1. Минг градус селсида одам бўласиз. Авлиё Челабей деган бир мутафаккир олим, сайёх


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
Sana25.03.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1294854
Bog'liq
Чорасиз дарбадар




1. Минг градус селсида одам бўласиз. 
Авлиё Челабей деган бир мутафаккир олим, сайёх 
ўтган. Шу олимнинг Саёхатнома деган асари бор. У 
асарида бир хикоя бор. Бир куни бир одам боғга чиқиб 
қараса бир капалак ғуммагидан чиқмоқчи бўлиб, 
харакат қилябди. Лекин кўп харакат қилса ҳам кучи 
етмаябди. Кейин харкат қилиб қилиб кучи етмай жим 
бўлиб қолябди. Одам кузатаябди. Бир оздан сўнг яна 
жонланябди. Яна капалак ғуммагидан чиқишга харакат 
қилябди. Тешиги кичиклик қилябди, очолмаябди ва 
яна чарчаябди, яна тўхтаябди. Одам айтибди мен бунга 
бир ёрдам қилай, деб бўяги капалак чиқадиган 
тешикни катта катта қилиб очиб қўйибди. Бўяги 
капалак ҳам шундай чиқиб учиб кетиш ўрнига, ерга тап 
этиб тушиб судралишни бошлабди. Қанча ёрдам 
қилишга уринмасин, бўяги капалак хеч уча олмабди
нобут бўлибди. Бу кичик бир хикоядан Авлиё Челабий 
шуни айтмоқчи бўладики, ўша капалак ўша туйнукни 
катталаштирмоқчи бўлиб қилган харакатлари уни куч 
олишига, қанотларини ривожланишига, оёқларини 
ривожланишига, жисмини ривожланишига сабаб 
бўлаётган эди. Кучи етмаётган эди, яна озгина дам 
олаётган эди. Яна харакатланаётган эди, яна куч 
тўплаётган эди ва бир куни келардида ўзини кучи 
билан очганда уни қанотлари учиш учун тайёр 
бўларди. Бу одам уни ёрдам қиламан деб тезроқ 
чиқишига ёрдам қиламан деб тешикларини катта 
қилиб уни чиқишига шароит қилиб берди, лекин у хали 
учишга тайёр эмас эди, дейди. Биз хам шундаймиз. 
Инсонлар ҳам худди шундай. Биз гохида инсонларга 
ёрдам қилябман деб қанақадир бир мушкул 
қийинчиликлар бошига келганда биз унга ёрдам 



қилябман деб зиён қилиб қўйишимиз ҳам мумкин 
эканда инсонларга хаётда. Гоҳида ўша ўзини оқишига 
қўйиб бериш керак бўларканки ўзи куч тўпласин. 
Гоҳида инсонларни йиқилишига қўйиб бериш керак 
эканки туришни ўргансин. Чунки йиқилмаган одамда 
туриш деган тушунча бўлмайди. Қўллари иссиқларда 
куймаган одамда Хожибой Тожибоев айтганидай Ана 
куйдинг, дейдику гохида ана куйдинг дейиш керак 
бўса керак. Атайин қилмайсиз албатта. Лекин бир вақт 
керак инсонни ривожланиб, куч тўплаб, хаётни 
тушуниб, англаб етиши учун бир вақт керак. Ўзидан 
талаб қилинадиган бир харакатларни бўлиши шарт. 
Агар хамма нарсани биз мухайё қилиб берадиган 
бўлсак, ёки бизга кимдир ҳамма нарсани мухайё қилиб, 
тайёр холатда олдимизга қўядиган бўлса, энг биринчи 
биз уни қандай келганини билмаймиз ва қандай
келганини 
билмаганимиз 
учун 
унга 
қандай 
эришганлигини билмаганимиз учун эришиш йўлида 
бир машақат чекмаганимиз учун у нарсани биз учун 
хеч бир қадри бўлмайди. Сузишни билмаган одамни 
дарёга отмайсиз албатта. Лекин уни ариқларда 
чўмилишига лойқаларда чўмилишига озгина сузишга 
харқат қилишга қўйиб берасизда. Уни ўрнига сиз 
сузмайсизку. мен сени ўрнинга сузишни ўрганганман.
Дарёга тушиб сузиб кетавер демайдику одам. Шунинг 
учун гоҳида биз жуда болажон халқмизку, болаларни 
пуфлаб пуфлаб катта қилинадику бизда. Кейин озгина 
вақтдан кейин муаммолар чиқишни бошлайди. 
Йиғлоқи, хар нарсага исён қилаверадиган, хар нарсага 
дод фарёд қилаверадиган, сабрсиз фарзандлар 
тарбияланади. Шунинг учун бўяги капалак қандай 
қиёмига келиб, кейин учишга тайёр бўлганидек, биз 



ҳам ўша ҳаёт тегирмонларида пишиб, етилиб кейин 
юришга тайёр бўламизда, ҳаётдаги курашларга тайёр 
ҳолатга келамиз. Бир буғдойни олиб, сувга 
аралаштириб нон қилиб ёпиб бўлмайдику, уни эзиш 
керак бўлади. Ун бўлиши учун. Кейин унга сув солиб 
уни муштлаш керак бўлади. Кейин қизиб турган 
тандирга ёпиш керак бўлади. Ўша пайтгача у хамир 
нақадар бахтсизман, мендан бахтсизи йўқ деб ўйлайди. 
Кейин ўша ердан бир ширин ширмойнонлар бўлади. 
Биз ҳам шундаймиз. то ана шундай гўзал ҳолатга 
келиш учун бу ҳаётда дадил бақуват қадамлар ташай 
оладиган бирига айланиш учун ана шу тегирмонларда 
эзилишимиз керак бўлади. Гоҳида муштланишимиз 
керак бўлади, яъни бир йўлдан ўтишимиз керак 
бўлади. Бизга келаётган синовларга, қийинчиликларга 
мана шу нуқтадан қарасак, ўзимизга адолат қилган 
бўламиз. Ха деб нолайверадиган, йиғлоқи, қўрқоқ бири 
бўлишдан Аллоҳни ўзи асрасин.
2. Аччиқ латифа. 
Ҳаётда яшарканмиз хар доим синаламиз. Ё бизни 
синашади. Ёки биз синаймиз. Ё ҳаётни ўзи инсонларни 
бир бирига кимлигини билдириб қўяди. Бир жамоа 
билан бир жойга йўлга чиқасиз, дўстлар билан сафар 
давомида кимни нимага қодирлигини яхши ёки 
ёмонлигини, тўғри-эгри хаммасини тушуниб етасиз. 
Вақт керак бўлади ва қарорлар берасиз, шу одамлар 
билан давом этаман, бу одамларсизми давом этаман. 
Келажакда бир иш бўсин бошқа бўсин. Бу сиёсатда 
ҳам, иқтисодда ҳам, ҳамма нарсада, 
ўзаро 
муносабатларда ҳам, хатто оилада ҳам. шулар билан 



давом этаманми, булар билан давом этмиманми, деб 
қарорлар беришга тўғри келади.
Ўрдаклар бир кўлда яшарканда, кўлни расво қилиб 
юборишибди. Сасиб кетибди кўл. Яна ўша кўлни 
саситган ўрдаклар, кўлни сасиқлигидан норози бўлиб, 
бош кўтариб, ўрдакларни бошлиғини ўлдиришибди. 
Ва ўзларига янги бошлиқ тайинлашибди. Янги бошлиқ 
бир иккита хуфя ўрдакни чақирибдида бир учиб 
атрофни қарангларчи янги бир кўллар пайдо бўлиб 
қолгандир. Агар янги кўл пайдо бўлган бўса, хаммамиз 
у ерга кўчамиз. Бу кўлни тозалашни имкони йўқ, 
дабдала дебди. Иккитаси учиб кетибди. Орадан вақт 
ўтгандан кейин қайтиб келишибди. Айтибдики, 
хукумдорим тоғни тепасида янги кўл пайдо бўлибди. 
Топ тоза зилол, таги кўриниб турибди. Балиқлар сузиб 
юрибди. Жуда гўзал дебди. Ўша ёқга кўчамизми дебди. 
Ўрдакларни йиғ бўлмаса бирмажлис қилайлик уларни 
ҳам фикрини олган бўлайлик деб, ҳаммасини йиғиб 
Хурматли ўрдаклар бу кўлни дабдаласини чиқардик. 
Яшаб бўлмай қолди. Ҳамма хидланиб сасиб кетди бу 
кўл. Лекин тоғни тепасида янги кўл пайдо бўлибди. 
Кўчамизми кўчмаймизми деса, хаммаси кўчамиз 
кўчамиз деб турса биттаси қўлини кўтариб мумкинми 
дебди гапир нима дейсан деса, кечирасиз орқамизни 
ювиб борамизми, Ёки шундай етаверамизми деган 
экан. Тушундизми?
Бир ишга қўл ураркан у ишни олдинги ишни 
расвосини чиқарганлар билан давом этирмайсизда. 
Бир дарс бўлган бўлиши керакда. Ўша ювиқсизларни у 
ёққа олиб борсангиз у ерни ҳам дабдала қилади...



3. Алданиш ўлдиради. 
Биз алданиб қолиш деганда, биз инсонларни бизни 
чув туширишини, ёки бизга фириб қилишини, 
инсонлар 
билан 
муносабатларда 
ютқазиб 
қўйишимизни бошқа бошқа мана шундай масалаларни 
тушунамиз. Алданиб қолиш ёки алданганлар сафида 
қолиш деган нарсаларда алдандим, алдаб кетишди, 
умуман мана шунақа нарсалар. 
Мусо алайхиссалом кунлардан бир куни бир 
шашмани кузатиб ўтирсалар, у чашмага бир аскар сув 
ичмочи бўлиб келибди. Эгилиб сув ичмоқчи бўса, 
бўйнида илинган олтин коса бор экан. Шу сувга 
тегмасин деб косани олиб қўйиб, сувни ичиб, чанқоғи 
қонгандан кейин, косани унитиб, йўлда давом этибди. 
Коса яъни чашмани бўйида қолибди. Озгина вақт 
ўтгандан кейин. Бир бола югириб келибди. Сув ичаман 
деб яъни чашмадан. Қараса олтин коса турибди. Сувни 
қўйиб косани олиб йўлида давом этиб чопиб кетиб 
қолибди. Орадан озгина вақт ўтгандан кейин, яна ўша 
чашмага, бир нуроний, ёши катта бир чол келибди. Сув 
ичаётса, бўяги косани унитган аскар югириб келибтида 
мени олтин косам шу ерда қолиб кетди. Топиб берасан 
дебди. Бўяги одам айтибди мени хеч хабарим йўқ 
ундан, мен билмайман олтин коса кўрмадим деса, йўқ 
сен беркитдинг сен огансан топиб берсан дебди. Бўяги 
одам топиб беролмагандан кейин. Бўяги аскар уни ўша 
жойда ўлдирибди. Бу воқеаларни ҳаммасига гувох 
бўлган Мусо алайхиссалом Аллоҳга айтибдики, ё 
роббим қани бу ерда адолат? Дебди. Буни нимаси, 
қайси нуқтасида адолат бор? Деб гўё бир исён 
қилгандай бўлибдилар. Аллоҳ аззаважалла айтибдики, 
сиз албатта бу бизни тадбирларимиздаги бу адолатни 



билиш даражасида эмассиз. Яъни инсоният бу 
дунёдаги инсонлар ўртасидаги муносбат ва бу 
муносбатларда қурилган Аллоҳни тадбирларини 
билиш даражасида ақлли эмас экан инсон. Олтин 
косани олиб қочиб кетган болани отасини бу аскар 
молини тортиб олганди. Мана бу чол бир пайтлар у 
аскарни отасини нохақ бир нарсада айблаб 
ўлдирганди. Биз шу билан торозини ўрнига қўйдик. 
Қани бу адолат? Шу адолатми? Бир қадар бўлсин 
исёнга кетганлари учун Аллоҳ тавбага буюрган экан.
Биз бундай исёнларни бир кунда неча марта 
яшаймиз. Биз билан бўлаётган муносабатларда, бошқа 
нарсаларда. Ҳайтимизда бўлаётган нарсаларни яхши 
бўмади, тўғри бўмади, нахақлик бўлди, асли хақиқат 
бундай бўлиши керак эди, бу хақ, бу нохақ деган 
нуқталарга қанча кўп борамиз ҳаётимизда ва қанча 
одамларни мана шу феълимиз билан, мана шундай 
қарашларимиз билан ёмон отли қилдик, қорага 
чиқардик, бошқа бошқа. Ҳисоби йўқ. Ҳар биримизни 
ҳаётимизда жуда кўплаб, бизни бундай енгилтак десак 
тўғрироқ бўлади. Англаб англамай қилганимиз 
хулосалар билан қанча одамларни номига доғлар 
туширган бўлишимиз мумкин. Ҳаётидан маъноларни 
ўғирлаган бўлишимиз мумкин. Яшаб бўлмайдиган 
холатга олиб келиб қўйган бўлишимиз мумкин. 
Билмаймизда. Лекин ўзимизни хар доим биладигандай 
тутамиз. Алданиш хақида бошладик сўзимизни, мана 
шуни дунёга алданиш дейилади. Дунёда бўлаётган 
воқейликларни нима учунлигини билмасдан туриб, 
улар хақида барала овоз билан бақириб гапириш 
алданиш бўлади. Бир куни биз ишонганимиз ва 
бақириб гапирганимиз, ўзимиз ўйлаб топганимиз, 



хақиқатлар сароблигини англаб етганимизда кейин 
изза бўлиб қоламиз. Айни мана шу мавзуда яна бир 
хикоя бор. Румликларни яхудийлар устидан хукумрон 
қилиб қўйган подшох ва Яхё алайхиссалом ўртасида 
бўлиб ўтган бир сухбат бор. Мусо алайхиссалом 
Фравундан қочиб, ўз қавми билан қизил денгизни 
ёнига келиб қолган бир пайтда, орқасидан Фравиннинг 
қўшни, улкан катта бир қўшн қувиб келаётган бир 
пайтда ўртада қолдилар. Бир томонда қизил денгиз, 
орқа томонда катта бир Фравин қўшнидан пайдо 
бўлган яна бир денгиз, ана ўша пайт Мусо 
алайхиссалом ўз роббига илтижо қилиб кўкка қаради. 
Ва роббисидан унга хассангни сувга ур деган буйруқ 
бўлди. Мусо алайхиссалом хассасини сувга урган бир 
пайтда қизил денгизи иккига бўлинди. Ва Мусо 
алайхиссалом қавми билан денгиздан ўтди. Савол 
қуйидагича. Аллоҳни қудрати хар нарсага етади. 
Денгизни иккига айирган Аллоҳ, Мусо қавмини 
денгизни иккига айирмасдан ҳам сувни устидан 
юргизиб ўтказиб юбориши мумкин эди. Нима учун 
денгизни иккига айирди? Деб савол беради. Яхё 
алайхиссалом айтадиларки, сен бир алданган одамсан. 
Сен барибир буни хикматини тушунмайсан. Лекин мен 
мендан сўралган хар нарсага жавоб беришим шарт ва 
тўғрисини айтишим шарт дейдилар ва айтадилар. Агар 
Аллоҳ Мусони ва уни қавмини денгизни устидан 
юргизиб ўтказганида эди. Фравин аскарлари хеч қачон 
сувни устидан уларни қувмасди. Аллоҳ сувни иккига 
айирди. Ерни кўрсатди. Мусо қавмини денгизни 
ўртасидан сувни иккига айириб, қуруқ ердан юргизиб, 
у томонга ўтказди. Сувни устидан юрмасди. Аммо 
энди тупроқ кўрингани хамоноқ бу Фравин 



лашкарлари тупроқни устидан Мусони қавмини 
ортидан борамиз деди. Нега? Чунки инсонлар тупроқ 
устида юрадилар яъни тупроқ кўрингани ондан 
бошлаб, Фравин ва унинг лашкарлари алдандилар ва 
халок бўлдилар. Алданиш ўлдиради. Агар биз бу 
дунёда яшарканмиз ўзимиз алдовлар ичида, ёлғонлар 
ичида ўзгалар томонидан алданаётган бўлишимиз 
мумкин. Ўзгалар томонидан ёлғон бир нарсаларга 
ишонтирилган бўлишимиз мумкин, ўзимиз ўзимизни 
алдаётган бўлишимиз мумкин. Ўзимизни ўзимиз 
ёлғонларга гирифтор қилаётган бўлишимиз мумкин. 
Сўзимизда, ҳаёлларимизда, амалларимизда, ёлғонни 
ичида бўлишимиз мумкин. Яна бир марта эслатиб 
қўйямиз. Биз бу дунёда бўлаётган воқейликларни 
тўлалигича англаб етолмаймиз, тушуниб етолмаймиз. 
Сирлари бизга маълум эмас. Агар биз мана шу сирлар 
бизга маълум эмаслигини тан олмасдан ўзимизни 
ниманидир биладиган, ниманидир англайдиган, 
нимагадир ақли етадиган, қурби етадиган, кучи бор, 
қуввати бордек кўрсатишни бошласак, алданганлар 
Фравин нима қилди? Фравин ўзини хар нарсадан 
қудратлиман, мен бир илоҳман, мен бир худоман 
демадими? Уни бундай дейишига мажбур қилган 
сабаблар нима эди. Хар нарсани биладигандек тутиш, 
хар нарсани билишига ўзининг ишониши, хамма 
қудрат унгагина хослигига ўзини ва бошқаларни 
ишонтиришга бўлган уринишлари эмасмиди ва оқибат 
нима бўлди? Алданди ва алданиш уни ўлдирди. Биз 
хам кўзимизни очмасак ва таслим бўладиган 
нуқталарда таслим бўлмасак, ана шу алданганлар ва 
алданаётганлар қаторида бўлиб қолишимиз мумкин ва 
бу яна бир бор қайтарамиз алданиш ўлдиради. 



4. Аллоҳдан уй сўраган аёл. 
Бир аёл бор экан. Рамазонни хар куни ифтордан 
аввал дуо қабул бўладиган пайтлар борку ана шу 
пайтлардан бири оғиз очишдан олдин қўлини очиб дуо 
қиларкан. Фарзандларига хам қўлларини очгиздириб 
қўяркан. Хатто турмуш ўртоғига ҳам айтаркан, сиз ҳам 
мен айтаман омийн деб турасиз. Сўраркан: Ё Робил 
алаймийн, сендан ёлвориб сўраймиз, бизга бир уй 
берсангда у уйни ёнидан бир дарё оқиб турган бўлса, 
уйлари йўқ эканда. Бир фақир оила экан. Алоҳим бизга 
бир уй бер ва уйни ёнидан дарё оқиб турган бўсин деб 
хар куни дуо қилар экан. Кейин турмуш ўртоғи 
айтибди, уй энди бир мулк, бир эхтиёж буни тушунса 
бўлади, лекин дарёсига нима бор. Бу арабистонда 
бўлган воқеада ростдан ҳам бўлган воқеа, бу арабистон 
бўса қаерда кўрдинг ёнидан дарё оқиб турган уйни, 
хамма жой сахро бўлса, қаерда кўрдинг сен у нарсани, 
бир ақлга сиғадиган нарсаларни сўрамайсанми? Деб 
озгина дакки берибди. Аёл айтибди йўқ. Аллоҳ истаса, 
саҳрони ичидан дарёни ҳам чиқариб қўяверади. 
Аллоҳга буни хеч қийин жойи йўқ дебди, халқимизда 
икки оёғини бир этикка тиқиб дейдику, худди шундай 
қилиб, 30 кун тинмасдан Аллоҳим бизга бир уй бергин, 
у уйни ёнидан дарё оқиб турган бўсин деб дуо 
қилибди. 30 кун ўтибди. Турмуш ўртоғи айтибди ха 
нима бўлди. Дуо қабул бўлдими? Қани уй? дебдида 
энди. Аёл айтибди шошмай туринг! Аллоҳим вада 
қилган. Сизлар эхтиёжларингизни мендан сўранглар, 
дуо қилиб самимият билан, чин дилдан, ишонч билан 
сўрасаларинг, албатта бераман, деган Аллоҳ. Мен 
сўрадим, мен вазифамни бажардим. Мен хозир ҳам 
сўраябман. Бутун самимиятим билан, бутун борлиғим 


10 
билан буни биламанки, Аллоҳ менга бизга бу уйни 
беришини. Шавол ойининг 6-куни турмуш ўртоғи аср 
намозидан чиқиб, уйига қараб кетаётса, Риёз шаҳридан 
бир бой бадавлат одам йўлини тўсибди. Айтибди 
биродар, мен жуда Аллоҳ мол мулк билан сийлаган 
одамман. Отамни ҳам сийлаганди. Бир уйимиз бор эди. 
Риёз шахрида бир қисми меники эди. Бир қисми 
отамники эди. Отам вафот этди. Шу отам вафот этган 
уйни кимгадир бермоқчиман. Бир эхтиёжи бор одамни 
топиб, бермоқчиман. Йўлимдан ким учраса бир 
эхтиёжи бор одамни топиб, бермоқчи эдим шунинг 
учун йўлимдан ким учраса шунга бераман деб ният 
қилдим ва қаршимдан сиз учрадиз.
Бу ерда бир нозиклик бор. Ўзи ўзига тўқ бир одам 
ундай ният қилмагандир. Йўлимдан учраган биринчи 
одамга бераман деб ният қилмагандир. Балки, 
қилгандир, биз буни билмаймиз. Лекин бир одоб 
борки, сизни бу кўринишингиздан уйи йўқ одамга 
ўхшайсиз, шунинг учун сизга бердим дейишга 
истихола қилиб, қаранг, бундай деяётган бўлиши хам 
мумкин. Яъни одамлар бир бирига хатто бир яхшилик 
қилмоқчи бўларкан жуда нозик бўлиш керак. Яхшилик 
қабул қилувчини синдирмасликка харакат қилиш 
керак. Бу лирик чекинмш бўлди, воқеада давом этамиз.
Хуллас калом агар шунчаки буни текинга олишга 
ғуруриз йўл қўймаса, виждониз йўл қўймаса, ёки 
ўзизни бир ноқулай хис қилсангиз, майли қанчага 
қурбиз етса, шунча берсангиз бўлаверади, дебди. Жуда 
арзимаган пул беришибдида энди. Ёнларида хозирги 
пулга хисоблаганда 2000 доллар атрофида чиқадиган 
пул бериб, бўяги Риёз шахридаги ховлига оиласи 
билан кўчиб боришибди. Аёл айтармиш ана айтдимку 


11 
сизга, йўлда кетаркан айтдимку Аллоҳ беради 
дедимку, қаранг кутмаган жойимиздан берди, деб 
уйига боришибди. Хурсанд бўлишибди, лекин уйни 
ёнида дарёси йўқ экан. Аёл бу ерда тушунмабди. 
Ростдан у қадар хайратланибдики, уйни ёнида дарё 
йўқлигидан у қадар хайратланибдики, бўлиши мумкин 
эмас, қандай бундай бўлиши мумкин. Яъни шу қадар 
ишончи борки ичида, у уйни ёнида дарё бўлиши 
шартда гўё. Шунақа ишонч билан сўраганки, бундан 
бошқачасини, тасавур ҳам қилолмайдида, нега, чунки 
уй сўради ва ёнида дарёси билан сўради. Шундай 
бўлиши 
шартдек, 
шундай 
қабул 
қилябди. 
Тушунябсизми, у қадар самимият, у қадар ишонч 
борки унинг ичида, лекин уларга насиб этган уйни 
ёнида дарёси йўқ. Ўша ердаги бир олим одамни ёнига 
борибди аёл. Хазрат дебди, мен 30 кун дуо қилдим. 
Аллоҳдан уй сўрадим, ёнида дарёси оқиб турган бўсин 
дедим. Лекин уй берди Аллох, лекин ёнида дарёси йўқ. 
Мен буни тушунмаябман, деганда бўяги олим айтган 
экан, нимаси бор ёнида? Масжид бор. Қаршисида 
масжид бор. Шундай йўлни нарги томонида масжид 
бор. Бўяги олим айтибдики, пайғамбаримиз Мухаммад 
алайхиссалом сахобаларидан сўрадилар, бир кунда бир 
одам 5 марта ювинса, 5 марта тахорат олса, унда кир 
қоладими? Схобалар жавоб беришди йўқ. 5 махал 
намоз ўқиган одамда ҳам бир гунох, бир айб, бир 
нуқсон қолмайди. Пок покиза бўлади. Деб жавоб 
берганлар. Деб айтганлар, Аллоҳ сизни ёнизда нафақат 
бу дунёда, намоз ўқисангиз бу дунёда ҳам рохатини 
кўраверасиз, балки у дунёда ҳам, у дунёга ҳам топ тоза 
қилиб олиб борадиган дарё билан берибдику. У 
масжид инсонларни қалбларни тозалайдиган, хам бу 


12 
дунёни обод қиладиган, хам у дунёни обод қиладиган 
бир дарё эмасми, деган экан бўяги олим одам.
Биз бу хикоядан бир неча хулосалар чиқарсак 
бўлади. Уларни асосийларини айтадиган бўлсам. Ўзим 
тушунганимча, биринчиси Рамазонда қилинган 
дуоларни ижобат бўлиши хақида, иккинчиси дуо 
қилаётган одамни дуо қилаётгандаги қалбидаги ихлоси 
хақида, қаранг қандай самимий сўраган тўғрими, 
Аллоҳим бизга бир уй бер ёнида дарёси бўсин деди. 
Пайғамбаримиз 
(С.А.В) 
айтганларки, 
Оёқ 
кийимларингни 
боғичини 
ҳам 
сўраверинглар 
Аллоҳдан. Оёқ кийимни боғичи, араблар тапичкага 
ўхшаган нарса кийишадику, ўшани оёққа боғлаб 
қўядиганини ҳам сўрайверинглар, Ожизлигини қабул 
қилган, бир инсоннинг, бир кўнгилнинг, Аллоҳга 
илтижо қилиши бу дуодир. Қулнинг ё Робби сен 
борсан, Хакимсан, Каримсан, Раззоқсан, Рахмонсан, 
Рахимсан дейиши бу дуодир. Сиғинадиган бошқа бир 
эшик қидирмасдан туриб, тўғридан тўғри Аллоҳни 
эшигига сиғиниш, Аллоҳга сиғиниш бу дуодир. Яна 
айтяпман Сиғинадиган, бош урадиган, бошқа эшиклар 
қидирмасдан ёки эшиклар қолмагани учунгина 
ёлворадиганимиз, 
бош 
эгадиганимиз, 
сиғинадиганимиз, бошқа эшиклар қолмагани учун 
бормаслигимиз керак Аллоҳни эшигига, бошқа эшик 
қидирмасдан боришимиз керак, бошқа эшикларга 
йўлланмасдан бурилмасдан, бир дуони бир мусулмон 
одамни зехнидаги қаршилиги, жавоби уни Аллоҳ 
билан 
бўлган 
муносабатига 
боғлиқдир. 
Мен 
ожизлигимни қабул қилдим ва сени ёнинга келдим. 
Бундай дейиш билан нима қилган бўлади. Яъни 
иймонини кирлардан тозалаган бўлади. Дуо қилишни 


13 
бир одатга айлантирган одамнинг хар доим, Аллоҳ 
билан муносабатлари соф бир ҳолда бўлади. Истасак 
буни одат демайликда, малака холига дейлик, шунда 
тўғрироқ бўлади. Дуо қилишни малака холига 
келтириш чунки одат десак гўёки бўяги нима дейди 
билиб билмай одатланиб қолган бир нарсадек 
тушиниладида, малака десак ўшанда тўғрироқ бўлади. 
Аллоҳим ҳаммамизни қалбимизни ўзига савдоли 
қилсин. Йўлларимизни фақат ўзи томонга бурсин. 
Ақлимизга хайр берсин. Буяги бир хасталикка учраб, 
бутун табибларга бориб даво топмагандан кейин 
Аллоҳга сиғинадиганлардан эмас, Аллоҳга дуо қилиб 
илтижо билан очадиганлардан эмас, биринчи илтижо 
қилиб, кейин табибга борадиганлардан қилсин.
Хар нарсаси бўла туриб, яъни бахтли бир 
холларида ҳаётидаги тўкин сочинлик, хар нарсаси бўла 
туриб, соғлом бўла туриб, дўстлари, биродарлари 
оиласи хаммаси мукаммал холда бўлса ҳам жой намоз 
устида Аллоҳга йиғлаб, дуо қилишдир. Бу 
таслимятдир. Бу муҳаббатдир, буни оти шукрдир. Биз 
ҳам шундай бўлишимиз керак.Аллоҳ қалбларимизни 
фақат ўзи билан банд қилсин. Ўзига олиб борадиган 
йўллар билан, ишлар билан, одамлар билан банд 
қилсин. Ёнимизда бу йўлдан чалғитадиган одамлар 
бўса, Аллоҳ уларни биздан кетказсин. 
5. Бир қўли йўқ чемпион. 
Машхур зудочи бола хақида, у спорт билан 
шуғулланишни 
жуда 
истарди, 
лекин 
уни 
оиладагилари, унга рухсат бермасди. Бир фалокат 
туфайли у чап қўлидан ажраб қолади. Яқинлари уни бу 
тушкунлик холатидан чиқариш учун ўша мақсадда уни 


14 
зудо тўгарагига олиб боришади. Устоз илк машғулотда 
унга рақибни ўнг қўл билан ушлаб, елкадан ошириб 
йиқитишни ўргатади. Улар иккинчи ва учинчи хатто 
бошқа барча машғулотларда ҳам айни ана шу услни 
бажаришда давом этишади. Бола кунлардан бир куни 
бола мураббийсига шундай дейди. Устоз мен жуда ҳам 
зерикиб кетдим. Энди менга бошқа бир усулларни ҳам 
ўргатсангиз, дейди. Устози эса унга кўнмайди ва шу 
харакатни дунёда энг тез бажарувчи одамга 
айланмагунига 
қадар 
давом 
этиришларини, 
такрорлашларини таъкидлаб таъкидлаб айтади. Бола 
бу усулни шу қадар тез қўллайдиган бўладики, кўз 
очиб юмгунча, устозини ерга қулатади. Ўша даражага 
етиб келади. Кунлардан бирида мураббийси қўлида 
бир қоғоз билан кириб келди. Ушбу қоғозда нима 
ёзилганди. Ушбу қоғозда болакай зуюдо чемпионатига 
қатнашиши мумкинлиги хақида у қоғозда ёзилганди. 
Бола хайрон бўлди. Эртаси куни илк рақибининг 
қаршисига чиқар экан, хаяжон ички бир қўрқув, 
хавотир билан устозига шундай деди. Устоз бу 
қанақаси бўлди. Мен фақат бир усулни биламан. 
Унинг устига биттагина қўлим бор. Ютқазишим 
аниқку деди. Мураббий эса унга сен фақат ўша 
ўрганганинг 
йиллар 
давомида 
такрорлаганинг 
харакатни бажар, деб таъкидлаб айтди. Бола гиламга 
чиқди ва айни усул билан илк рақибини енди. Хатто шу 
шу усулни такрор ва такрор қўллаш эвазига финалгача 
етиб борди. Финалдаги рақиби ундан икки баровар 
кучли ва дев келбатли эди. Аввалига роса қўрқди. 
Аммо яна ўша харакатни бажариб, сўнги рақибини ҳам 
мағлубиятга учратди. Енгишнинг уддасидан чиқди. Ва 
севинч билан устозининг олдига чопиб бориб, бу 


15 
қандай содир бўлганини сўради. Бу қандай содир 
бўлди. Тушунмадим, деди. Мен фақат бир усулнигина 
билардим. Устига устак бир қўлим йўқ эди. Аммо мен 
чемпион бўлдим. Ана ўшанда устози унга жилмайди ва 
шундай деди. Сен қўллаган усул зюудодаги энг қийин 
харакатлардан 
бири 
хисобланади 
ва 
ундан 
химояланишнинг ягона йўли бор у ҳам бўлса, 
рақибнинг чап қўлини ушлашдир, деди.
Шунақа 
дўстлар 
қусур 
ва 
нуқсон 
деб 
билганларимиз баъзан бизга кутилмаган бир ғалабалар 
эшигини очиши мумкин.
6. Йигит мухтож бўлса, бир бурда нонга... 
Масалан 
дўстим 
болалигизда 
ўйлайдиган 
нарсаларингиз, ҳаёл қиладиган нарсаларингиз, умид 
қиладиган нарсаларингиз тоза бўлади, тўғрими. 
Ҳаммада шундай бўлади. Фалончига бориб бир 
ёмонлик қилай демайди хеч ким. Яъни бундай бўлиши 
мумкин эмас. Шунинг учун хар нарсани боласи ширин 
дейдику. Болани ёмони бўлмайдида, ҳаммаси бир 
ширин, бир гўзал, бир тоза бўлади, ёмон кўриш 
мумкин бўлмайди. Агар бир инсон бир болага, ёш 
болага нисбатан ичида бир ёмон нарса хис қилаётган 
бўлса, ёки ёқтирмаётган бўлса, у муаммо болада эмас. 
У муаммо унда, яъни у кассалик уни ичида. Болада у
соф, хаммамиз ҳам шундай бўлганмиз. Тўғрими. Топ 
тоза бўлганмиз. Лекин вақт ўтиши билан бизни оппоқ 
қалбларимиз, секин секин атрофимизда содир 
бўлаётган, воқеалар, ходисалар, гап сўзлар, даккилар, 
тузатишлар, тўғирлашлар, тўғри ва нотўғрида, биз хар 
доим кимлардир томонидан тузатилиб, тўғирланиб, 
йўлландирилиб, йўналтирилиб, келамиз ва келяпмиз. 


16 
Бизга айтилаётган ва бизга ўргатилаётган нарсаларни 
хаммаси хам тўғри эмас дедик. Уни ичида хатолар бор. 
У хатони бизни отамиз ҳам қилган ва хатто бизни 
отамизни отаси ҳам қилган бўлиши мумкин ва уни 
хатолиги хақида хеч қачон ўйламаслиги мумкин. 
Лекин бундай хатолар хар бир оилада, хар бир 
жамиятда бор. Биз ҳам ана шундай айрим хатоларни 
вақти келганки қурбони бўламиз. Вақти келиб қурбони 
бўлган бўлишимиз мумкин. Хатто ўқитувчиларни 
ўқувчиларга бўлган муносабати, отани онага бўлган 
муносабати, онани болага бўлган муносабати, ака-
укаларни ўртасидаги ўзаро муносабатлар, қўни 
қўшниларни ўртасидаги муносабатлар буларни 
хаммаси умуман биз яшаётган худдудаги тутумлар ва 
қадриятлар, бизни бир шаклда шакллантиради. Бизни 
кимлигимизда у холнинг, у ердаги тартибнинг ўрни 
жуда кўп. Ва мана шу вақт ўтаркан, хеч бир инсон 
йўқки, ичидаги ўша болани ўлдирмаган бўлса, жуда 
камдан кам одамларгина у ёш беғубор, соф болани 
умрини охиригача, тирик олиб келади. Айримлар бор 
атайин ўлдиради. У қадар соф тоза яшаш қийин бўлиб 
кетадики унга қийин бўлиб кетгани учун ичидаги 
беғубор, соф ўзини ўлдиради. Хаёт ва одамлар у бунга 
мажбур қилади гўёки. Бир воқеа бор, билмадим 
қанчалик тўғри келади. Хозир айтаётган гапларимизга. 
Америкада содир бўлган дейишади. Менимча қисқа 
метражли филм ҳам олишда бу воқеа асосида. Хулса 
бир одам мошинасида кўчада кетаётганда бошқа бир 
одамни мошинасида туртиб юоради. Салгина туртиб 
юборади.даров мошинасидан тушади. Хол ахвол 
сўрайди. Ахволиз яхшими? Муаммо йўқми? Бирор 
жойиз оғримаяблими? Шифохонага оборайми деса, 


17 
бўяги одам ростдан хеч нарса қилмаганда, сал 
туртвоган, у одам шуни бир туртиб йиқитай деб 
чиқмаган у одам, лекин шундай воқеа содир бўлди. у 
хам бугун турворсин, йиқитсин, менга бир зиён 
етказсин деб чиқмаган. Лекин шундай воқеа содир 
бўлди. Тушябди у одамдан сўраябди. Ахволингиз 
яхшими? У одам яхши деб жаовб берябди. Лат 
емадимиз йўқ, хуллас хеч бир муаммо йўқлигини 
билган хайдовчи машинасига ўтиради. У одам ҳам 
ўрнидан энди туриб кетаман деса, бўяги бу воқеани 
кузатиб турган учинчи одам келадида сен нотўғри 
қилдинг дейди. Нега нотўғри қилдинг. Сен дейди. Мен 
жарохатландим деб мурожат қилсанг суғурта 
компанияси сенга пул тўлайди дейди. Жуда катта пул 
тўлайди дегандан кейин хаёлига суғурта компанияси 
берадиган долларлар кўриниб кетиб қоладида, яна 
жойига тарс ётволади. Хайдовчи қандай ахволда 
машинага ўтирганди. Муаммо йўқ деганди. Хайдовчи 
уни туриб кетган деб ўйлайдида мошинасини хайдаб 
юборади. Нима бўлди у одамга ва жони билан тўлайди 
хирсини бадалини, жони билан тўлайди. Суғурта 
компанияси энди унга қанча пул тўласа ҳам энди унга 
керакми? Унга кафандан бошқа нарса керак эмас. Биз 
ҳам атрофдагиларни бизга ҳаётимизга бўлган таъсири 
орқасидан у қадар кўп қурбонлар берамизки, 
ҳаётимизда ва хеч қачон буни сезмаслигимиз ҳам 
мумкин. Агар биз доимий виждонимизга қўлимизни 
қўйиб, иймонимизни ўртага қўйиб, қилсак хаётда 
қиладиган 
ишларимизни, 
ташлайдиган 
қадамларимизни, гапирадиган гапларимизни, агар ўша 
одам мен суғурта компаниясидан пул олишим мумкин 
менга хеч нарса қилмадику, у ерда бир ёлғон борку, 


18 
қандай қилиб бу хақсизликни қиламан, содир бўлди 
Алхамдулиллах хеч нарса қилмади. Нега мен бунга 
ёлғон ишлатишим керак, демаймиз. Энди биз ўзимизга 
савол берайлик. Оиламизга бўлган муносабатларда, 
дўстларимизга бўлган муносабатларда ва хатто 
давлатимизга бўлган муносабатда қанча ёлғонларимиз 
бор. Бу йўллар билан қанча пуллар ўндирябмиз. Бир 
сўмлик ишимизни ўн сўм деб неча марта айтябиз. 
Қаерларда 
айтдик? 
Ҳаётимизда 
ундай 
иш 
қилмадикми? У пулларни емадикми? Едик. Емадикми? 
Хар бир ишда, бу нарсани кузатиш мумкин. Хар қаерда 
энг майда ишдан тортиб, энг каттасигача. Бу ишлар 
биласизми қаерда кўп бўлади? Бу ишлар фақирлар ва 
бойлар кўп жойларда бўлади. Қаранг фақирлар ва 
бойлар кўп жойда. Йўқсиллар, йўқотадиган хеч 
нарсаси 
йўқки, 
истаганча 
мухитни 
бузади. 
Инсонийликка тўғри келмайдиган истаган ишини 
қилади. Йўқотадиган хеч нарсаси йўқ. Ичи зада билан 
оғриқ билан тўлган. Бой эса хар нарсасига эга бўлган, 
менга бу мумкин дейди. Бир жамиятда ўртамиёна 
одамлар қанча кўп бўлса, шунча яхшидир. Бойлар 
бўлса, бузуқчилик камбағаллар кўп бўлса, жиноят 
кўпаяди. Майда жиноят бўлиши мумкин бошқа 
бўлиши мумкин яъни бунақа нарсалар кўпаяди. 
Ёлғонлар кўпаяди, тушунтира олдими? Шунинг учун 
ва муаммо бир жамиятдаги муаммо ўша иккита 
нуқтадан чиқади. Жуда камдан кам нуқтада ўрта 
нуқтадан чиқади. Икки нуқтадан. Достаевискийнинг 
Жиноят ва жазо асарида менимча Мармеладовни ўша 
қовоқхонадаги (пива ичидиган) жойдаги гапи бор. 
Соняни дадасини. Яъни камбағал одам ёмон одам эмас. 
Лекин қашшоқ одам, камбағал лекин ўзини тутиб 


19 
туради. Ёмонликлардан тўсиб туради. Лекин қашшоқ 
одам хеч нарсаси йўқ одам нима ўзини нимадандир 
тўсиб турсин. Хеч бир ўзини ушлаб турадиган хеч 
нарса қолмаган бўлса бу хаётда. Энди боласига бир 
бурда 
нон 
топа 
олмаётган 
одамни 
нимага 
ишонтирмоқчисиз сиз. Қандай қилиб, уни кўнглини 
омоқчисиз? Қишда совуқдан деразаси музлаб ётган 
бир харобада яшаётган одамни кўнглини қайси йўл 
билан омоқчисиз? Қайси ваз насихатлар билан уни 
сабрга чақирмоқчисиз? Ва уни умуман сабрга чақириш 
керакми? Ундайларни. Буни хеч бир фойдаси 
бўладими? Бўлмайди. Маълум бир соатлар балки, 
сизни гапингизни таъсири остида қолиши мумкиндир. 
Ўзгаргандай хис қилиши 
мумкиндир. Лекин 
ўзгармайди. мутлақо мумкин эмас бу. Қаерга обориб 
қанақа гап гапирсангиз ҳам фойдаси йўқ. Нега. Чунки 
болалари совуқда қахшаб ётибди. Оч бир кулбада 
яшайди. Балки ўша кулбаси ҳам йўқ одамлар бор.16-
асрда бўлган демаябман. Хозир бор 21-асрда. Агар сиз 
мошинангизни уйиздан 300-400 метрга қўйишга 
мажбур бўлаётган бўлсангиз, у махаллада мошина 
кўплигидан, мошина қўйдиган жой қолмагани учун ва 
сиз яшаётган у худдуда бир камбағал, бир бечора, 
нонсиз бир юпин, уйсиз бўлса, айбни давлатдан 
қидирманг. Айб сиз ва сизга ўхшаганларда ва биз ва 
бизга ўхшаганларда. Биз ҳам бир давлатни бир 
бўлагимиз. хар нарсани давлат хал қилмайди. Хал қило 
олмайди. Кучи етмайди, қурби етмайди билмам нима. 
Лекин бизга бу нарсани давлат юклагани учун эмас, 
биз инсон ўлароқ қилишимиз керак бўлган нарса. 
Қандай қилиб уйсиз бири ёнимизда бечора бири, 
нонсиз бири, қийин ахволда, қарзларга ботиб ётган 


20 
битаси борлигини билиб уйда оппоқ ёстиқларда, 
хотиржам ухлаш учун биздан ошиғи виждонсиз 
бўлиши мумкинми? Яъни ким бўлмасин қанақа гўзал 
гаплар гапирмасин, қандай ишлар қилмасин, 
шундайлар бор экан бу жамиятда умуман дунёда 
кимнидир, менга нима бу масалаларни мен хал 
қилмайманки, буни хал қиладиганлар хал қилсин, деб 
хотиржам ухлай олиши, узоқ мен бир катта кўламни 
айтмаябман, мен бир оддий қўшниларни ўртасидагини 
айтябман. Бизчи бизни атрофимиздаги, ёнимизда хар 
куни кўришадиганларимиз орасида қийн ахволда 
қолганлар йўқми? Қайсики, пул учун ўзини мошинани 
тагига бўяги одамга ўхшаб ташаётганлар йўқми? Мен 
мажозий маънода айтябман. Ўша одам агар балки, 
пулда эхтиёжи ёки иқтисодий томонлама муаммолари 
бўлмаганда эди суғрутадан келган пулга балки диққат 
қилмасди. Менга у керакмас дерди. Демак буни ҳам 
таъсири бор экан бизни виждонли ёки виждонсиз 
бўлишимизга. 
Бизни 
жиноятчи 
ёки 
тўғри 
бўлишимизда демак бизни чўнтагимизни ҳам 
ахамияти бор экан. Уни унитиб йўқ деб яшолмаймиз. 
Ким нима деса десин, бу ахамияти бор. Одам хайр 
севар бўлиши учун уни ҳаётида бир кенглик бўлиши 
керак. Кейин у хайр севар бўлади. Тўқлик бўлиб туриб 
у хайрсевар бўмаётганлар бошқа масала улар ўзига ўзи 
савол берсин. Агар мендаги кенгликни сиздан 
қизғонсам, мен сизни кўзингизга қандай қарайман. 
Нима деб ўзимни оқлайман. Мен сизни олдизда, 
бошқаларни қўяверинг. Мен агар инсон бўлсамда 
нормал бир рисоладагидек яхши одам бўлишим 
шартмас. Чунки хар бир тўқ одам аксари хар бири 
десам хато қиламан. Ўша очликдан ўтиб келади. Хеч 


21 
ким бирдан тўқ бўлиб қолмайди. Аллоҳ аззаважалла 
хаммани бир йўлдан олиб келади тўқликка. Лекин 
тўқликка келган куни ўтган кунларини қийн 
пайтларини оч бўлганини бир шер бор эди
Аллоҳ кулгин дея икки кўз бермиш,
Билмам йиғласанми, йиғламасамми, 
Йигит мухтож бўлмиш, қуруқ пиёзга, 
Билмам сўйласамми, сўйламасамми. 
Тушундизми, бу гаплар борда, қуруқ нонга 
мухтожлар борда, буни айтсамми айтмасамми, яъни у 
қадар нарсаки бу уйиига тузи қуруқ нон олиб 
келолмаётгани учун барбод бўлиб кетган оилалар бор. 
Хамма сабр қилаолади, сабр қилиш керак, сабр 
қилмаса демак у инсофсиз, деган гап йўқ у ерда. 
Кимдир сабр қила олади. Кимдир сабр қила олмайди. 
Кимнидир кучи етади, кимнидир кучи етмайди. Лекин 
21-асрда бугунгидай инсоният билмадим ўзини юқори 
нуқталарига этдимдеганда яъни ривожланишда, 
иқтисодда, молияда, бошқа нарсаларда, ейишда 
ичишда, ўйлаб топмаган нарсаси қолмадики, 
бугунгидай пайтда бир эркакни боши хам бўлиб, бўйни 
букук бир ғариб ҳолда яшаши ва ундайларни борлиги, 
мен билмайман бу нарсалар хақида... мен сабр хақида 
гапирмаябман, кимдир сабр қилади, улар сабр қилсин 
деган нуқтада эмасман. мен бир инсонни тамал 
эхтиёжлари 
асосий 
эхтиёжлари 
21-асрда 
қондирилмаганлигини тушунолмаябман холос. Демак 
қаердадир кимдир уни хақини ейябди. Бўлмаса бунақа 
бўлиши мумкин эмас. Кимдир хадидан ошиб, бўкиб 
ейябдики унга етиб келмаябди. Мен агар бугун бир 


22 
қултум сувга чанқоғим қонишини билган ҳолда бир 
коса сув ичаётган бўлсам мендан ошиғи ахмоқ йўқ. Ва 
агар бу дунёда ўша бир қултум сув кимнидир хаётини 
сақлашини билиб турганим холда. Мен сувни мисол 
қилиб айтябман. Агар мен бугун ўша йўқсил 
қўшнимни хақиқини ейётганимни билим туриб ва 
бундан у қийналаётганини билиб туриб, буни 
билмасликка олиб яшасам, вох бўсин. Қаердан қаерга 
келдик, айтмоқчи бўлган гапим шу оппоқ нарсалар, 
умрини сўнгига қараб қорайиб, текис нарсалар, 
бужмайиб, яхши нарсалар ёмонлашиб, тоза нарсалар 
кирлашиб боравераркан, оқим шундай экан, кетиш 
йўли шундай экан, қутиладиганлар шу йўлдан 
кетмаганлардир. Оқлигини, тозалигини, софлигини, 
тўғрилигини, 
сақлаб қолишга интилганлардир. 
Қутиладиганлар. Бўлмаса қолган хаммаси бужмайган 
дунёни 
ғижмланиб 
кетган 
виждонининг 
хизматкорларидир. 
7. Бу хикоядан уч нарса ўрганасиз... 
Мавлонов Румий шундай дейди,
Севги ва рахм инсонлик, 
Ғазаб ва шаҳват хайвонлик васфидир... дейди.
Хуллас калом, куннинг энг сўнги дарси ниҳоялаб 
қолган бир пайт эди. Ўқувчилар ташқарига чиқиш 
учун жуда ичи ичидан сабрсизланадику, хаммамизда 
ҳам бўлган китоб ва дафтарларни тез тез йиғиштириб, 
попкаларга солиб, тезроқ қўнғироқ чалинишини, 
ҳамма интиқ бўлиб кутаётган фақат бир пайт фақат 
Алий исмли бола ундай қилмаётган эди. Алий тайёр 
эмас эди. Балки хаммадан орқада қолишни бир 


23 
бахонасини қидираётган эди. Қўнғироқ чалинди. 
Ўқувчилар хаммаси ўзларини эшикка урди. Фақат 
ўрнидан қимирламаган Алий бўлди. У секин секин 
нарсаларини 
йиғиштирди. 
Кўз 
қири 
билан 
ўқитувчисига қараб қўйди. Иккинчи томондан 
синфдошларини хаммаси синфни тарк эдими, синфдан 
чиқиб кетдими буни текшириб кўрди. Бу ҳолатларни 
хаммасини ўқитувчиси бир холатда сезди. Тинчлик 
Алий? Уйга кетмисанми? Деб сўради. Алий энг охирги 
синфдошини ҳам чиқиб бўлгандан сўнг. Шундай 
жавоб берди. Сиз билан гаплашмоқчи эдим. Агар 
вақтингиз бўлса, имконингиз бўлса, сиз билан 
гаплашмоқчи эдим. Ўқитувчи айтди, ўқитувчининг 
исми Нурхон, жуда хам яхши деди. Нима хақида 
гаплашамиз? Алий айтдики, ўртоғим Ахмад борку 
деди, Ахмадга нима бўлибди? Оилавий ахволи у қадар 
яхши эмас чамамда, чунки тушлик емагига айрим 
кунлари хеч нарса олиб келмайди, онаси хеч нарса 
бермайди унга, биз хаммамиз овқатланамиз у емай 
ўтиради. Бизга қўшилмайди, бир нарсаларни бахона 
қилиб, синфхонадан чиқиб кетади, у қилади, бу 
қилади. Ўқитувчи айтдики хўш, Алий: унга ёрдам 
бермоқчиман. Аммо мени ёрдам берганимни эшитса, 
мендан хафа бўлиб қолади. Хар куни битта нонга пул 
ортирсамда, хар хафта сизга берсам, сиз хам бу 
пулларни унга берсангиз, мана шу гапларни айтиб 
Алий чўнтагидан майда чуйда пуллар чиқарди. 
Ўқитувчининг столи устига қўйди. Ўқитувчиси 
пулларга тегмади. Ўрнига ўтириб фикр қилди. Алий 
хақидаги билганларини хотирлади. хаёлига келтирди. 
Алийнинг оиласи ҳам жуда оғир ахволда яшашар эди. 
Ўқитувчи Алийнинг бу қадар кенг фикрлилигига, 


24 
рахмдиллилигига, ич ичидан қойил қолди. Алий бир 
бой оиланинг фарзанди эмас эди. Шунга қарамасдан 
ёрдам 
қилишни 
истаётганди. 
Устига 
устак, 
ёрдамининг сир бўлиб қолишини, талаб қилиб 
қўяётганди. Ўқитувчи Нурхон Алийга шундай деди, 
шошма, 
билишимча сизларнинг 
ҳам моддий 
ахволингиз унчалик ҳам яхши эмас. Шунқами? Тўғри 
устоз деди, отам мардикор, хар куни иш йўқ, деярли 
иш топа олмайдилар. Аммо мен ҳам қараб турганим 
йўқ. Мен ҳам ишлайман, пул топаман. Ўқитувчиси 
сўради, қаерда ишлайсан? Нонвойхонада десам ҳам 
бўлади. Нонвойхонада ёпилган нонларни бозорга олиб 
бориб сотаман. Одамларга сотаман. Қандай қилиб? 
Юриб сотаман. Ўқитувчи яна ўйлади. Яхшиликни 
бунақангисига 
қандай 
от 
ном 
беришни 
билмаётгандида ич ичида. Номини топа олмаётганди 
бу фақир болани, фақир оиладан келган болани фақир 
оиладан келган яна бир болага қилган ёрдамини буни 
номини қўя олмаётган эди. Хақиқатдан узоқ бир хол 
эди бу. Алийни бир шаклда бу фикридан қайтариш 
учун бир чора қидира бошлади. Энгди бу чорани 
топиш учун уни хафа қилмаслик керак. Унга жуда 
нозик тушунтириш керак. Нозиклик билан англатиш 
керак эди. Ўқитувчи айтди ичида яна озроқ гаплашсам 
балки, бир чорасини топаман. Кейин Алийга ўгирилди 
ва айтдики, катта бўлсанг ким бўлмоқчисан? Алий 
деди. Жуда хам бой бизнесмен бўлмоқчиман. Нима 
учун? Инсонларга кўпроқ ёрдам бермоқчиман. 
Инсонларга кўпроқ ёрдам бериш учун яхши деди 
ўқитувчи. Менга қара Алий Ахмадларнинг моддий 
ахволи яхши эмас, бу тўғри, аммо сизларники ҳам 
уларникидан унчалик фарқ қилмайди. Менимча 


25 
шошмаганинг мақул. Айтганингдек, бой бўлиб 
кетганингда инсонларга ўша пайт ёрдам қиларсан, 
мана шундай қилсак бўладими? Бўмайди деди Алий. 
Хозир ёрдам қилишим керак. Хозир ёрдам қилишим 
шарт. Нега бўлмайди? Уч сабабдан бўлмайди. 
Биринчиси: бу пуллар зотан менга тегишли эмас. 
Яхшилик қилганим учун Аллоҳ мени инсонларга 
севимли қилиб кўрсатаябди. Инсонлар хам бунинг 
таъсирида мендан кўпроқ нон сотиб олишябди. Гоҳида 
кун бўйи бозорда ўтириб нон сотганлардан кўпроқ нон 
сотаман. Буни сабаби шу. Аллоҳ мени яхшиликларим 
учун 
инсонларга 
севимли 
кўрсатиб 
қўйган. 
Иккинчиси: Дарахт ёшлигида эгилади дедйди дадам. 
Хозирдан яхшилик қилишни ўрганмасам, катта 
бўлганимда кейин ўргана олмай қолишим мумкин. 
Кейин эгиб бўлмай қолиши мумкин мени. Қотиб 
қолишим мумккин. Учинчиси: энг муҳими бу катта 
бўлганимда жуда катта бизнесмен иш одами 
бўлмоқчиман дедим. Ўз вақтида сармоя қила 
олмаганлар, катта бизнесменлар бўлиша олмайди. 
Ўқитувчи худди қаршисида бир катта одам 
гапираётгандай жим турарди. Кейин, бу охиргисини 
яхши тушуна олмадим, биро кенгайтириб тушунтира 
оласанми? Деди. Тушунтира оламан деди Алий. Хозир 
жуда бой бўлмаганим учун кунда битта нонга етадиган 
пулни ёрдам қила оляпман. Бундан ортиғини бера 
олмайман. Йўқ чунки. Дадам айтадиларки, Аллоҳ 
жаннатга имкони қадар ёрдам қилганни албатта 
киритади, дейдилар. Яъни имкони қадар. Хозир кучим 
шунга етгани учун бу ёрдамни қилишим шарт. Шунга 
етябдими, демак мени шуни қилишим шарт. Агар 
диққат қилинг, бой бўла олмай ўлиб қолсам, балки 


26 
бунинг соясида яъни қилган ишим сабабидан Аллоҳ 
таъоло мени жаннатга киритиши мумкин. Бундан ҳам 
фойдалироқ сармоя бўлиши мумкинми? Деди. Бу 
вақтга келиб ўқитувчининг кўзлари жиққа ёшган тўлиб 
бўлган эди. Бошини тушундим дегандай қилиб 
қимирлатдида, стол устига Алий қўйган пулларни 
бирин кетин тўплай бошлади... 
8. Дуо қила олмайдиган одамлар. 
Дўстларим кечалари уйқудан туриб кетябсизми? 
Ёки мазза қилиб ухлаябсизми? Инсонда бир дард 
бўлиши керак у дард ўша ярим тунлари уйқуни 
учирворадиган дарди бўлса инсонни биз ўйлаймиз эх 
қанийди мен ҳам хеч нарсани ўйламасдан ухласайдим, 
деймизку, у ўша бефарқлик инсонни бора бора касал 
қилади. Лекин ўша ярим тунлари бир истироби бўлиб 
ичида, бир хузун бўлиб ичида уйғониб кетиб, 
қўлларини дуога очиб, Аллоҳга ёлворган одамни 
ҳолатидақа гўзал холат бошқа бу дунёда йўқ. Чунки бу 
дунёда хозир 8 миллиарда яқинлашиб қолган одам 
боласи ўшаларни ичида тунлари хеч уйғонмасдан 
ухлаётганлар жуда хам кўп. Саноқли одамларгина 
ярим тунда уйғоқ бўлади ва Аллоҳга шукр қилаётган 
бўлади, дуо қилаётган бўлади ва улар жуда кам. 
Ишонаверинг биз ўйлаётганимиздан анча анча кам. 
Тушундизми? Сиз энди танланг ухлаётган кўпчиликни 
ичида бўлишми бахт, ухламасдан Аллоҳга муножот 
қилаётганлар ичида бўлишми бахт. Агар бу нуқтадан 
қарайдиган бўлсак, хузунлар ва оғриқлар, бизни яъни 
уйқумиздан турғузаётган изтиробларимиз бизга бир 
неъмат ўлароқ кўринади кўзимизга.


27 
Бир одам бор экан худди шундай, тунлари хеч 
ухламасдан дуо қиларкан, бир куни қаршисига иблис 
қичибди ва дебдики, йиллардир, саналардир дуо 
қиласан ибодат қиласан сенга хеч бир жавоб берган 
бири бўлдими? Кимдир сенга жавоб бердими? 
Эшитаман нима дардинг бор? Дедими? Дуо қилганинг 
қилган. Бирор бир дуонг ижобат бўлмаса, сен бу 
ухламасдан ярим тунда турволиб бу йиғисиғилар, бу 
муножотлар, бунда мантиқ йўқку, ётиб ухласанг 
бўлмайдими? Дебди, бўяги одам бу хақда хеч ўйлаб 
кўрмаган экан. Ётиб ухлаб туш кўрибди ва тушида бир 
нуроний одам сўрабди. Нега туриб ибодат қилмаябсиз? 
Дўстим. Хар куни тунда ибодат қилардизки, бугун нега 
ухлаб ётибсиз, деса шунча йилдан бери ибодат 
қиламан, менга бирортаси жавоб бермадики, хеч ким 
жавоб бермадими? Мени хеч ким эшитмаса, бу 
мантиқсиз эмасми бу харакатларим деганда бўяги 
дўстим деб гапирган тушидаги бир нуроний одам 
айтибдики, сизни ўша дуога очиб қўйгани, сизни ўша 
ярим тунда бошқалардан ажратиб, турғузиб қўйгани, 
қалбизга ўша хузунни солиб қўйгани, ўша ибодатга 
бўлган мухаббатни солиб қўйгани, бу сизга Аллоҳнинг 
жавобидир. Бу дунёда неча неча қўллар бор дуога 
кўтара олмайди. Неча неча инсонлар бор хали бир 
тунда туриб икки ракат намоз ўқий, бу менга берилган 
неъматлар 
учун 
шукур 
айтай, 
қалбимдаги 
исхорларимни Аллоҳимга исхор қилай, дейиш 
нималигини билмайдиган неча неча одамлар бор. 
Ўшаларни ичидан Аллоҳ сизга унга туриб рост 
қилишингиз, унга қалбингизни тўкишингиз, бир дуо 
қилишингиз, бир нарсани истаб, таслим бўлишингиз 
буларни хаммаси Аллоҳ аззаважаллани сизга лаббай 


28 
дейишидир. сизга қилган мархаматидир. сизни 
асраганидир. нимадан? Ғафлатдан асраганидир. 
Шунинг учун биз агар бугун бу ишларни қила 
олмаётган бўлсак, Аллоҳ истамаётгани учун қила 
олмаябмиз. Биз ўзимиздан сўрашимиз керак бўлган 
нарса Аллоҳим нега буни истамаябди. Нега Аллоҳ бу 
яхшиликни менга раво кўрмаябди. Нега мен буна ярим 
тунлари туриб ибодат қила олмайман. Нега нима 
хатойим учун менга бу шараф берилмаябди, деб 
ўзимизни ҳаётимизга қарашимиз керак ва тузатадиган 
ўринларимиз бор бўлса, тузатишимиз керак. Гоҳида 
бизни наздимизда бизга ёқимсиз бўлган нарсалардан, 
мана атайин бизни наздимизда деб айтаябман чунки 
айрим нарсалар бор у фақат бизни наздимизда 
ёқимсиз. Лекин у ёқимсиз нарса орқасидан келаётган 
нарса бизни фойдамизга. Масалан: ярим кечаси 
уйғониш бизга ёқмайди ха лекин уйғона олсак уни 
орқасидан бизга яхшилик борлигини биламиз. 
Одамларни ичида буни аниқлаб олганлари бор. Нима 
яхши, нима ёмонлигини аниқлаб унга кўра ҳаётини 
яшаётган одамлар бор. Ана шундай одамлардан 
бирини бир хизматкори бор экан. Энди қадимда. 
Дунёдаги Аллоҳ хуник қилиб яратган бандаларини энг 
хуниги экан. Кўзлари доим қонга тўлиб юрадиган, 
оғизларидан бадбўй хидлар келиб турадиган, сочлари 
текисланмаган, бир қўпол, хар доим ғудурланиб 
юрадиган, уйида бўлса тақир туқур қилиб бир нарсани 
синдирмаса туролмайдиган ва хатто хўжайни 
дастурхон бошида турса сув қуйвор деса хам ўзинг 
қуйвол дейдиган даражада, ўлиб қолса ёнида қайрилиб 
қарамайдиган шунақа бир одам эканда. Бир куни бўяги 
хўжайнини қўлни эгасини дўсти айтибдики сотворсанг 


29 
ҳам ёки бировга текинга бериб юборсанг ҳам фойдада 
қоласанку, қутул бундан, нима фойдаси бор, бир 
ишингни қилмаса, турган битгани зиён бўлса, қараган 
одам у сени хизматкорингми ёк сен уни 
хизматкоримисан билиб бўлмаса буни сот, қутил, шу 
айтганимдай одамлар буни текинга олса ҳам сен 
фойдада бўлаверасан, яъни у қадар деса, бўяги одам 
айтган эканки, сен билмайсанда қулимни менга 
қилаётган зулмига сабр қилиш орқали биласанми 
Аллоҳ менга қандай мартабалар беришини умид 
қиламан. Айтмоқчиманки одам ўзининг хизматкорига 
сабр қилиш орқали шундан қутилиб қўйса бўлади, 
лекин сабр неъмати ва ундан келадиган ажрга умид 
қилиб, ундан қутилмайдида. Атай уни ушлаб туради.
Яъни истироб дегани фақат йиғлаб юриш дегани 
эмас. Одамни қалбида бир истироби, дарди, бир 
мухаббатини бир қайғусини бўлиши уни фақат йиғлаб 
юриши керак деган фикрга келмайди. У кулади ҳам 
қайғуга хам ботади ва хакозо. Лекин ўша қалбдаги 
хузунни йўқотмаслик керак. Бефарқларни сафига 
кириб қолмасликка харакат қилишимиз керак ва 
ҳаётимизда бизга келаётган бизни оғритаётган 
нарсаларни орқасида биз учун мухташам бир фойдалар 
борлиги хақида ўйлаш керак, кўринмаса қидириб 
топиш керак. Кейин аллоҳдан яхшилаб сўраб дуо 
қилишимиз керак. Шундан менга ажр берсанг, шундан 
менга фойда берсанг, катта катта нарсаларни мен қила 
олмаслигим мумкин, кучим етмаслиги мумкин, лекин 
шу хаётимдаги озгина қийинчиликларга сабр қилиш 
орқали ёки ўзимда озгина нарса бўлса шуни бошқалар 
билан бўлишиш орқали, фақат ва фақат сендан 


30 
келадиган яхшиликка ва сени розилингига умид 
қилаябман. Зотан унга бошқа берадиганлар сон мингта 
мен ҳам берсам шуни озгина бўлса ҳам... 
Макка шаҳрида бир одам яшар экан, хар куни бир 
қора нон еяр экан. Хар куни озгина озгинасини олиб 
қўяр экан ва ўша олиб қўйганларини жума куни еркан. 
Ва жума кунги нонини кимгадир берар экан.
Тушундизми биз истасак хар нарсадан фойда 
чиқарамиз. Фақат истасак бўлди. Хеч кимга 
эхтиёжимиз йўқ. Фойдали бирига айланиш учун 
инсонлар учун, ўзимиз учун фойда келтирадиган 
бирига хам бу дунёда ҳам у дунёда айланишимиз учун 
ўшандай одамга бизга хеч ким керак эмас. Фақат 
нафсимизни тўғирлаб олсак шу етарли. Нега у ишни 
қилябмиз? Хар доим фарқида бўлиб туришимиз лозим. 
Нега бу қадамни ташлаябман? Мақсадим нима? 
шунчакими? Йўқ. Биз учун шунчаки нарсалар 
ярашмайди. Биз шунчаки хеч нарсани қилмаймиз. Биз 
нима учундир қиламиз. Хар нарсани ўша нима 
учиндир энг биринчи навбатда Аллоҳни розилиги. 
Яъни мақсадларимизнинг энг тепасида у туради. Унга 
кўра хар бир ишимизни белгилашимиз керак... 
9. Чорасиз дарбадар. 
Хақиқий 
дарбадар 
кимлигини 
биласизми? 
Хақиқий дарбадар дунёда адашиб юрган бир одам 
эмас. Хақиқий дарбадар қабрда ва кафанда ётган 
одамдир. Агар инсофимиз бўлса айтамизки, эй вохлар 
бўлсин бизга, нега чунки сафаримиз олис, узоқ, лекин 
у сафар учун тўплаганимиз озуқа ва захираларимиз 
жуда хам оз. Қувватларимиз бизни секин аста тарк 
этади. Ўлим орқамиздан қувиб етади ва ушлайди. 


31 
Гунохларимиз беҳисоб. У қадар беҳисобки, хатто 
уларни айримларини унитганмиз. Аммо Аллоҳ барча 
яшириб, беркитиб ошкор қилган гунохларимизни 
ҳаммасини билади ва унитмайди ва Аллоҳ бизга 
нисбатан не қадар сабрли. Доим гуноҳ қиламиз, Аллоҳ 
гуноҳларимизни яширади. Бизни шарманда қилмайди. 
Қўрқмай гуноҳ қиламиз. Қўрқмай яшаймиз ва тавба 
қилмаймиз. 
Гуноҳларимиз 
учун 
йиғламаймиз. 
Холимиздан уялмаймиз. Ҳаммамиз ҳам ёпиқ эшиклар 
ортида яширин гуноҳлар қилган одамлармиз. Гарчи у 
ерда ҳам Роббимизнинг сергак назари остида эдик. 
Билиб билмай қилган қанча гуноҳларимиз, амал 
дафтаримизга хозир фаришталар томонидан ёзиб 
борилди. Бу хатолар юрагимизда чуқур қайғу ва 
нодоматлар қолдирди. Ва айтамизки, тинч қўйинг, 
йиғлаб олиш учун мени ўз ҳолимга қўйинг. Ёқамни 
қўйвор, қўлимни қўйвор, агар дўст бўлсанг эди 
холимдан хабардор бўлганингда эди, мени тушунган 
бўлардинг. Энди тек қўй. Йиғлаб нола қилай, ҳа кўз 
ёшларимни дарёдай оқизай, дод деб бақиришимга, дод 
солишимга имкон бер, балки кўз ёшларим мени бу 
азоблардан қутқарар. Балки бу надоматлар мени бу 
азоблардан қутқарар. Бир кун келади болаларим в 
яқинларимни ёнида ўлим тўшагида ётганимни тасавур 
қиламан. Қўллари билан мени қандай ўраётганларини 
тасавур қиламан. Гўёки хамма бошимда туриб, 
бошимизда туриб, йиғлайди. Ҳаммамиз буни тасаввур 
қилиб кўришимиз керак. Жон талвасасида ётамиз. 
Атрофдагилар эса бизни кетаётганимиз учун 
йиғлашади. Бизни олиб қолиш учун табиблар 
чақиришади. Лекин улар бир ишга ярамайди. Биз 
ўзимиз жуда яхши биламизки, бу табибларни энди хеч 


32 
қандай фойдаси йўқ. Чунки ўлимдан олдин келадиган 
оғриқлар борган сари борган сари зўрайиб бораверади. 
Ўлиб бизни қамраб олганини кўрамиз. Ва ажал 
фариштаси рухимизни хар бир томиримиздан зўрлик 
билан суғириб олаётганини ҳис қиламиз. Оғзимиз 
ачимсиқ бўлади ва хирриллаб нафас ола бошлаймиз. 
Фаришта 
ҳаётимизни 
рухимизни 
олади. 
Атрофимиздагилар кўзимизни ёпади. Танамизни 
ювишга тайёрлайди. Дўстларимиз бизни эхтиёткорлик 
ва охисталик билан ювиши учун яхши ва мохир ғассол 
топиб келишни сўрашади ёки қидиришади. Улар бир 
эркак ғасолни олиб келишади. У либосларимизни 
ечади ва бизни тахтага ялонғоч ётқизади. Тахтага 
ётқизганидан сўнг юзимиз ва бошимиздан сув 
қуюшади. Танамизга уч маротаба сув қуяди. Бизни 
тозалайди ва дейди, Кафанни олиб келинг, улар бизга 
шу енгсиз, ёқасиз либосни кийдиришади ва бир парча 
мато ва бир озгина хушбўйлик бизни бойлигимиз 
бўлади, бошқа хеч нарса. Ва бизни ўз дунёларидан 
кузатиб қўядилар. Кечагина бу менга ҳам тегишли эди 
бу, бизга ҳам тегишли эди бу. Лекин улар бизни 
кузатиб қўйишади ва айтамиз, вох бўсин бизга бу 
дунёдан келажак хаётимга озуқаларсиз захираларсиз 
келдим. Тўрт киши бизни елкасида масжидга олиб 
боради. Одамлар бизи сўнги манзилга кузатиб қўйиш 
учун ортимиздан эргашади. Бизни мехроб яқинига 
қўядилар ва имом жаноза намозини ўқиш учун бизни 
қаршимизда туради. Одамлар унинг ортидан саф 
тортадилар. Улар аъзонсиз руку саждасиз жаноза 
намозини ўқишади. Аллоҳдан биз учун рахмат ва 
мағфират сўраб дуо қилишади. Сўнг бизни кўтариб 
қабрга элитишади ва яқин инсонимизга жасадимизни 


33 
қабрга охисталик билан қўйишини айтишади. У 
юзимизга назар солиш учун кафанни кўтаради. Бизни 
кўриши билан кўз ёшлари юзимизга томади. 
Эхтиёткорлик билан қабрни ғиштлар билан беркитади. 
Ана шу пайт кимдир эй одамлар шошилинг, 
имкониятдан фойдаланинг, қабрга тупроқ ташлаб 
Аллоҳнинг мукофотини қозонинг, дейди. Бизни на 
онамиз, на отамиз, на мехрибон бродаримиз, на ғамхўр 
аёлимиз бўлмаган қоронғу қабрда ёлғиз қолдиришади. 
Ва биз қабрда кўзларимизни очганимизда дахшатга 
тушамиз. Мункар ва Накр қабрларда ўликларни 
сўроққа тутиб, жазоловчи фаришталар бошимизда 
туради. Яна вох деймиз. Нега чунки уларга нима 
дейишни билмаймиз. Улар бизни қабримизга ўтказиб 
сўроқ саволни бошлайди. У иккита фаришта бизни 
ўтказиб қўйиб жиддийлик билан савол беришни 
бошлашади. Айтамизки, эй Роббим сендан бошқа 
қутқарувчим йўқ, эй роббим мағфаратингга эхтиёжим 
бор, мени авф айла. Оилам ва қариндошларим уйга 
қайтди. Улар мол мулкимни бўлиб олиш билан овора. 
Бироқ мен елкамдаги гунохлар юки билан ёлғиз 
қолдим...
Бизни бутун йиққанларимиз, терганларимиз, 
тикканларимиз хаммаси бошқанинг мулкига айланади. 
Хеч қачон бу дунёнинг олтинлари ва зебу зийнатлари 
бизни алдаб қўйишига йўл қўймаслигимиз керак, керак 
эди балки. Бу дунё бизни дшўстларимизга нималар 
қилаётганига қарашимиз керак. Қара бу дунё 
бойлигини тўплаган киши кафан ва бирозгина 
хушбўйликдан бошқа нимани ўзи билан олиб кетди 
қарашимиз керак, кўришимиз керак, фикр қилишимиз 


34 
керак. Бироз борига қаноат қилишимиз керак ва рози 
бўлишимиз керак. Нима эксак шуни ўрамиз. Эзгулик 
қилаётган одамларга қараб айтгимиз келадида, нима 
эксангиз шуни ўрасиз. Ва ёмонлик қилаётганларга ҳам 
айтишимиз керакки, билки сен ҳавф остида қоласан, 
хавф остида. Нафсимизга айтишимиз керак тавба қил. 
Гуноҳ қилишни тўхтад ва хайрли ишлар қил балки 
Аллоҳ бизни ўлимдан сўнг балки кечирар, хайрли 
ишлар қилишимиз керак. Ва яна нафсимизга 
айтишимиз керакки солиҳ амаллар қил ва балки Аллоҳ 
уларни қабул қилар. Улар туфайли бизга мукофот 
берар. Хар куни нафсимизга айтамиз ва айтишимиз 
керак тонгда ва кечқурун Аллоҳга хамд айт. Дунёни 
қайсидир бир бурчакларида чироқлар ёниқ экан унга 
Аллоҳга мудом хамду сано янграб туриши керак. Биз 
уйимизни чироғини ёқаяпмизми, хали жисман 
бормизми, шу чироқни ёқадиган қўлларимиз харакатга 
келиб турибдими, тирикмизми, шукур қилишимиз, 
хамд айтишимиз, тавба қилишимиз, хатоларимиздан 
надоматлар чекишимиз, хўнграб хўнграб тавба қилиб 
йиғлашимиз керак бўлади. Хали қўлларимиз 
уйимиздаги чироқларни ёқиб ўчираётган экан. Бир кун 
келади у чироқни ёқадиган қўллар бу дунёда 
бўлмайди. Ёқишимизга ҳам хожат қолмаслиги 
мумкин. Қолмайди яъни. Қоп қоронғу хеч бир нажот, 
хеч бир ёрдам, хеч бир қутилиш бўлмаган яъни 
ичкаридан очилмайдиган қабрга кирган бўламиз... 
10. 
Ҳаётингизни ўзгартирадиган бир дақиқа. 
Бугунги хикоя ҳаётимизни ўзгартириб юборадиган 
бир формула хақида гапиради.


35 
Европа 
мамлакатларининг 
бирида 
хизмат 
сафарида эдим дейди бу хикояни айтаётган одам. 
Турган жойимдан тахминан 330 км узоқликдаги бошқа 
бир шаҳарга боришим керак бўлиб қолди дейди. 
Автобус чиптасини олиш учун кассада навбатда 
турардим. Навбатда менинг олдимда ёшлари 60 
ёшларда бўлган бир аёл бор эди дейди. Кассир ўша аёл 
билан нималарнидир узоқ гаплашишди. Суҳбат 
сўнгида кассир аёл у аёлга қараб, хоним илтимос 
қиламан сиздан, четга ўтинг, одамлар кутиб қолишди 
деди. Аёл менга йўл очиш учун бир неча одим четга 
ўтди. Мен эса чипта олишдан аввал, мен уларни 
сухбатига гувох бўлганим учун, бир қадар қулоқ 
мусофири бўлганим учун кассир хонимдан у аёлнинг 
муаммосини сўрадим. Нима муаммоси бор уни? Деб 
сўрадим. Кассир халиги аёлнинг фақат чиптага 
етадиган пули борлигини, бироқ автобус шох бекатига 
кириш учун бор йўғи 1 евро пули йўқлигини, аёл эса 
шох бекатдан ташқаридан автобусга яъни шох 
бекатдан ташқарида кирмоқчи бўлганини, бу эса 
қатиян қонунан мумкин эмаслигини айтиб берди. 
Кейин дейди мен мана 1 евро илтимос у хонимга чипта 
беринг. дедим, кассир яна у аёлни қайта ёнига чақирди. 
Мен касса туйнугидан бироз четлашдим. Аёл чипта 
сотиб олди ва четга ўтиб кутиб турди. Менга 
миннатдорчилик исхор этса керак деб ўйладим 
ичимда. Бироқ ундан садо ҳам чиқмади. Чипта 
олишимни кутиб турдида, стансияга қараб юра 
бошлаганимни кўриб, менга бир буйруқ охангида буни 
кўтаринг! деб, чамадонини ишора қилди. Энди бир 
бирига ўта назокат билан муамала қиладиган бу 
инсонлардан дейди хикояни айтаётган одам, бундай 


36 
муамалани хеч қачон кутмаган бўлсам керак ҳаётим 
давомида. Унинг харакати мен учун жуда ғалати 
туйилди. Эриш туйилди. Мен ҳам дейди хеч нарса 
демасдан чамадони кўтардим ва биргаликда автобус 
томонга йўналдик. Кассадан бирин кетин турганимиз 
учун билетларимиз ҳам жойларимиз ҳам ёнма ён 
тушиб қолган экан. Йўл бўйи ташқарини ташқаридаги 
манзарани ундан бахра олишни мақсад қилиб, дераза 
томонга ўтирмоқчи бўлдим. Чунки ташқарида қор 
ёғаётганди. Қор табиатнинг барча рангларини ўз ранги 
билан охиста қоплаётганди гўёки бундан буёғи меники 
сокин овозда энди даврон меники, лекин хавотир 
олманг, сизга фақат яхшиликлар олиб келаман деб 
шивирлаётгандек эди, дейди. Бироқ афсуслар 
бўлсинки, хоним дераза тарафга ўтиришимга йўл 
қўймади. Ўзи у ерда ўтириб олди. Мен хам гўёки зарра 
қадар эътибор бермагандек, жойимга ўтирдим. 
Хонимнинг мен тарафга қараб тикилиб турган ўткир 
назарини хис қилсам ҳам, эътибор бермасликка 
харакат қилдим. У ҳамон хеч нарса демасдан менга 
тикилар, мен эса буни билмаганга солиб ўзимни 
кўрмаганга олиб эътибор қилмаётгандек тутиб, 
тўғрига қараб кетаверардим. Ўтираверардим. Бироқ бу 
кўз узмай тикилишлар мени барибир ич ичимдан 
безовта қила бошлади ва охир оқибат, хонимга 
бурилиб қарадим. Қарашим билан у табассум билан 
менга айтдики, сизни сабрингизни синаётгандим деди. 
Мен айтдим нимага нисбатан сабримни? Аёл айдики, 
менинг одобсизлигимга нисбатан. Мен хақимда нима 
деб ўйлаётганингизни хозир айни пайтда жуда яхши 
билиб турибман. Кейин мен сўрадим, сиз хақингизда 
нима деб ўйлаётганимни билишингиздан мени 


37 
унчалик ишончим комил эмас, аслида буни 
билишингизнинг мен учун хеч бир ахамияти ҳам йўқ. 
Аёл айдики, яхши, буни сизга кейинроқ айтаман, хозир 
эса сизга қарзимни қандай қайтарсам экан деган ўй 
менинг хаёлимни тамоман банд қилиб турибди деди. 
Арзимаган нарса бу тўғрида ўйлаб ўтиришга ҳам 
хожат йўқ дедим совуқ охангда айтдим. Аёл айтдики 
менда битта нарса бор. Уни хозир сотаману қарзимни 
узаман. Уни мендан сотиб оласизми ёки бошқаларга 
таклиф қилайми? деди. Нима бўлса ҳам энди у. Унинг 
нима 
эканини 
билмасдан 
сотиб 
олишимни 
истайсиззми? Менга уни нималигини айтмасдан мен 
уни сотиб олишимни истайсизми? Аёл айтдики, бу бир 
хикмат. Агар менга бир евро берсангиз, сизга уни 
айтаман, тушунтираман. Мен айтдим агар бу хикмат 
менга ёқмасачи, пулимни қайтариб берасизми? Асло 
деди аёл. Сиз бу сўзни эшитгандан кейин қандай қилиб 
қайтариб оламан, боз устига менга хозир бир евро жуда 
ҳам зарур. Чунки сиздан бўлган қарзимни узишим 
керак. Хамёнимдан бир евро чиқардим ва унинг 
кафтига қўйиб, ажин тушган чехрасига назар солдим. 
Кўзлари ёш қизларникидек порлоқ эди. Бу кўзлар 
орасидаги қирра бурни эса, тулкиларнинг айёрона 
заковатидан хабар бериб турарди. Пул қўлига тушиши 
билан болалар сингари бўяги аёл қувониб кетди ва 
кафталарини 
қисиб 
жамлаб 
олди.мен 
хозир 
нафақадаман деб, сўз бошлади хоним. Яшаб турган 
шаҳримдан дугонамни аерапортга кузатишга келдим, 
уйга қайтишга етарли маблағ қолдириб, қолганини 
сарфлаб юбордим. Аксига олиб, такси хайдовчиси 
мендан бир евро ортиқча пул олди. Мен бўлса ичимда 
хечқиси йўқ автобусни шох бекат ташқарисида 


38 
кутаман ўйладим афсуски бу тақиқланган экан. Сизни 
мардлигингизни кўргач сизга бошқача бир усулда 
минатдорчилик билдирмоқчи бўлдим. Ахир сиз деябди 
мен сўрамасам ҳам менга ёрдам бердингиз, бу бир 
моддий масала эмас, тўғрида арзимаган чақа 
дейишингиз мумкин, лекин сиз бир зум ўйлаб 
ўтирмасдан яхшилик қилишга отландингиз. Табассум 
билан аёлнинг сўзини бўлдим дейди муаллиф Кўриниб 
турибдики, менга ҳаётингиз хақида, ҳаётингиз 
хикоясини сўзлаб бермоқчисиз. Бироқ менинг сотиб 
олган нарсам қани? Хазиллашябдида энди. Хикмат 
қаерда? Фақат бир дақиқа деди у. Фақат бир дақиқа. 
Майли дедим бир дақиқагина кутаман. Аёл айди, йўқ 
йўқ, кутишнинг керакги йўқ. Хикматнинг ўзи шу. Хеч 
нарсага тушунмадим. Хеч нарсани англамадим. Етиб 
келмаябди менга. Мен айтдим бир фирибгарликка 
учрадими дедим ичимда. Аёл айдики, мен ўша сизга 
бир дақиқанинг хикматини тушунтириб бераман.
Бу сўзларни асло унитманг! Хар қандай ишда 
қарор қабул қилиш, хар қайси масалада фикр 
билдиришдан олдин. Ўзингизга бир дақиқа вақт 
беринг. Қўшимча 60 сония кўп эмас. 60 сония ичида 
мана шу миянгиз қанча маълумотларни қайта 
ишлашини биласизми? Қарор қабул қилишингиздан 
олдин, ўзингиз учун ажратган ана ўша бир дақиқа жуда 
кўп ишларни ўзгартириб юборади. Ўзгартириб 
юборишга қодир. Лекин бир шарт билан мен сўрадим 
қандай шарт? Нафс истакларидан бутунлай форих 
бўлган ҳолда ақлингиз ва қалбингизнинг ич ичига 
жамийки 
инсоний 
қадриятларни 
намунавий 
ахлоқларни жойлаб, тарафкашликлардан ҳоли бўлган 


39 
ҳолда масалага холисона ёндашишдир. Масалан 
муайян бир холатдаўзингизни хақ қаршингиздаги 
инсонни эса нохақ деб турган бўлсангиз, ана ўша бир 
дақиқа ичида нафс мойилликларидан форих бўлишга 
қодир бўлсангиз балки агар буни уддалай олсангиз, 
унинг оз бўлса ҳам хақли тарафлари борлигини 
кўришингиз мумкин, бир дақиқа тафаккур қилсангизда 
ана шунда унга нисбатан қабул қиладиган қарорингиз 
балки ўзгариши мумкин, бир инсонни жазолашни 
истаётган бўлсангиз, ана шу бир дақиқа ичида балки, 
унинг учун бирор узур топиб ха унинг жазосини балки 
енгиллатарсиз, балки умуман жазолашдан воз 
кечарсиз, балки кечирарсиз уни, авф этарсиз. 
Мумкинми шу? Фақат бир дақиқа хамма нарсани 
ўзгартириб юбориши, масалан жуда тўғри қарор деб 
турганингиз 
аслида 
хаётингизни 
халокатга 
етаклайдиган қарор эканини англаб етишингизга сабаб 
бўлишга қодир ана ўша бир дақиқа. Шошмастлик 
керак. Бу бир дақиқа сизни инсонийликка
яқинлаштириб хавои нафсингиз ва ғурурингиздан 
узоқлаштириши мумкин. Шу бир дақиқа. Бу бир 
дақиқа сизнинг ёхуд бошқа бир кишининг ҳаёт йўлини 
агар сиз бирор лавозимдаги мансабдор бўлсангиз 
балки бир неча ўнлаб, юзлаб инсонларнинг тақдирини 
ўзгартириб юборишингиз муқарар бўлган қарорларни 
қабул қилишингизга ёрдам бериши мумкин. Эътибор 
бердингизми хар гал сизга бу бир дақиқа хақида 
гапирганимда хар бири учун бир дақиқадан кўп дақиқа 
кечмоқда. тўғри деди. унинг гапларини тасдиқлади. 
кўнгил Рохатлиги билан мен бу олди-бердига рози 
бўлдим чин дилдан. Мен айтдимки бу бир евро сизга 
халол бўлсин. У менга қўлини узатди ва деди мархамат 


40 
кассадан мен учун тўлаган пулингизни сизга 
қайтараябман. Мен учун қилган яхшилигингиз учун 
сиздан жуда ҳам минатдорман. Сизга ташакуримни 
исхор қиламан деб аёл менга бир евроимни қайтариб 
берди. Мен унга табассум билан бир лахза боқдим. 
Кутилмаганда қўллари билан бошимдан тутиб, 
пешонамдан ўпиб ҳам қўйди.
Биласизми у ерда бу муаммо билан соатларча 
қолиб кетиши мумкин эди. Атрофдагилар хатто 
менинг муаммоим нимада эканлигини сезмаган 
бўлишлари ҳам мумкин эди. Мен эса хеч қачон, хеч 
кимдан ўша бир еврони сўрамаган бўлардим, сўрамас 
эдим. Соатлар у ерда қолардим лекин сўрамас эдим. 
Мен айтдим майли бодию мен сизга юз евро берсамчи, 
дедим. Менга нима сотар эдингиз сизга юз евро 
берсам? дедим. Мен хазиломус, хазил охангида. Унда 
деди аёл буни махрим сифатида қабул қилиб сизга 
тегиб олишга рози бўлардим деб хохолаб кулди. 
Иккимизни бу бақириб кулишимиз, бутун автобусни 
тутиб кетди. Мен худди бу аёлдан ўзимни химоя 
қилаётгандек қочмоқчи бўлаётгандек ўрнимдан 
турмоқчи бўлдим. Аёл эса, мени тутиб олиб, ўтиринг 
ўтиринг деди. Қўрманг деди. Менинг ўзимга содиқ 
турмуш ўртоғим бор. Менга жуда ҳам боғланиб қолган 
ва хали бери ўлишни ўйлаётгани йўқ дерди. 
Хазиллашардида табиийки. Мен эса кулишда давом 
этиб, менга фақат бир дақиқа, бир дақиқа беринг атига 
бир дақиқа истаябман дердим хазиллашиб. Менинг 
йўлим яримлаганда хамрох хонимнинг шахрига етиб 
келдик. Вақт бунчалик тез ўтиб кетишини кутмаган 
эдим. У автобусдан тушиб қолганида мени махзунлик 


41 
қоплади. Шаҳарга етиб боришимиздан ўн беш дақиқа 
олдин, аёл ўғлига телефон қилди. Ундан келиб кутиб 
олишини сўрамоқчи бўлдида. Кейин телефонида пули 
йўқлигини айтди. Шу сабаб ўғлимга боғлана 
олмаябман, менга телефонингизни бериб тура 
оласизми ўғлимга қўнғироқ қилсам деди. Мен ҳам 
бердим ва у ўғли билан гаплашиб олди. Хоним тушиб 
қолиб биз йўлда давом этдик. Ўн беш дақиқалар 
ўтгандан кейин телефонимга иккита мактуб келди. 
Биринчиси телефон ширкатидан бўлиб, у хисобимга ўн 
евро тушгани хақида эди. Иккинчи мактуб эса 
хонимдан келган эди ва хоним ёзгандики, аслида 
телефонимда етарли маблағ бор эди. Лекин сизнинг 
рақамингизни билиб олиш учун бир ўзимча хийла 
ишлатишимга 
тўғри 
келди. 
Менга 
қилган 
яхшилингизни қайтармоқчи бўлдим. Истасангиз 
менинг рақамимни ҳам сақлаб олинг. Ўзингиз учун ва 
бизнинг шахримизга келсангиз билингки, бу ерда 
сизни хамиша чин дилдан кутиб оладиган ОНАНГИЗ 
бор. Мен мактубга шундай деб жавоб бердим. Илк бор 
сизни кўрганимда кўзларингиз тулкиларникидай аёр 
экани хаёлимга келди. Лекин буни сизга айтишга 
ботина олмаган эдим. Бир куни яна сиз билан 
учрашаман деб умид қиламан. Менга берган хикмат 
учун минатдорман ва шуни ҳам айтаманки мен уни 
анча қиммат нархларга пуллайман ҳаётим давомида. 
Фақат бир дақиқа мен бу хикматни сизга совға қиламан 
лекин инсонлар бутун соатларининг қадрига етмасдан 
уларни бехуда ўтказиб юбораётган бу замонда ким 
ҳам уни мендан қабул қилар экан деб ёзади муаллиф.


42 
Хулоса 
қиламизки, 
фақат 
бир 
дақиқа, 
хаётингизнинг оқишини, йўналишини, ўзгартириб 
боришга қодир. Хар куни хар қандай холатда ундан 
фойдаланинг, бир дақиқани унитманг энг мухим 
қарорларни қабул қилишдан олдин тўхтанг ва бир 
дақиқа қабул қилмоқчи бўлган қарор хақида, юрмоқчи 
бўлганингиз йўл хақида, айтмоқчи бўлгангиз гап 
хақида, танламоқчи бўлганингиз инсон хақида, бир 
дақиқа яшамоқчи бўлганингиз ҳаёт хақида, чуқурроқ 
ўйлаб кўринг. Бир дақиқани унитманг. Бир дақиқа ҳам 
сизни ҳам хаётингизни хам қарашларингизни, ҳам 
тўхтамларингизни, хамма хаммасини ўзгартиришга 
қодирдир.
11. 
Дўстлар имтиҳондан ўта олишмади. 
Сизни ёшингиздаги бир йигитга хар доим отаси 
айтарканда, дўст танлашда диққатли бўлгин, ким 
билан бирон иш қилмоқчи бўлсанг диққатли бўлгин. 
Яқинлашаётган одамларинга ва яқинлаштираётган 
одамларинга диққатли бўлгин. Бераётган одамларинга 
ва олаётган одамларинга диққатли бўлгин деб хар 
доим огохликка чақирар экан. Кунлардан бир куни 
бола балоғат ёшига етиб катта бўлганидан кейин бир 
куни яна отаси шунақа деб қолибди. Болам дўстларига 
диққатли бўлгин деса ота хадеб буна деяверасизми, 
кўрмисизми ёш бола эмасман энди. Мен ҳам ҳаётимда 
озгина яъни ҳаётимни чизиқларини ўзим чизаман энди. 
Тинч қўйинг энди мени, мен ҳам катта бўлиб қолдим, 
ха деб менга ақл ўргатаверасизми, дейдиган ўтиш 
даври бўладику шунақа жойга келган экан, унақа эмас 
дебди отасига мен дўстларимни ҳаммасига ишонаман, 
ҳаммаси синовларимдан ўтган, мен шунинг учун улар 


43 
билан дўст бўлганман дебди. Катта гапирибди яъни. 
Отаси айтибди болам бўлмаса, бир имтихон қилайлик 
дўстларингизни деса ўғил, бўлаверади нима имтихон 
қилсангиз ҳам мени дўстлари шу қадар менга яқинки, 
хаммаси имтихонлариздан ўтади. Шунақами дебдида 
отаси, бўлмаса дебди қўйхонадан анаву қора қўчорни 
олиб чиқинг, ўғил қўчқорни олиб чиқибди. Ота ўғлига 
айтибди энди буни ўзингиз сўйинг, ўғли уни сўйибди. 
Энди буни майдаланг, ўғли майдалабди. Энди фалон 
халтага солинг, халтага солибди. Энди бу халтани 
елкангизга ортасизда қоранғу кириши билан биринчи 
энг ишонган дўстизни уйига боришдан бошлайсиз. 
Энди қўйни сўяркан, хамма ишни ўзига қилдирябдику, 
халталатаркан болани уёғ буёғига қон теккан, қўллари 
қон бўлди, қўлида пичоғи бор. Худди шу ахволда 
дўстларизни эшигини тақиллатасизда дўстим мен бир 
жиноят қилиб қўйдим дейсиз, бошқа гап айтишингиз 
шарт ҳам эмас, шунда маълум бўлаверади ўзи. Ўғли 
отамнинг билганида бир хикмат бордир деб қоронғу 
тушиши билан бўяги қўй сўйилган қопни елкага 
ташлаб энг ишонган дўстини эшигини тақиллатибди. 
Ичкаридан дўсти чиқиб келиши билан ия бу ахволинг 
нима бу ахвол деса, энди дўстим бир жиноят қилиб 
қўйдим, деса юзига эла эшикни қарсиллатиб 
босворибди. Эшик тақиллатса йўқол кўзимга кўринма 
деб хайдабди эшигини тагидан. У дўстига борибди бу 
дўстига борибди, бир ҳиллари эшикни очиши билан 
уни эшитмасдан эшикни юзига ёпибтида бола абгор 
бўлибди. Тамом бўлибди. Отасини олдига энди 
тарвузи қўлтиғидан тушиб ота дебди. Отаси нима 
бўлди ўғлим деса, ўғли улар менга дўст эмас экан. Бир 
хиллари хатто эшитмади. Айримлари хатто хақорат 


44 
қилди. Айримлари сўкди. Лекин бирорта ичидан нима 
бўлди, қандай бўлди, ким бу, нима бу деган савол ҳам 
бериб ўтиришмади хатто. Сизни дўстларингиз ҳам 
шунақами деса отаси айтибди бизни дўстларимизни 
ҳам синаб кўрамиз энди, сиз шу ахволда фалон 
дўстимни эшигини тақиллатинг, ўғли энди дўстдан 
ялчимадику, кайфияти йўқку, ўша кайфиятда отасини 
дўстини эшигини тақиллатиб, эшикни шундай очиши 
билан отасини дўсти бу йигитни ахволини кўриб, уйга 
кир ичкарига, мен шунақа бир жиноят содир қилиб 
қўйгандим деса, жим бўл гапирма деб боғдаги 
гулзорни ўртасидан бир чуқур қазиб, бўяги болани 
елкасидаги халтани у ерга кўмиб, қўлидан пичоқларни 
олиб уни ҳам кўмиб, ўзини бир ювиниб олишига 
шароит қилиб бериб, ўғлим эрталабгача бу ерда қолинг 
энди. Бошингизга бир муаммо келмасин, эрталаб 
туриб кетасиз, ўғил айтганини қилибди. Эртаси куни 
тонгда туриб уйига қайтибди, отасига бўлган воқеани 
айтиб берибди. Эшикни тақиллатишим билан ичкарига 
олди, гапиртириб ҳам ўтирмади, гулзорни ўртасидан 
чуқур қазиб, елкамдаги халтани ўша ерга олиб бориб 
кўмди. Хақиқий дўст шунақа бўлади ота. Сизни 
дўстларингиз хақиқий дўстлар экан деса отаси айтган 
экан, шошманг ўғлим энди сиз бугун жума, масжидда 
шу одамларни олдида бироз шу дўстимизни хақорат 
қилинг, нега ота, бориб бир хақорат қилинг, кейин 
биламиз ахволини дўстми дўстмасми. Ўғил отани 
айтганини қилибди. Масжидга бориб одамларни 
ўртасида бўяги отасини дўстига ўдағайлашни 
бошлабдида хар хил гапларни бошлаб, кейин бўяги 
одам ўғилга айтибдики бориб отангизга айтиб қўйинг 
бу бир икки бу хақоратларга, бу бир икки муштларга 


45 
гулзорни 
ўртасидаги 
чуқурни 
очадиганлардан 
эмасман. Бориб яхшилаб айтиб қўйинг отангизга деган 
экан. Яъни хақиқий дўст экан. Шунинг учун биз ҳам 
қиссадан қисса бўяги айтишадику Дўстлар омад 
келганда эмас, кетганда синалади. Хаммаси жойида 
бўлиб турса ишларингиз, зўр бўлиб турса, хамма 
дўстдай кўринавериши мумкин. Дўст бўлмаганлар ҳам 
ўзини дўстдай тутиши мумкин. Лекин тегирмонни 
чархпалаги тескари айланиб қолганда, сизга келган 
омадлар кетганда, бошингизга бир бало келганда, бир 
ташвиш келганда, бир синов келганда, кейин бўяги 
ғалвирда битта иккитаси қолади ёки қолмайди. 
Хаммаси тўкилиб кетади. Ранжимаслик керак. Шундай 
бўлган бўлса, шундай бўлса, келажакда ранжимаслик 
керак, Алҳамдулиллах дейиш керак. Аллоҳ шундай 
яхши ва ёмонни ажратиб олиш учун бизни ҳаётимизда 
ана шундай синовларни юборгани учун шукур 
қилишимиз керак ва унданам теппароққа чиқадиган 
бўлсак, фалончи менга дўстми, у менга қандай дўст, 
деган саволларни ўрнига, мен унга ўзим қандай дўст, 
мен унга дўстманми, уни бошига бир ташвиш келса, 
нима 
қиламан, 
яъни 
бизга 
ўзини 
дўстдай 
тутаётганларни имтихон қилиш ўрнига биз ўзимизни 
дўстдек 
тутаётганларимизга 
нисбатан 
қанақа 
дўстлигимизни имтихон қилсак, диққатга олсак, 
фойдали бўлади деб ўйлайман. 
12. 
Ифтордаги ўғирлик 
Бир оила бор экан, эр-хотин бор экан. Ёлғиз 
яшашар экан. Бир куни айтибди биз ҳам ифторлик 
берайлик, кимни чақирамиз деса, шу имомни 
чақирамиз, маҳалламизни имомини чақирайлик, яхши 


46 
одам дейишади, келса бизга озгина панд насихат қилса,
биз ҳам бир кўнглини олган бўлами. Дуосига сазовор 
бўлган бўламиз ва бошқа деб эру хотин маслахат 
қилиб, 
маҳаллани 
имом 
домласини 
ифторга 
чақиришибди, имом домла ҳам келибди ифторга, ўша 
куни энди эр бозорлик қилганку, бозор қилган 
қўлларидаги нарсалар билан шу бозорликдан озгина 
ортиб қолган пулни ўша ерда бир жавонни устига 
қўйиб қўйибтида. Ифтор тугабди домла келибди. 
Сухбат 
қилишибди, 
яхшилаб 
танишишибди, 
дуоларини олибди, домла кетибди. Кейин эр қараса 
бўяги жавонни устида пул йўқ. Аёлидан сўрабди пулни 
сен олдингми? Аёл айтибдики, йўқ пулни мен 
олмадим. Ким олди пулни? Билимиман кимдир 
келдими уйга? Йўқ хеч ким келмади. Хуллас калом 
домладан бошқа хеч ким келмаганда уйга. Бўяги пул 
йўқолиб қолибди. Энди иккаласи домладан хафа 
бўлибди. Бошқа кимдир келганда ҳам уни айблаб 
олишардида. Айбни унга тўнкашарди, ўғирликда 
бошқани айблаш мумкин бўларди. Энди у ерда имом 
домладан бошқа хеч ким келмагани учун айблайдиган 
одамни ўзи йўқ. Қаттиқ ранжибди бўяги ифторга 
чақирган одам, секин секин шу намозларга масжида 
чиқиб турса, шу энди имом орқасида турса, имомни 
ўғирликда айблаганку ичида ихлоси қайтаверибди, 
имом юрадиган йўллардан қочадиган бўлибди, юзма 
юз келишдан ўзини тортадиган бўлибди. Олдин қанча 
ихлос қилган бўлса, энди шунча нафратланадиган 
бўлиб, ичидан нафратланадиган бир нима бўлиб, 
орадан бир йил ўтиб яна рамазон келибди. Яна хамма 
имом домлани ифторликка навбатга туриб, биз хам 
ифтор қилмасак бўлмайди, биз хам чақирамиз энди 


47 
чақирайлик орани очиб олайлик, бундай хафа бўлиб 
юриш ярашмайди. Энди юзига айтайлик одамларни 
кўзига бундай кўринябди, буни хақиқати қанақа 
эканлигини биз билишимизни билдириб қўяйлик. Сал 
юзи қизарсин, деб имомни яна ифторга чақиришибди. 
Имом домла яна келибди,юзлари кулган ўтирибди 
ифторни қилишибди. Кейин бўяги одам айтибди. 
Домла энди хафа бўлмайсиз, сезган бўлсангиз керак 
озгина сизга нисбатан бир совуш бор, ўзимни олиб 
турибман ва бошқалар деса домла ишлариз кўпайиб 
қолган бўлса керак, ташвишлариз бўса керак деса, йўқ 
домла сиз ўғрисиз, ўтган йили мана шу уйда шу ерга 
пул қўйиб қўйгандик, шу пул йўқолиб қолди, уйга 
сиздан бошқа хеч ким келмаганди, мен аёлимни анча 
қистовга олдим, аёлим бу хонага кирмаганди хам 
хатто, мен сизни ўғирлигингизни биламан, ўзингизни 
бундай 
одамларга 
кўрсатиб 
юрманг. 
Сизни 
қанақалингизни, қўлиз эгрилигини айтганиздай халол 
пок одам эмаслигингизни кўрсатаётгандек одам 
эмаслигингизни мен биламан деганда бўяги имом 
хўнграб йиғлаб юборган экан. Бу одам ҳам узур энди, 
қалбига қаттиқ тегиб қўйдим энди. Хақиқатларни ачиқ 
ачиқ айтиб юбордим, шунга чидолмади деб ичида 
ўйласа, имом ўзига келибдида йўқ мен менга тухмат 
бўлгани учун йиғламаябман, мени ўқирликда 
айблаётганиз учун йиғламаябман, воқеа бунақа 
бўлганди, хақиқатдан мен уйга келдим, шу токчани 
устида, пул турганди, дераза очиқ эди, шамол бўлиб 
турганди шунда пуллар сочилди, мен уни йиғдим, 
қарасам қуръон китоб турган экан, ха булар қуръон 
ўқийдиган экан деб шуни ичига солиб қўйдим, балки 
қуръонни очишганда кўришади дедим. Мен бу бир 


48 
йилдан бери очилмаган қуръонга йиғлаябман. Очинг 
қуръонингизни, деган очса пул турган экан. Жуда 
мўлзам бўлган экан. Бир йил домлани ўғри деб юрди. 
Бир йил бир марта қуръонни очмади. Хаммамиз ҳам 
шундаймиз аслида. Орамизда қўл билан саноқли 
одамларгина 
уйимизда 
турган 
ўша 
Аллоҳ 
аззаважаллани бизга, инсониятга юборган мактубини 
бир йилда бир марта очиб қўядиганлари ҳам бор. Хеч 
очмайдиганлари ҳам бор. Унитиб қўйган, уйида ана 
шундай буюк китоб бир мактуб борлигини унитиб 
яшайдиганлар ҳам бор. Ҳаммамиз кўпчилигимиз 
шундаймиз. қуръонни устидаги босган чанги қанча 
бўлса, қалбники ҳам ана ўшанча бўладида деган гаплар 
шундандир. Ўзи Қуръон Аллоҳдан бизга келаётган 
жуда узоқ бир силсиладан эмас, ўзи силсилада 28 ёки 
29 тахминан силсила бор дейишади. Аллоҳ 
аззаважалла Жаброил алайхиссаломга айтди, Жаброил 
алайхиссалом Пайғамбаримиз Мухаммад Саллаллоҳу 
Алайхи Васалламга айтди, пайғамбаримиз ёнидаги 
сахобаларга айтди, сахобалар қолган авлод 28тами 29 
тами шунақа. Жуда хам яқин яъни. Масалан биз роса 
хурмат қиладиган одам бир мактаб йўлласа, у 
мактубни уйимизни энг яхши жойига қўйиб қўямиз, у 
мактуб бизга келганини уйимизга келган мехмонларга 
айтамиз, хаммасига ўқиб берамиз, бу билан бир фахр 
туямиз, 
бошқ 
қиламиз. 
Уйимизда 
Аллоҳ 
аззаважалладан келган мактуб бор яйнан бизга, 
инсонларга лекин у қадар нималигимиздан билмайман 
буни оти хам йўқда узоқ яшаётганимиз учун Аллох 
аззаважалладан уэсимизга ҳам келмайди. Қуръонни 
қучоқлаб яшайдиганлардан, қуръонни қалбида, 


49 
бағрида тошиб, сақлаб юрадиганлардан қилсин 
хаммамизни. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling