Электр хавфсизлиги


-жадвал  Жавобгар шахсларнинг ўриндошлик йўли билан бажаришлари мумкин


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

2-жадвал 
Жавобгар шахсларнинг ўриндошлик йўли билан бажаришлари мумкин 
бўлган вазифалари 
Жавобгар шахс 
Ўриндошлик йўли билан бажарилиши 
мумкин бўлган вазифалар 
Наряд берувчи 
Иш раҳбари; 
Навбатчисиз электр ускунада ишлашга 
ижозат берувчи шахс 
Иш раҳбари 
Ишбоши 
Тезкор-таъмирлаш 
ходимдан 
тайинланган иш раҳбари 
Навбатчисиз электр ускунада ишлашга 
ижозат берувчи шахс 
Тезкор-таъмирлаш 
ходимдан 
тайинланган ишбоши 
Содда ва оддий схемали электр ускунада 
ишлашга ижозат берувчи 
Электр хавфсизлиги бўйича IV 
гуруҳга эга бўлган ишбоши 
Техника 
хавфсизлиги 
қоидаларида 
кўрсатилган ҳолларда ишлашга ижозат 
берувчи 
Тезкор-таъмирлаш 
ходимдан 
тайинланган ишлашга ижозат 
берувчи 
Бригада аъзоси 
Ишбоши бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва маст 
ҳолдаги бригада аъзосини ишдан четлатиши зарур. 
Наряд билан 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунада ишбоши 
электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр 
ускунада эса III гуруҳга эга бўлиши шарт. 


41 
Зарарли газлар пайдо бўлиш хавфи бор ер ости иншоотларида ва 
кучланиш остида бажариладиган ишларда эса, ишбоши IV гуруҳга эга бўлиши 
керак. 
Техника хавфсизлиги қоидаларида кўрсатилган ҳоллардан ташқари барча 
электр ускунада фармойиш билан иш олиб боришда, ишбоши электр 
хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлиши мумкин. 
Электр ускунада мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган бригада 
ишчилари устидан назорат олиб бориш учун назорат қилувчи шахс 
тайинланиши керак. 
Назорат қилувчи қуйидагиларга жавоб беради: 
— тайѐрланган иш жойи наряд кўрсатмасига мос эканлигига; 
— иш жойига қўйилган ерга улагич, тўсиқлар, хавфсизлик шиорлари ва 
белгилари, ҳамда ўчиргич узаткичлари қулфларининг бут сақланишига; 
— иш олиб бораѐтган бригада аъзоларининг ток таъсири хавфидан 
сақлашга; 
Иш жараѐни билан боғлиқ хавфсизликка жавобгар шахс, шу бригада 
бошқарувчиси бўлиб, бригада таркибига ва доимо иш жойида бўлиши шарт. 
Унинг фамилияси наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» деб қайд этилган 
сатрига ѐзиб қўйилиши керак. Назорат қилувчи шахс электр хавфсизлиги 
бўйича III гуруҳга эга бўлган ишчидан тайинланиши мумкин. 
Ҳар бир бригада аъзоси техника хавфсизлиги қоидаларининг талабларини
ишлашга ижозат бериш пайтидаги ва иш жараѐнида олган йўриқнома, ҳамда 
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқнома талабларини бажариши 
шарт. 
Корхона раҳбарининг ѐзма кўрсатмаси билан ўз ишчиларига қўйидаги 
ҳуқуқларни бериш расмийлаштирилади: наряд, фармойиш берувчи, иш 
раҳбари, ишбоши, ишлашга ижозат берувчи (тезкор-таъмирлаш ходимидан), 
шунингдек электр ускунани якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган 
ходимлар. Жавобгар шахслар ўриндошлик йўли билан 2-жадвалдаги қўшимча 
вазифаларнинг бирини бажаришлари мумкин.
Иш жойини тайѐрлашда ҳаво электр тармоғида коммутацион 
аппаратлардан фойдаланмасдан фақат кучланиш бор йўқлигини текшириш ва 
кўчма ерга улагични қўйиш керак бўлган ҳолларда, иш раҳбари ѐки таъмирлаш 
бригадасидан тайинланган ишбоши ўриндошлик билан ишлашга ижозат 
берувчи шахс вазифасини бажариши мумкин. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling