Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог


Download 247 Kb.
bet6/11
Sana29.04.2023
Hajmi247 Kb.
#1401456
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Кредит кайтмаслик хатари Юридик шахслар Ҳамкорбанк

7.3. Суғурталовчининг ҳуқуқлари:
7.3.1. Суғурта шартномаси амалда бўлган муддат мобайнида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи билан биргаликда мониторингда иштирок этиши, ҳужжатлар ва Қарздор хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиши ва Кредит шартномасида молиялаштириши назарда тутилган битимларга таалуқли маълумотларни талаб қилиши;
7.3.2. Суғурта ҳодисаси содир бўлиши қалтислиги даражасини тавсифловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши. Суғурта қалтислиги ошишига олиб келган ҳолатлар юзага келганда, Суғурта шартномасининг шартларини ўзгартирилишини талаб қилиши ёки қалтислик ошишига мос равишда қўшимча суғурта мукофоти тўланишини талаб қилиши;
7.3.3. Қарздор ёки Суғурта қилдирувчи ушбу Суғурта шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда, суғурта мукофотини ўз вақтида тўламаса Суғурта шартномасини бир томонлама бекор қилиши;
7.3.4. Агар суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги юзасидан Суғурта қилдирувчи ёки Қарздорнинг вакилларига нисбатан жиноий иш қўзғатилса ёки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг тегишли қарори (жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, тугатиш ёки дастлабки терговни тугатиш қарори) қабул қилингунга қадар суғурта товони тўлови масаласини кўриб чиқишни қолдириши;
7.3.5. Қарздорни тугатилиши ёки уни банкрот деб тан олиниши, ҳокимият органлари томонидан Қарздорнинг хўжалик фаолиятини тугатилиши унинг Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи олдидаги кредитни сўндириш мажбуриятини бажариш лаёқатига тўсқинлик қилса тегишли маълумотларни сўраб мурожаат қилиши;
7.3.6. Қуйидаги ҳолатларда суғурта товони тўловини рад этиши:
а) Суғурта ҳодисаси содир бўлгандан кейин Суғурталовчига у содир бўлганлиги ҳақида ушбу Суғурта шартномасида кўрсатилган муддатдан кечиктириб ариза ва далилларни тақдим этганда;
б) Суғурта қилдирувчи, Қарздор томонидан суғурта хатари мазмунини мулоҳаза қилишга таъсир қилувчи шарт-шароитлар ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим қилса, ҳамда Суғурталовчи уларга асосланиб суғурта шартномасини тузган бўлса;
в) Суғурта қилдирувчи, Қарздор ёки вакиллари ҳамда уларнинг номидан иш юритувчи шахсларнинг суғурта ҳодисаси юз беришига қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари;
г) Қарздор томонидан кредитнинг мақсадсиз ишлатилиши;
д) ушбу шартнома амал қилиш муддати давомида Суғурта қилдирувчи томонидан Қарздорнинг мол-мулкини Суғурталовчи билан келишмасдан ўз ихтиёрига ўтказиб олиши;
ж) ушбу Шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда;

_______________________ ___________________


(имзо) (имзо)
з) Суғурталовчи ёки унинг вакилини етказилган зарар сабаби, тафсилоти ва миқдорини аниқлашда иштирок этишига қаршилик қилса;
и) суғурта ҳодисаси ва зарар миқдорини аниқлаш учун зарур ҳужжатлар/маълумотлар/ ахборотларни тақдим этмаган бўлса, ёки ёлғон ҳужжатлар/маълумотлар/ахборотларни тақдим этган бўлса;
к) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи Суғурталовчи қоплаган зарарлар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг айби билан бу ҳуқуқни амалга оширишнинг имкони бўлмай қолса.
л) ушбу Шартноманинг 9.2.-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаса;
м) Суғурта қилдирувчининг лицензия ва бошқа рухсатномаларини унинг айби билан бекор қилиниши ва қоидабузарликларга йўл қўйиши натижасида кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришга лаёқатсиз бўлиб қолганда;
н) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи томонидан Қарздорнинг кредитдан фойдаланишини назорат қилмаслиги.

Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling