Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet66/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

Пушти рангдаги автомобиль соҳиблари енгил табиатли бўлганликлари учун кўпинча, кулгили ҳолатга тушиб юрадилар. Ўзларига ортиқча ишониб юборганлари учун омадсизликларни тез-тез бошдан кечириб турадилар.
ГЛОССАРИЙ
Адекватлик – тенг, ўхшаш, мувофиқ келмоқ.
Аналогия – психик ҳодисалар ва хулқ-атвор хусусиятларининг ўхшашлиги.
Анкета – методлардан бири бўлиб, респондент тўғрисида аниқ кўзланган маълумотларни йиғиш мақсадида қўлланилади.
Ассоциация – психик ходислар орасидаги ўзаро боғланиш, у маълум қонунлар бўйича таркиб топади.
Аудивизуал идрок – шахснинг бир вақтнинг ўзида ҳам эшитиб, ҳам кўриб идрок қилиши.
Аутоген машқ – шахснинг ўз-ўзини ишонтириш ва ўз-ўзини идора қилишга асосланган психотерапевтик усул.
Биографик метод – одамни унинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар орқали ўрганиш усули.
Босқичлар – мулоқотда мавжуд бўлган шахснинг ўзи билан, бошқалар билан ва авлодлар орасида кечадиган жараёни.
Вербал – оғзаки ифодаланган нутқ.
Генотип – ота-онадан фарзандга ўтадиган ирсий белгилар мажмуи.
Геронтопсихология – психология тармоғи, қарилик даври психологиясини ўрганади.
Гностик – бутун борлиқни билишга йўналтирилган фаолият.
Гуруҳ – одамларнинг биргаликдаги фаолият мазмуни ёки мулоқотда бўлиш характери каби қатор белгиларга асосланган ижтимоий жамоа.
Дунёқараш – одамнинг теварак-атрофдаги оамга ва унда ўзининг тутган ўрнига қарашларидан келиб чиққан тизим. Унинг фалсафий, сиёсий, илмий, диний, ақлий ва эстетик қарашлари йиғиндиси.
Диалог – икки ва ундан ортиқ кишиларнинг ўзаро оғзаки гаплашиши.
Доминант шахс – бошқалар билан муомала ва муносабат ўрнатишда ўз фикрини ўтказиш хислатининг ёрқин намоён бўлиши.
Индивидуаллик – индивиднинг бошқалардан фарқланадиган ижтимоий хусусиятлари ва психикасининг ўзига хослиги, қайтарилмаслиги.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling