Дуккакли дон экинларининг асосий хусусиятлари


Download 61.5 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1488651
1   2   3   4
Bog'liq
11-mavzu. Dukkakli-don ekinlari

Ботаник хусусиятлари. Соя Fabaceae оиласига, Glycine L авлодига киради. Дехқончиликда соянинг битта маданий тури -Glycine hispida Max экилади. Бу маданий тур 4та кенжа турга бўлинади: 1)Корея тури,2) Манжурия тури, 3)Хинд тури, 4)Хитой тури.
Соя бир йиллик ўтсимон ўсимлик, пояси дағал, яшил тусда, поясининг диаметри 4-22 мм, усти тукли, бақувват, тик ўсади, сершох бўлади. Бўйи 1,5 м гача етади. Илдизи ўқ илдиз тупроққа 1,5-2,0 метргача чуқур кириб боради. Илдизида туганаклар ривожланади. Барглари учтали, тоқ патсимон, ён барглари мавжуд. Барг шапалоқлари йирик, кенг, уруғи хар хил хаклда ва катталикда. Баргнинг юзаси силлиқ ёки буришган бўлади. Гул тўплами барг қўлтиқларида жойлашган, кўп гулли, 13-20 та гули бор. Гули майда оқ ёки оч бинафша рангда. Дуккаклари турли шаклда, 1-5 тагача уруғи жойлашган бўлади. Битта туп ўсимликда дуккакнинг сони навнинг хусусиятига, тупроқ иқлим шароитига боғлиқ холда 10-35 тагача бўлиши мумкин. Уруғи жигарранг, қора, яшил, сариқ рангларда бўлади. 1000 та уруғининг вазни 400-520 гр гача бўлади. Уруғининг узунлиги 5-17 мм, эни 4-9 мм, қобиғи силлиқ, ялтироқ ёки хира бўлади.
Биологик хусусиятлари. Соя-иссиқсевар ўсимлик. Уруғининг униб чиқиши учун минимал температура 80С бўлиши керак. Майсалари 2-30 С гача совуқга чидай олади. Муқобил харорат 20-220 . Вегетация даври 100 дан 160 кунгача давом этади. Соя намга жуда талабчан. Транспирация коэффициенти 450-600 ни ташкил этади. Ёруғсевар қисқа кун ўсимлик. Соя кислотали, кучсиз шўрланган, ботқоқланган тупроқлардан бошқа ерларда ўсаверади. Тупроқнинг оптимал рН 6,5-7,0 га тенг. Соя бахорги буғдой, сули, шоли ва бошқа экинлар учун яхши ўтмишдош хисобланади. Ўзбекистонда соянинг Орзу, Дўстлик, Ўзбекистон-2, Ўзбекистон-6 навлари экилади.
Соя ғўза, шоли, маккажўхори, жўхори, канопдан бўшаган ерларга экилади. Ерни хайдаш чуқурлиги 22-25 см бўлади. Эрта бахорда борона қилинади ва экиш вақтигача культивация ёки чизель ишлатилади.
Ўғитлашда гектарига 10-15 т. гўнг, 100 кг фосфор ва 50 кг калий солинади. Экишдан олдин 20-30 кг азот, экиш билан бир вақтда 10-15 кг NРК ва ўсув даврида 30-50 кг фосфор солинади.
Соя апрель ёки июнь ойларида экилади, кенг қаторлаб, қатор ораси 60, 70 см, ўсимлик ораси 3-5 см қилиб экилади. Экиш меъёри 350-500 минг дона уруғ ёки 60-100 кгга уруғ экилади. Экиш учун уруғ сараланади, бир текис, тоза, унувчанлиги давлат андозаларига жавоб бериши лозим. Ўсув даврида қатор орасига ишлов берилади. 3-5 маротаба суғорилади. Хосил дон комбайинида йиғиб олинади.
Ловия
Халқ хўжалигидаги ахамияти. Ловия қадимги ва қимматли озиқ-овқат ўсимлиги хисобланади. Майда донли ловия Ўрта ва Кичик Осиёда, йирик донли ловия Марказий ва Жанубий Амеркадан келиб чиққан. Бу экинлар Хиндистон ва Покистонда кўп экилади, шунингдек Италия, Франция, Мексика ва Бразилия ва бошқа бир қанча мамлакатларда экилади. Унинг дони озиқ-овқат сифатида, пишмаган дуккаклари консерва саноатида ишлатилади. Уруғи тез пишади, яхши хазм бўлади. Тўла пишмаган дуккаклари таркибада 18% оқсил, 2% қанд бўлади. Унинг тўлиқ пишган дони таркибида эса 28-30% оқсил, 4-7% мой, 47-60% крахмал, 2,3-37,1% клетчатка, 3,1-4,8% кул моддаси бўлади, витамин-В, турли минерал тузлар ва овқат хазм қилишга ёрдам берадиган энг мухим аминокислоталар бор. Баргларидан лимон кислота ва медицина препаратлари олинади. Яшил ўғит сифатида фойдаланиш мумкин. Ловиядан фақат озиқ-овқат саноати ва медицинадагина эмас, балки чорвачиликда хам кенг фойдаланилади. Ловиянинг кўк пояси таркибида оқсил моддаси кўп.
Ловия ер юзида 16 млн. га ерга экилади, хосилдорлиги гектарига 15-20 ц га тенг. Ўзбекистон ўсимликшунослик институтининг маълумотларига кўра суғориладиган майдонларга май ойида экилганда хосилдорлик 30 ц гача етади.
Ботаник хусусиятлар Ловия Phaseolus L авлодининг Fabaceae оиласига мансуб бўлиб, ўз ичига 150 дан отриқ турларни қамраб олган бир йиллик ўтсимон ўсимлик хисобланинади. Бу турлар тропик ва субтропик минтақалар - АҚШ, Осиё, Африкада тарқалган. Илдизи ўқ илдиз, 1,5-2 м чуқурликка кириб боради. Илдизларида туганак бактериялари учрайди. Ловиянинг ён илдизчалари хам кучли ривожланган бўлиб, асосий массаси тупроқнинг 40 см чуқурлигида жойлашади. Ловиянинг барглари учталик ё уч қўшалоқ бўлади. Барг банди барг пластинкасидан калтароқ, баъзан унга тенг бўлади. Барг бандидаги баргчалари йирик, тўқ яшил рангда. Ловиянинг гуллари шингил холатда бўлиб, бир қўлтиқда 2-12 тагача гул жойлашади. Гуллари йирик, оқ ёки бинафша рангда бўлади. Ловиянинг дуккаги бошқа ўсимликлар дуккагига қараганда энг йириги хисобланади. Бир дона дуккагининг ичида 5-12 тагача уруғлар узунасига жойлашади. Дуккагининг ташқи кўринишидан унинг ичидаги уруғлар сонини билиш мумкин. Дуккагининг сирти текис, бир оз ялтироқ, учи ингичка илмоқли бўлади. Дуккаклар ранги оқ ва сарғиш. Ловия дуккаклари пишгандан кейин поясида узоқ туриб қолса (15-20 кун) чатнаши мумкин. Уруғининг шакли буйраксимон, овалсимон, эллипссимон, яссироқ бўлиб, хажми 15мм га етади. Ранги оқ, уруғ чоки яхши кўриниб туради. 1000 дона уруғининг дони 150-200 гр келади. Ўзбекистонда ловиянинг- Радость, Наврўз, Қахрабо, Победа-104 навлари экилади. Экиладиган навлари ичида энг кўп тарқалган турлари:
Оддий ловия -Phaseolus vulgaris
Кўп гулли ловия-Phaseolus multiflorus
Ўткир баргли ловия -Phaseolus acutifolius
Ойсимон ловия-Phaseolus lunatus
Тилла ранг ловия-Phaseolus aureus
Тилла ранг ловия Ўрта Осиёда мош деб юритилади.

Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling