Эркин Малик
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
15 (Шайтонвачча яна йиғилиш кун тартибида) Бугунги ҳайъат йиҚилиши қарсаклар билан бошланди. Бу бирон-бир хушхабардан дарак эди. ТуѐҚи катта, шохдор раис йиҚилганларга сергакланиб қараб қўйди-да, жилмайиб сўради: — Хўш, бугун нима билан бир-биримизни хурсанд қиламиз? Қарсаклар кимнинг шаънига? — Аввало сизга, қолаверса ички ишлар шўъбасининг шаънига, — дея сўз бошлади ахборотчи, — улар ишлаб чиққан режа хамирдан қил суҚургандек, заргарона амалга ошди. Гап Хўжақишлоққа ташланган вакилимиз ҳақида бормоқда. Одамшайтонимиз Шара-барачи билан учрашди. Учрашув космик кеманинг станция билан туташишига ўхшаб кетди. Станция ердан кўтарилган ҳар бир муждага баҚрини очганидек, Шара- барачи ҳам вакилимизга баҚрини очди. Кўнглида заррача ҳам шубҳа бўлмади. — Одамшайтонимиз-чи, тақдирига тан бериб қолдими, ишқилиб? — сўради раис. — Ўозирча йўқ, нуқул саркашлик қиляпти, ўзи билан ўзи олишиб ѐтибди. Номини Шайтонбек деб эълон ҳам қилиб кўрди, роса кулги бўлди. Рост гапиргани учун Ажинашамолдан яхшигини тарсаки еди. — Кўйлак-иштон масаласи нима бўлди, кўйлак-иштон? — ¤шани деб вакилимиз бир ўлимдан қолди. Ўар-тугул Шара-барачи жонига оро кирди. Энди ҳамма ташвиш олдинда. Хўжақишлоқнинг «додхоси» бўлиб олган Ўожи ота билан унинг кампири ясама неварасини қандоқ кутиб олишаркин? Одамшайтонимиз-чи? У ўзини қандоқ тутаркин? Ўамма гап шунда. Яна бир ноқулайлиги Ажинашамол бу ҳовлига кира олмайди. Алоқа узилади. Ўожи ота дам солавериб ҳовлисини Хитой девори қилиб ташлаган. Вакилимиз Ажинашамолсиз қанчалик мустақил ҳаракат қила олади, бу ѐҚи даргумон. — Биламан, — деди шохдор раис, — шунинг учун ҳам мен Одамшайтон муқобилини ўйлаб топдим-да. Менинг бор умидим Одамшайтонимизнинг томирида оқаѐтган қонда. Ота-боболаримизнинг муборак қони бизни доҚда қолдирмайди, — дея ҳайъат йиҚилишини ѐпди шохдор раис. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling