу каби мақолаларни амалдаги имлога 
ўгириб, изоҳ ва тузатишлар билан алоҳида китоб ҳолатида чоп этиш 
манбашуносликнинг истиқболдаги вазифаларидан биридир. 
-“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарида чоп этилган мақола, 
хабар ва бадиий рукндаги материалларни хронологик кетма-кетлик асосида 
библиографиясини тузиш манбашунослик муаммолари билан шуғулланувчи 
тадқиқотчиларга амалий ёрдам берарди.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling