Тасаввуф фалсафаси ва унинг оқимлари. Режа


Download 46.66 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi46.66 Kb.
#1265570
Bog'liq
Тасаввуф фалсафаси ва унинг оқимлари


Тасаввуф фалсафаси ва унинг оқимлари.


РЕЖА:



  1. Тасаввуф фалсафаси ва унинг шаклланиши.

  2. Тасаввуф фалсафасининг ривожланиш босқичлари.

  3. Тасаввуф ва комил инсон муаммолари.

  4. Тасаввуф фалсафаси ва унинг оқимлари.

Тасаввуф фалсафаси ва унинг шаклланиши.


Ислом оламида юзага келган фикрий ҳаракатлар калом, тасаввуф ва фалсафа кўринишида асосан уч йўналишда шаклланди. Улардан калом ва тасаввуф Қуръон ўртага қўйган имон асослари ва аҳлоқ тамойилларини мақсад қилиб олган бўлса, фалсафа антик ва элинистик даврлардаги фикрий меросни ўрганишдан ташқари, тадқиқ этилган онтологик, эпистемологик, этик ва теологик муаммоларни ўзига хос услублар билан изоҳлангани боис, ўзгача натижаларга эришди. Шу сабабли, VIII-XIII асрлар ўртасида мусулмон жамиятида 500 йил жуда фаол фалсафий ҳаракат вужудга келди. Бу эса, ўз навбатида, кўпгина фалсафий мактабларнинг юзага келишини таъминлади.
Тасаввуф шарқ ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихида тадрижий тараққиѐтга эга бўлган муҳим таълимот сифатида ислом оламида VIII асрнинг ўрталарида ижтимоий муҳит таққазоси билан пайдо бўлган. Чунки, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан сўнг айниқса, ҳалифа Усмон разйаллоҳу анҳу замонларида кишилар ўртасида бойликка ружў қўйиш, қимматбаҳо совға саломлар ташкил қилиш, саройларни ҳашаматли қилиб безаш ва умуман, бойликка берилиш авж олган. Ибодат ўрнини дунѐ молига берилиш ва фақат бойлик устида мунозаралар авж олиб кетган. Ана шундай бир даврда бундай ҳаракатларга қарши ўлароқ, кишилар орасидан зуҳд йўлига кирган, таркидунѐ этган кишилар жамоаси пайдо бўлган. Бундай кишиларни зоҳидлар яъни “Илм-ал 11 яқийн” билан қуролланган тоифа деб атардилар. Бу тоифа тасаввуфнинг биринчи поғонасида бўлган соликлар илмини яъни дунѐвий масалаларни ўрганиш билан чекланган олимлар сифатида ҳам талқин қилинган. Аслида зуҳд-парҳез қилмоқ, яъни дунѐга илтифот этмасдан тоат-ибодат ила кун кечиришдир. Зуҳд –Аллоҳга маъқул нарсаларни севмоқ. Тангри таъқиқлаган нарсалардан ҳазар этмоқ. Бу ҳақда Расулуллоҳ ҳам тангри таъқиқлаган нарсалардан ҳазар этмоқ эканлигини таъкидлаб, “Дунѐда зуҳдни таржиҳ этки, Мавло сени севсин ва носнинг (инсонларнинг) қўлидагиларга илтифот этмагилки, нос ҳам сени севсин”, деганлар. Аҳмад ибн Ҳанбал зуҳднинг уч мартабаси борлигини айтган.
Биринчиси,-авом зуҳди. Бу-ҳаромни тарк этмоқ. Иккинчиси, -хавос зуҳди. Бу-ҳалолнинг ҳамзаруриятдан ортиғини тарк айлаш. Учинчиси,-Аллоҳдан бошқа ҳаммасини тарк қилмоқ, яъни аъҳос зуҳди. Тасаввуфнинг фалсафийланиш даври XIII-XIV асрларда тасаввуфни фалсафа билан яқинлаштиришга ва уни боғлашга ҳаракат қилган бир қатор мутафаккирларнинг саъй-ҳаракати туфайли пайдо бўлди. Жумладан, Ибн ал-Арабий, Абу Ҳомид Ғаззолий, Фаридиддин Аттор, Азизиддин Насафий, Яҳѐ Суҳравардий, Ибн Сабоин, Абдураззоқ Кошоний, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Абдулқодир Бедил кабиларнинг дунѐқараши муҳми рол ўйнаган. Аслида, тасаввуфнинг фалсафий асосларининг яратилиши бу таълимотнинг асл ўзагидан келиб чиқади. Чунки, тасаввуфни тушуниш ва тушунтириш чуқур фалсафий мушоҳадани талаб қилади. Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, фалсафий тафаккур ақлий (рационал) ва ҳиссий (ирроционал) билимларни ѐнма-ѐн ўрганиш орқали такомиллашади. Зеро, бу мутафакирларнинг ижодларида инсон ақли ва руҳи, замон ва инсон, суврат ва сийрат, вақт ва замон, дунѐни билиш каби қарашлар ўз аксини топган. Асосий мезон сифатида инсон ва унинг маърифати, инсоннинг руҳий кечинмалари унинг комиллик даражасига эришиш билан қўшиб таҳлил қилинади. Бу мутафаккирларнинг маърифий қарашларининг асосини ирфоний тасаввуф ташкил қилади ва бу йўл суфиѐна маърифатга эришиш йўли сифатида тасвирланади. Улар айнан илоҳий муҳаббатни ирофоний маърифат йўналишида талқин қиладилар. Ирфон аслида кашф ва илҳом билан ҳосил бўладиган билимдир. Яъни маънавий ва ички тажриба орқали эришиладиган завқий илмдир.Бу илм орқали улар маърифат, инсоний кечинмалар тасвири ва таҳлини ҳамда комил инсон ва унинг хислатлари ҳақидаги қарашларни ҳар тамонлама ишлаб чиққанлар. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тасаввуф ҳеч қачон фалсафий тизимда таълимот сифатида нуфузли ўрин эгаллашга ҳаракат қилмаган. Аксинча, фалсафа тасаввуфнинг моҳиятини очиш учун унга мурожаат қилади. Шу билан бирга унинг ўзи бир томондан диний, иккинчи томондан фалсафий ирфоний қарашлардан озиқланган ва шу асосда инсон руҳияти, эрки, ички олами ва туйғулари мажмуасини ифода этган ахлоқий низомлар мажмуи сифатида Шарқ ижтимоий тафаккур тарихида ўз ўрнига эга бўлган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жойизки, ирфоний тасаввуфни ривожлантиришнинг асосий йўли сифатида ирфоний билишни тан олганлар ва ўз асарларида рамзлар орқали сўфиѐна маърифатга эришишни таъкидлаганлар. Шу ўринда фаридудддин Аттор ўзининг “Тазкират ул-авлиѐ асарида” Абулҳасан Нурий томонидан Тасаввуфга берилган таърифни келтиради: “ Яна сўрадилар: -Тасаввуф нима? Шайх Ҳасан Нурий: -Тасаввуф бу русумдир, илм эмас. Ва лекин тасаввуф Аллоҳ хулқларидан биридир. Аллоҳ ўз каломида ишора қилганидек, тасаввуф Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланишдир. Ва яна тасаввуф бу-озодлик ва мардликдир. Аллоҳдан насиба учун такаллуфни тарк қилмоқдир ҳамда дунѐни душман тутиш. Охиратни дўст тутишдир!”. Абу Саъид Харроз ҳам тасаввуфҳақилда қимматли фикр билдириб шундай ѐзади:” Сўрадилар: Тасаввуфнима? Айтди: -Тасаввуф араб лўғатида “сўзламоқ”дегани. Барча шаҳват ва ташвишлардан сўзи холис бўлади. Аллоҳдан ўзга кунгли ичида ва ташида ҳеч нарса қолмайди. Қачонки одам шундай бўлолса, уни сўфий дейдилар”.Бундай қарашлар биз Ибн Сино, Ибн Рушд, Умар Ҳайѐм асарларида ҳам учратамиз. Жумладан Ибн Сино ўзининг “Ҳайй иб Яқзон”, “Ат тайр”,”Саломон ва Абсол” асарларида рамзлар орқали сўфиѐна маърифатга эришишни таъкидлаган бўлса, унинг “Рисола фил ишқ” асарида муҳаббатни айнан ирфоний мазмунда талқин этган. Бунда ирфоний тасаввуф ғояларини Умар Ҳайѐм, Абдусаид Абулхайр, Баҳауддин Кирмоний, Хўжа Ҳофиз рўбойиларида ҳам учратамиз. Шунинг учун ҳам фалсафа тарихида рационализм тарафдорлари тасаввуфнинг орифона йўналишини ўзига хос йўл деб қабул қилганлар. Демак,фалсафий тааккур тарихида фалсафий ва бадиий тафаккур ѐнма - ѐн ривожланганлиги каби рационализм ва иррационализм ҳам ѐнма - ѐн ривожланиб келган. Шунинг учун сўфийлик йўлига кирган ҳар бир шоир ѐки олим ижодида динийлик ва дунѐвийлик ѐнма-ѐн келади. Уларнинг асарларида дунѐвий илмларга кенг ўрин ажратилади. Жумладан сўфий шоир Жалолиддин Румийнинг “Маънавий маснавий”асарини ўқиган ҳар бир киши ундаги ирфоний билим билан биргаликда қанчалик кучли ва кенг, кўп қиррали фалсафа борлигини англаб етади. Бу фалсафа оламнинг зарралардан ташкил топганлигидан бошлаб коинот сирларигача бўлган илмларни қамраб олганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу ҳақда Эрон олими Муҳаммад Тақи Жаъфарий ўзининг “Мавлави ва Шарқу Ғарб мактабларидаги дунѐқарашлар” номли асарида таъкидлаганларидек, унда нафақат Шарқ руҳияти фалсафаси, ирфоний илмлар қаймоғи акс этган, балки кейинчалик Ғарбий Европада кашф этилган қарашлар тизимининг дастлабки тагзамини бўлган фалсафий қомусдир. Чунки айнан Румий дунѐни заррачалардан таркиб бопганлигини ва бу коинот асоси эканлигини, бир-бирига тортилиб туришини, диалектик тараққиѐт асосларини яъни зиддиятлар, қарама-қашиликлар,оддийдан мураккабликка тамон ҳаракатлар ва уларнинг диалектик бирлиги масалалари ҳақидаги фикрларни баѐн қилган. Дарҳақиқат Н.Комилов таъкидлаганларидек, Румийнинг маснавийсида руҳнинг ички интизоми, фикрнинг пайдо бўлишива йўқолиши, тасаввур ва тафаккур, хаѐл ва борлиқнинг онгга, онгнинг борлиққа таъсири, Инсон мавжудлигини аниқлайдиган белгилар, инсоннинг алданиши, ѐлғон тасаввурлар ва чин билим, тажриба ва таҳлил, жузв ва кулл, конкретлилик ва мавҳумлик, Ҳак сифати каби юзлаб масалалар устида баҳс юритилади. Яна шуни таъкидлаш жойизки,тасаввуфнинг асл моҳиятини тушуниш учун устоз Нажмиддин Комилов таъкидлганларидек, бадиий ва фалсафий тафаккур уйғунлиги муҳим аҳамиятга эга.Бизнинг назаримизда тасаввуф таълимот сифатида ўзининг сирларини очиши учун яна соликнинг руҳий мувозанати ва илоҳий мушоҳада ҳам зарур бўлади. Устоз бу жиҳатларни комунистик мафкура таъзийқидан ҳимояланиш учун ва қолаверса, ўзининг бу соҳадаги билимдонлардан бир сифатида камтарлигининг кўриниши деб тушуниш зарур бўлади. Агар тадқиқотчи тасаввуф таълимотини ўрганишни ният қилган ва бу соҳага ўзининг хизмат қилишни мақсад қилган бўлса, албатта ана шу тўрт унсурдан иборат бўлган Руҳий мувозанат- Илоҳий мушоҳада- Бадиий тафаккур – фалсафий тафаккур тизимига қатъий риоя қилиши зарур бўлади. Фақат шу вақтдагина тасаввуф ўзининг сирларини оча бошлайди. Акс ҳолда бунга риоя қилмаслик тасаввуфнинг ички сирларига йўл топа олмасликдир. Тасаввуфнинг ички сирларидан воқиф бўла бориш натижасида инсон бу таълимот мусулмон халқлари ахлоқига қанчалик чуқур кириб борганлигини ҳис қила бошлайди. Нафақат халқ балки халқ ичидан етишиб чиққан комил мутфаккирлар ҳам ўз асарларининг қаҳрамони қилиб сўфийлар ахлоқини намуна қилиб ибрат сифатида кўрсатишга ҳаракат қилганлар. Ҳатто адолатли подшо, адолатли жамият ҳақида, давлатчиликнинг олий кўринишларини ифодалашда сўфиѐна қарашларга боғлаб тушунтирганлар. Жумладан, ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаган “Ахлоқи Муҳсиний,”Ахлоқи Жалолий”, “Ахлоқий Носирий” каби тарихий асарларбунга мисол бўла олади. Айнан тасаввуф таълимотининг маънавий қирралари натижасида комил инсон ғояси шаклланди,десак муболаға бўлмайди. Мустақиллик даврида тасаввуфдаги муроса фалсафасига катта эътибор қаратилди. Муроса фалсафасининг асосий ғояси эса ризодир. Ризо-розилик¸хушнудлик, мамнунлик.
Тасаввуф фалсафасининг ривожланиш босқичлари.
Тасаввуф таълимотиннг асосий мезонларидан бири бўлган ризо ҳақидаги таълимотнинг шаклланишида Баҳоуддин Нақшбанднинг устози Бобойи Самосийнинг роли катта бўлган. Бу ҳақда манбалар шундай маълумот берган: Баҳоуддин Нақшбанд Муҳаммад Бобойи Самосийнинг хизматларига бориб, у кишининг уйлари ѐнидаги масжидда туни билан ибодат қилиб, бошини саждага қўйиб, кучли ҳожатмандлик илтижоси билан тилидан: “ Илоҳо, бало ва кулфатнинг юкини кўтара олиш ва муҳаббатнинг меҳнатини торта олиш қувватини менга арзон тут”,-деган сўз ўтди. Тонг отгач, Баҳоуддин Ҳазрати Хожа-Бобойи Самосий ҳузурига кирди. У киши шундай дедилар: “Эй фарзанд, дуода:”Илоҳо, Сенинг улуғ ризойинг нима ишда бўлса бу бандани ўша ишга мубтало эт!”демоқ лозимдир. Чунки, Ҳақ субҳанаҳу ва таоло ўз ҳикмати билан ўз дўстига муҳаббат балосини юборади ва ўз инояти билан ўша юкни тортишни ўз дўстига ато қилади”. Бу иборалар нақшбандия тариқатидаги ризо ғоясининг шаклланишида асослардан бири бўлиб хизмат қилган. Ризо инсонни тамкин, уйғунлик, мувофиқлик, муроса ва мадорага олиб келувчи зарурий ҳолатдир. У инсонлар орасида хотиржамлик, сокинлик, барқарор муносабатга олиб келади. Жамоа ҳаѐти барқарорлигининг шартларидан бири ҳам ризодир. Хожагон Нақшбандия тариқати пирлари доимо низожанжалларни бартараф этишга бор куч-қувватларини, илмларини, кароматларини сарфлаганлар. Демак, мутасаввуфнинг тинчлик хотиржамликка асосланган ғоялари Нақшбандия таълимотидаги ҳозирги кун учун жуда аҳамиятли бўлган муроса фалсафасининг асосий тушунчаси бўлган ризони шаклланиш негизидир. Тасаввуф-бу таълимот яъни Оллоҳнинг сиру асрорларига йўл тутган таълимот. Бу йўл учта босқич: биринчиси дарвешлик, яъни бу йўлга кириш, иккинчиси суфийлик, -мазкур таълимотни ўрганиш, билиш ва унинг қонун-қоидаларига амал қилиши билан ўзини шу таълимот йўлига солиш. Учинчиси фақирлик бўлиб бу таълимотга эришиш, яъни мавжуд дунѐнинг барча сирларини билиб, валийлик мартабасига эришишдир. Валийлик эса инсоннинг руҳан Оллоҳ билан мулоқотга киришишидир. Суфийлик-мусулмон шарқи халқлари маънавий ҳаѐти тарихида энг кўп ѐйилган ҳодисадир. У маълум тарихий давр ва минтақанинг ижтимоий маданий ўзига хослигига боғлиқ ҳолда турли шакл ва йўналишларда намоѐн бўлган исломдаги мистик оқимдир. Суфийлик оқими йўналишлари асосий ижтимоий,сиѐсий ва ғоявий функция ва вазифалари турли тарихий даврлар ва мамлакатлар шароитига мос ҳолатда ўзгарган. У ҳали классик ислом ва мусулмон ақидапарастликка қарши яширин исѐн сифатида кўринса, ҳали антимустамлакачилик ғояларининг бир қисми сифатида мустақиллик учун курашда намаѐн бўлган. Суфийлик қандай кўринишда намоѐн бўлишига қарамай, у мусулмон шарқи маънавий куринишида муҳим рол ўйнайди. 16 Аммо, суфийлик ўзоқ муддат ислом тарихи ва диний таълимотлар билан боғлиқ бўлганлиги учун бизнинг адабиѐтимизда “хавфли“ қарашлар сифатида баҳо берилган. Бунинг натижасида бизлар Шарқ халқлари маданий меросининг ажралмас муҳим қисми бўлган суфизмнинг тарихи ва ғояларини ўрганишда чет эл олимларидан кўп орқада қолдик. Европа ва мусулмон мамлакатларида суфийликка оид кенг адабиѐт вужудга келди. Бизнинг ватанимизда эса асосан шарқшунослик адабиѐтида суфийликка оид жиддий тадқиқотлар жуда кам ва улар бармоқ билан саналарлидир. Охирги йилларда, айниқса мустақиллик туфайли ижтимоий ҳаѐт ва маданият тараққиѐтида дин, унга муносабат ўзгарди. Бу эса жамият маънавий тараққиѐтини объектив ва ҳар томонлама ўзгаришга имкон берди. Мутахассисларнинг фикрича, тасаввуфнинг ”фалсафалашиш” даври- ХIII-ХIV асрларда бир қатор мутафаккир адиблар, ориф сўфийлар етишиб чиқдики, биз уларни тасаввуфни фалсафа билан боғловчилар, деб атаймиз. Чунончи, Ибн ал-Арабий. Абу Ҳомид Ғаззолий, Фаридиддун Аттор. Азизиддин Насафий, Яҳѐ Суҳравардий, Ибн Сабоин, Абдураззоқ Кошоний, Абдулкарим Жилий, Маҳмуд Шабустарий, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Абдулқодир Бедил шундай мутафаккирлардир.
Тасаввуф ва комил инсон муаммолари.
Тасаввуф фалсафаси ҳақида гапирганда Ғарб ва Шарқ олимларининг бу масалага ѐндашишини ҳам назарда тутиши зарур. Ғарб олимлари тасаввуф фалсафасини мистика-ғайритабиий кучларга ишониш деб тушунтирадилар. Араб форс мамлакатларида пайдо бўлган тасаввуф тариқатларида ислом асосларидан чекинишлар сезилиб туради. Лекин юртимиздаги тариқатларнинг бари Қуръон ва Суннатга мослиги билан ажралиб туради. Марказий Осиѐ мамлакатларида тасаввуф фалсафаси унчалик ривож топмаган. Аксинча, тасаввуфнинг амалий томони бўлган Оллоҳга яқинлаштирадиган зикр ва риѐзатга, руҳий тарбияга кўпроқ эътибор қаратилган. Бизнинг назаримизда тасаввуфни фалсафий асосларини ўрганишда унинг назарий ва амалий 17 жиҳатларини муштараклиги эътиборга олиш турли хатоликлардан асрайди. Шунинг учун ҳам адабий бадиий асарлар ѐки исломдан ташқаридаги фалсафий ғоялардан қидириш ҳам тасаввуф фалсафасидан чалғитади. Лекин шуни назардан қочирмаслик керакки, тасаввуф фалсафаси ҳақида гапирганда дунѐда тасаввуф деган ягона ғоя ҳодиса йўқлигини, балки руҳий тарбияни биринчи ўринга қўядиган тариқатлар-оқимлар борлигини ҳисобга олиш зарур. Зеро ҳар қайси тариқат тасаввуф деганда ўзига хос тушунчани биринчи ўринга олиб чиқади. Бугунги замон фанида тасаввуф фалсафаси деган тушунча ҳам бор деб, ѐзади тасаввуфшунос олим Мусурмон Намоз. Биз бу тушунчани бутунлай инкор этмаган ҳола, жумлани бироз кенгроқ тушуниш тарафдоримиз. Чунки тасаввуф умумий ном бўлиб, руҳий тарбияни англатиши маълум бўлсада, ҳар бир тариқатда руҳий тарбиянинг йўли ва йўналиши, услуб ва усуллари, ҳаттоки моҳият негизи турлича бўлганини кўринади. Тарихда ҳатто шариатни айрим қоидаларини тан олмайдиган ѐки аслига хилоф суръатда талқин қиладиган тариқат йўналишлари ҳам кўп бўлган. Шунингдек, Ғарб дунѐсида ботиний илмлар билан шуғулланган тасаввуф устозларининг зоҳирий амалларига қараб, бу илмни расмий ислом фалсафасининг тор қобиғидан четга чиқишдан уруниш, деб баҳаловчилар, ҳатто исломни инкор этувчи фалсафий оқим сифатида тушунадиган ҳам бор. Шўролар мамлакатида олимлари орасида тасаввуфни расмий исломга опазиция деб тушунишга мойиллик бор эди. Ислом дунѐсидаги тасаввуфий тариқатлар тарихини ўрганган олимларнинг аксарияти уни илоҳиятшуносликдан йироқлашиб кетган метафизика деб қарайдилар.
Бизнинг назаримизда тасаввуф фалсафасига бундай ѐндашиш бир томонламаликдан дарак беради. Чунки ҳар бир таълимот ва унинг амал қилиши фалсафий асосга эга бўлиши шарт. Тасаввуф фалсафаси ҳам таълимот сифатида ҳам дунѐқараш сифатида ўзининг фалсафсига эга бўлишга ҳақли. Таълимотлар тарихини ўрганиш шундан дарак берадики, тарихда хеч бир таълимотнинг фалсафаси ўзини соф ҳолда намоѐн қилган эмас. Улар шу таълимот ичидаги оқимлар, йўналишлар, сифтида у ѐки бу йўналишда маълум даражада бир бирига мухолиф сифатида фаолият кўрсатганлар. Тасаввуф таълимоти ҳам ўзининг таркибидаги тариқатлар дунѐқараши фалсафасидаги фарқлар тасаввуф 18 фалсафаси керак эмас, деган маънони англатмайди. Аксинча, тасаввуф фалсафаси тариқатларнинг илоҳий ва дунѐвий моҳиятларини чуқурроқ ва теранроқ очишга ѐрдам беради. Ислом фалсафасининг йирик намоѐндаси Абу Ҳомит Ғаззолий (1058-1111) ўзининг “Ал-Мунқиз мин аз - залал”, “Таҳофут алфалосифа”, “Мақосид-ул-фалосифа” асарларида фанларни тизимлаштиришда аҳли сунна вал-жамоа тариқини ѐқлаб, куфур ҳисобланган таълимотларини қаттиқ танқид қилган. Айрим мусулмон дини пешволари ислом ғояларини тарғиб этмаган ҳар қандай соф илмий асарга нафрат билан қараб, уни зарарли ҳисоблаганлар. Жумладан, улар юнон ва Рим олимлари асарларининг тарқалишига тўсқинлик қилганлар. Шу мақсадда, дейди Беруний “Жойлар чегарасини аниқлаш” китобида, улар охири “син” (“с”) ҳарфи билан тугайдиган ҳар қандай номга нафрат кўзи билан қарайдилар (маълумки, юнонча ва римча номлар охири “с” ҳарфи билан тугалланади). Натижада, таржимонларнинг кўпи бу нафрат ва таъқибдан қутулиш чорасини излаб, юнонча номларни арабийлаштиришга мажбур бўлганлар. Масалан, юнонча “Котигоритас”, “Аналитикус”, каби сўзларнинг “Ал-Мақолут”, “Ал-қиѐс вал бурхон”, “Арасту” бўлиб кетиши бойиси ҳам шундадир. Бу тенденция номларнигина эмас, балки мазмуннинг ҳам ўзгаришига сабаб бўлган. Шунинг учун ҳам Ғаззолий фанларни динга бевосита ва билвосита таъсиридан келиб чиқиб уч гуруҳга бўлади:
1. Динга хизмат қилувчи илмлар (шаръий илмлар).
2. Динга зид илмлар (улар қаторига фалсафани ҳам қўшади).
3. Динга фойдаси ҳам, зарари ҳам тегмайдиган илмлар (математика фанларини киритади).

Тасаввуф фалсафаси ва унинг оқимлари.


Тасаввуф ижтимоий ҳодиса сифатида ислом оламида муайян моддий ва маънавий шароит таъсирида VIII асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. Унинг пайдо бўлишининг асосий сабаби ислом динига нисбатан инсонлар маънавий-руҳий ҳолатидаги салбий ўзгаришлар жумладан, ҳазрат Пайғамбаримиз Мустафо саллалоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг айниқса, халифа Усмон замонида мусулмонлар орасида дунѐ неъматларига ҳаддан ортиқ берилиб кетиши бойликка ружу қўйиш қимматбаҳо туҳфа ва совға саломлар қилиш авж олиш баробарида ислом динига амал қилиш шариат талабларини ихложсиз бажариш ҳолатлари авж олди. Бундай маънавий-руҳий чалғишларга қарши янги бир оппозицион қарашлар ва ҳаракатлар пайдо бўлди. Бу тасаввуф тариқати 45 намаѐдалари эди. Тасаввуф таълимоти ана шундай маънавий-руҳий тушкунликлар ва чалғишлар шароитида қолаверса, ҳокимиятга нисбатан ҳам оппозицион куч сифатида янги тафаккур тарзи занжирида вужудга келди. Бундай янгича тафаккур тарзининг илк намаѐндалари зоҳидлар деб аталиб, биринчи навбатда сарой айѐнларининг ахлоқига нарозилик рамзи сифатида таркидунѐчилик ғоясини тарғиб этиб реал ҳаѐтдан четлашиб узлатга сурункали тоат ибодатга юз тутганлар. Тасаввуф тарихига назар ташлар эканмиз, бу таълимот ҳижрий иккинчи асрда маълум кишиларнинг ижтимоий тузумдан нарозилигини ифодаловчи таълимот сифатида вужудга келган. Чунки бу даврга келганда Араб халифалиги Сурия, Ироқ, Эрон мамлакатларини эгаллаган эди. Ижтимоий ҳаѐтдан нарози қатлам суфизм ғояларини ўзларига қурол қилиб олганлар ва ўз мафкураларига айлантирганлар. Тасаввуфнинг ривожланиш бир неча босқичларни ўз ичига олади. Тасаввуфнинг ривожланиш босқичлари масаласида биз тасаввуфшунос олим Собиржон Исмоилов ўзининг нақшбандийлик жаҳоншумул тариқат асарида баѐн қилган фикрга қўшиламиз. Тасаввуфнинг ривожланиш давларини учга бўлиш мумкин: 1-давр. Тасаввуфнинг пайдо бўлиш, шаклланиш ва ѐйилиш даври. VII-IX асрлар Зунун Мисрий, Сари Сақатий, Харроз, Қассоб, Абу Сaҳл Тустарий, Хорис Мухосибий, Иброҳим ибн Адҳам, Абу Усмон Маккий, Жунайд Боғдодий. Мансур Халлож, Боязид Бистомий, Абу Сaид Ҳарақонийлар давридир. 2-давр. Тасаввуф ва исломнинг уйғунлиги даври. Х-ХI асрлар. Ғаззолий, Абу Саид Майхоний, Абдураҳмон Суламий, Қушайрий, Ҳужвири йиллар даври. 3-давр. Тасаввуф тариқатларининг пайдо бўлиши ва тасаввуфнинг оммалашув даври. ХII-ХV асрлар .Даврларнинг асосий хусусиятлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, биринчи даврда тасаввуф таълимоти зоҳидлик ва ирфоний кўринишда ҳалқ оммасининг адолатсизлик ва тенгсизликка қарши ҳаракатлари зиминида намаѐн бўлади ва IХ аср охиригача давом этади. Бу даврда сўфийларнинг асосий маскани бўлган хонақоҳлар асосан қишлоқ жойларда қурилган ва шу даврнинг охирги босиқичиларида шаҳарларда ҳам пайдо бўла бошлаган.Бу 46 ҳақда машҳур шарқшунос олим Е.Бертельс шундай ѐзади: “Ҳар қалай, машҳур хонақоҳлар қишлоқ жойларда бўлсада, уларнинг катта қисми шаҳарларда марказлашган эди. Айниқса,дастлабки даврларда Куфа, Басра ва Боғдод, кейинроқ Нишопур бу соҳада муҳим рол ўйнай бошлади”. Кейинчалик бу таълимотнинг тарқалиши Эрон ва Марказий Осиѐга кўчган. Тасаввуфнинг таълимот сифатида шаклланишининг иккинчи даври ислом оламида “ҳужжатул ислом”деган шарафли номга сазовор бўлган Имом Ғаззолий(1158-1111) ва”шайхул акбар” деган буюк шарафга эга бўлган Ибн ал-Арабий (1165-1240)ларнинг исломий ислоҳотчилик ғоялари билан боғлиқ. Чунки айнан шу даврда ислом билан тасаввуф ўртасидаги муносабатлар янги пағонага кўтарилди. Улар ўртасидаги тафовут ва келишмовчиликлар, зиддиятларга барҳам берилди ва ана шу миссияни буюк исломий ислоҳотчилар бўлган Ғаззолий ва Ибн алАрабийлар бажардилар.Улар томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ислом билан тасаввуф ўртасидаги зиддиятларга тўла барҳам берди ва тасаввуф исломий манбалар асосидагина мавжуд бўла олишини исботлаб бердилар ва бунда кейинги тараққиѐтларида фақатгина ижобий рол ўйнади. Тасаввуфнинг яхлит таълимот сифатида тўлиқ шаклланиши ўз даврининг ижтимоий-сиѐсий, диний-ирфоний таълимотлари замирида IХ асрда яъни тасаввуф шаклланишининг учинчи даврига тўғри келади. Академик М.Хайруллаев ва тасаввуфшунос олим В.Зоҳидовларнинг фикрича, тасаввуф оташпарастлик, буддавийлик, қадимги туркий Кўк Тангри эътиқодлари, қадимги юнон фалсафа мактаби, насроний ва энг аввало, ислом замирида вужудга келди. Лекин шуни таъкидлашимиз лозимки, тасаввуфнинг бош манбаи Қуръони карим ва Ҳадиси шарифлардир. Тасаввуфнинг ғоявий асосини мураккаб диний - фалсафий таълимот бўлган пантеизм ташкил қилади. Пантеизмнинг мураккаблиги шундаки, у ўрта асрларда Ғарб ва Шарқ динийорифий таълимотларини ҳамда бидъат ва ҳурфикрликни қамраб 47 олган эди. Тасаввуфнинг яхлит таълимот сифатида шаклланишига юқорида айтганимиздек, ислом ақидалари асосий рол ўйнади. Тасаввуфни яхлит таълимот сифатида талқин қилиш унинг онтологик, гносеологик ва психологик жиҳатларга эга эканлигидан далолат беради. ХХ асрнинг охирларига келганда шарқшунос олимлар А.Муҳаммадхўжаев, Н.Комилов, М.Ҳазратқулов сингари шарқшунослар тасаввуфнинг гносеологик муаммоларини тадқиқ этишга ҳаракат қилганлар ва ижобий хулосалар берганлар. Тасаввуф тарихини ўрганар эканмиз айнан Туркистон ўлкаси тасаввуфнинг энг кенг тарқалган ҳудудларидан бири бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Туркистон ўлкасига эса тасаввуф араб дунѐси ва Эрон орқали кириб келган. сарида чуқур берилганлигининг гувоҳи бўламиз. Шарқшуносларнинг жумладан, Е Бертельс ва В.В. Бартольдларнинг фикрига кўра, тасаввуф Мовароуннаҳрга Х1 асрда кириб келганлигини таъкидлайдилар. Ўзбекистонлик олимлар Мўминов И.М. Хайруллаев М.М. ва Зохидов В. ва бошқалар тасаввуфнинг Мовароуннаҳрда пайдо бўлишини оташпарастлик ва буддавийликнинг диний-ирфоний ғоя ва анъаналаридан ташқари исломгача ўтган азиз авлиѐларнинг жумладан, Иброҳим Адҳам, Боб Фарғоний, Абу Бакр Воситий Фарғонийлар номи билан боғлайдилар ва IХ асрдан бошлаб диний -ирфоний дунѐқараш сифатида ривожланганлигини таъкидлайдилар. Исломий тасаввуф унинг ўзидан олдин пайдо бўлган тасаввуфларга ва Ҳинд тасаввуфига, Юнон тасаввуфга, Яҳудий тасаввуфига ўхшамайди ва улар орасида катта фарқлар мавжуд. Ислом тасаввуфи Исломга хосдир. Чунки ислом тасаввуфининг асосини Қуръони карим ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаѐтлари , сийратлари, суннатлари ташкил қилади. Ўзга динларда ислом ҳақиқатлари йўқ. Тавҳид ислом учун фикр қалъасининг чўққиси ҳисобланади. Шу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жойизки, ислом дунѐсида ва тасаввуф тарихий тараққиѐтида қатор туркистонлик мутафаккирларнинг жуда катта диний-ирфоний ва маънавий таъсири борлиги шубҳасиз. Булар жумласига, Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний хизматлари буюк бўлган. Тарихий манбаларни ўрганиш шундан дарак берадики, тасаввуф жарѐнининг қаердан пайдо бўлганлиги ҳақида турли фикрлар мавжуд. Энг қизиғи, хорижий шарқшунослар “Тасаввуф исломдан ташқаридаги таълимот” деган ғоясини илгари сурадилар.Демак, тасаввуфнинг келиб чиқишининг ислом дини билан алоқасига аниқлик киритиш учун умуман тасаввуфнинг келиб чиқиши ҳақидаги қарашларни тизимлаштириш зарур бўлади: Биринчи гуруҳ олимлар тасаввуфнинг келиб чиқишини Эрондан деган ғояни илгари сурадилар. Уларнинг фикрича, араблар фалсафий тафаккур жиҳатдан ва умуман руҳий-тафаккурий жиҳатдан эронликлардан анча орқада эмиш. Бу соҳада эронликлар қобилиятли халқ эмиш. Шунинг учун ҳам инсоннинг маънавийруҳий ҳолатлари ҳақидаги тасаввуф арабларга эронликлардан ўтган эмиш. Бу даъвони илк марта Канте де Гобинью ўзининг “Эрон тарихи” номли асарида тўхталиб ўтган. Бу фикрни кейинчалик Броун томонидан маъқулланиб қўллаб-қувватланган. Олмониялик олимлар Хортан, Делитш, Францияда Эдгард Блохет ва Э.Ренан каби шарқшунослар томонидан бу фикр янги даврда давом эттирилган. Бизнинг фикримизча, ҳақиқат шундаки, тасаввуф онгга араб миллати хос илк мутасаввифлар ва сўфийлар орқали кириб борган. Иккинчи гуруҳ олимлар тасаввуфнинг келиб чиқишини Ҳиндистон фалсафий тафаккурига бориб тақайдилар. Жумладан, шарқшунослар Никольсон, Блохет, Дози ва Ван Кремер каби шарқшунослар тасаввуфнинг келиб чиқишини ҳинд ижтимоий тафаккури ва фалсафасига бориб тақайдилар. Бунга асос сифатида улар машҳур энциклопедист олим Абу Райҳон Берунийнинг (773- 1051)“Таҳқиқи ма лил ҳинд” асарида ҳинд фалсафасининг исломга таъсири ҳақида маълумот берган.Жумладан: Пантанжали деган будпарастлик фалсафасининг йирик Исломий мутасаввифлар бўлган Боязид Бистомий, Мансур Халлож ва Маҳмуд Шабустарийга таъсир қилганлиги айтилади. Бу даъво тарихий хронологик жиҳатдан ҳам мутлоқо ишончсиздир. Чунки, Пантанжали фалсафаси ва унинг намаѐндалари бу буюк мусулмон мутасаввифларидан кейин пайдо бўлганлиги тарихий ҳақиқатдир. Агар Пантанжали фалсафасининг мазмун-моҳиятига эътибор берсак, бу фалсафа ислом фалсафасига бутунлай зид эканлигининг ҳам гувоҳи бўламиз. Дарҳақиқат, ислом “борлиқ”(вужуд) ғоясини қабул этади ва “йўқлик”ғоясини инкор этади. Чунки исломда мусулмоннинг дунѐга кўнгил қўймаслик, мутлақ борлиқ бўлган Аллоҳга яқинлашиш учун ҳаракат қилишга қаратилади. Тасаввуфни ҳинд фалсафий тафаккури билан боғлайдиган олимларнинг иккинчи “асоси”гуѐ тасввуфдаги “фано” билан будпарастликдаги”нирвана” назариялари ўртасидаги ўхшашликни иддао қиладилар. Шу оқимга мансуб бошқа олимлар тасаввуфнинг хинддан келиб чиққанлигини илк сўфийлардан Иброҳим Адҳам билан Будда ҳикоялари орасидаги ўхшашлик уларнинг даъволарининг асосий далилларидир. Л.Массигнон, Л.Гарднт ва Анавати каби олимлар тасаввуфдаги зикр усулларини ҳинд таъсирида юзага келган деган ишочсиз фикрларни баѐн килади. Шу ўринда шуни таъкидлаш жойизки, ислом ва тасаввуф фалсафаси унинг таълимоти Ҳиндистонга қурол куч ѐки ҳозирги тил билан айтганда миссионерлик билан тиқиштирилган эмас. Аксинча, ислом Ҳиндистонга кубровия, нақшбандия, шаттория,равшания ва Нурбахшия каби тариқатларнинг буюк мутасавифлари воситасида кириб борган.
Download 46.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling