Эълон! 2022 йил 3-феврал куни соат 14: 00 да 26-мактабнинг ўқитувчилар хонасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга барча ходимлар таклиф этилади. Кун тартиби


Download 318.34 Kb.
bet8/10
Sana23.10.2023
Hajmi318.34 Kb.
#1717715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
26 мактаб Далолатнома 2021 ЖШ ижроси1

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари, энди рухсатингиз билан 26-мактаб бошланғич касаба уюшмаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб ўтсам;
2021 йилнинг бошида йиллик иш режа тузилиб, шу асосида ишлар олиб борилди. Мактабда 34 нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Шулардан, нафарини аёллар, пенсия ёшида ишловчи ҳодимлар 7 нафарни ва 30 ёшгача бўлган ёшлар 3 нафарни ташкил этади.
Мактаб маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси иш берувчи билан муассасадаги касаба уюшма аъзолари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб, касбга оид барча муносабатларни тартибга солиб келмоқда.
2021 йилда ҳам мактабимизда Пандемия муносабати билан белгиланган карантин даврида ходимларни розилигисиз ўз хисобларидан меҳнат таътиллари берилиши олди олинди. Карантин даврида ходимларга ўртача ойлик иш хақлари тўлаб берилди. Ходимларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масофавий таълим усулига ўтказилиб, иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди. (бу 2021 йилда вақтинчалик карантинда бўлган мактаблар учун ёзилади)
Ижтимоий шериклик тизимига асосан, маъмурият билан ҳамкорликда мактаб фаолиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилди. Педагогларга ўқув юкламаси тақсимотида, ички меҳнат тартиб қоидалари ишлаб чиқилишида, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилишда, шу каби бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда касаба уюшмаси қўмитаси фаол иштирок этди.
Касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлар талаби Меҳнат кодекси ва Янги таҳрирдаги “Касаба уюшмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш Тартиби” асосида қондирилди. Зарур бўлган ҳолатларда юқори касаба уюшмаси ташкилотлари вакиллари амалий ёрдамга ташриф буюришди. Ходимларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари бир неча бор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шу туфайли низоли ҳолатлар вужудга келмади.
Иш берувчи томонидан ходимларга қулай, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилди. Фавқулотда вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўрилган. Бу борада ходимлар билан биргаликда ўқувчилар учун ҳам тушунтиришлар олиб борилмоқда. Ёзги таътил даврида мактаб биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва октябр ойида мактаб қиш мавсумига тайёрланди. Меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар назорати касаба уюшмаси томонидан тайинланган вакил орқали амалга оширилмоқда.
Ҳар йили мактабда ишловчилар ўртасида спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда мактаб ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда. Бунга мисол қилиб 2021 йилнинг январ ойида туман кенгаши томонидан ўтказилган “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган спорт мусобақалари, худди шундай 2021 йил март ойида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақаларида мактаб жамоаси фаол иштирок этишди.
2021 йилда мактаб касаба уюшма аъзоларидан 2 нафар ходимларга (Р. Хайиткулов Ш. Ризаева) ’’Янгиер ‘’ санаторясига касаба уюшмаси тамонидан бепул йолланма берилди.
(Хамасини тайёрлаб бўлиб бизга жўнатасиз, бу суммаларни биз қўйиб берамиз)

Download 318.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling