Эстетик муносабат тушунчасининг моҳияти. Нафосатнинг маънавий қадрият сифатидаги аҳамияти


Нафосатнинг маънавий қадрият сифатидаги аҳамияти


Download 126.5 Kb.
bet2/8
Sana01.05.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1420366
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1495529928 68284

Нафосатнинг маънавий қадрият сифатидаги аҳамияти
Нафосат бир томондан реал воқеликни, иккинчи томондан илмий тушунчани англатади. У реал воқелик сифатида инсон ҳаётининг барча соҳаларини нурлантириб турувчи қамровли маънавий ҳодиса, тушунча сифатида эса эстетика фанига оид юзлаб, эҳтимол, минглаб атамаларни ўз ичига олган энг йирик истилоҳ, оврўпача таърифда – метакатегория. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, нафосатнинг «ҳудуди» ниҳоятда кенг: у объектив воқелик сифатида нарса-ҳодисаларнинг эстетик хусусиятларини билдирса, субъектив воқелик тарзида инсоннинг ана шу хусусиятларни англаш ва идрок этиш борасидаги ботиний фаолиятидир.
Шу ўринда эстетик хусусиятлар ўзи нима, уларнинг мавжудлик шартлари нималар билан белгиланади, деган масалага тўхталиб ўтиш жоиз.
Одатда гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, кулгилилик сингари истилоҳлар ҳақида гап кетганида, биз уларни эстетиканинг мезоний тушунчалари ёки асосий категориялари деймиз. Чунки улар эстетика фанининг мезонларини белгилаб берадиган истилоҳлар ҳамда фан салмоғини кўрсатадиган ўлчов тушунчалар вазифасини бажаради, яъни улар юқорида айтилганидек, ўзлари воқелик бўлмагани ҳолда эстетик воқеликнинг моҳияти, тузилмаси шакли в. ҳ. тўғрисида фикрлаш учун махсус калит бўлиб хизмат қиладилар. Дейлик, гўзаллик тушунчаси табиат, жамият ёки санъатда мавжуд бўлган эстетик объектнинг гўзаллигини шарҳлаш, тадқиқ ва талқин этиш, учун зарур; лекин у нарса-ҳодисанинг объектив реалликдаги эстетик хусусиятини изоҳлар экан, айни пайтда шу хусусият тўғрисидаги илмий талқин мезонларини белгилаб бериш вазифасини ҳам ўтайди. Ана шу объектив реалликдаги эстетик хусусиятлар (гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, мўъжизавийлик ва бошқалар) нафосатни ташкил этади. Бу хусусиятлар ҳам санъат, ҳам табиат, ҳам жамият оламидаги объектларда мавжуд бўлади. Масалан, Чотқол тоғ тизмаларию, тунги юлдузли осмоннинг ва Самарқанддаги Регистон мажмуасию, Бухородаги Арслонхон минорасининг улуғворлиги, баҳордаги ранг-баранг лолазорлару, қояни ёриб чиққан тоғ гулининг ва Берта Давидова ижро этган «Муножот» қўшиғию, Чўлпон қаламига мансуб «Гўзал» шеърининг гўзаллиги ҳар иккала турдаги – табиат ва санъатдаги объектларга мансуб эстетик хусусиятлардир. Бундан ташқари, бу каби эстетик хусусиятларни биз ишлаб чиқаришда – техника соҳасида, дизайнда, атроф-муҳитни гўзаллаштиришда, оилавий турмушдаю, спортда ва бошқа соҳаларда ҳам кўришимиз мумкин. Буларнинг бари бизни ўраб турган эстетик муҳит бўлмиш нафосатни ташкил этади.
Бироқ, бу – нафосатнинг бир томони, уни шартли равишда ташқи нафосат ёки объектдаги нафосат дейишимиз мумкин. Нафосатнинг иккинчи томони ҳам борки, ўзини ички нафосат ёки субъектдаги нафосат тарзида намоён қилади. Ана шу иккинчи жиҳат эстетик жараённи вужудга келтириш хусусиятига эга бўлган фалсафий ҳодиса - воқеликни эстетик англаш орқали изоҳланади.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling