Фарғона тумани 34 дмтт касаба уюшма раиси М. Бобокаримованинг 2021-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2022-2023 йилларда бажарилиши юзасидан


Download 29.05 Kb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi29.05 Kb.
#1476235
1   2   3   4
Bog'liq
36 ДМТТ хисоботи 2023

V бўлими - Меҳнатга ҳақ тўлаш. Кафолатли тўловлар
ва компенсация тўловлари.
Ташкилотда меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай ва ишбай шакллари қўлланилиб, бунда вақтбай - мукофотли (ёки оддий вақтбай) ҳамда бевосита ишбай (ёки ишбай - мукофотли, ишбай-прогрессив, билвосита ишбай, аккорд) меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларидан фойдаланилди.
VI бўлими - Меҳнат интизоми. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, лавозим йўриқномалари, мактаб Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланишини ва назорат қилинишини тарафлар ўз зиммасига олиб, ички интизомни белгиловчи ҳужжатлар ходимларга таништирилди. Йил давомида ходимлар ўртасида меҳнат интизомини бузиш ҳоллари содир этилмади.
VII бўлими - Меҳнат шартномаси тарафларининг
моддий жавобгарлиги -
юзасидан бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган ходимлар билан шартнома тузилди.
Махсус ёзма шартнома асосида уларга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминлаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгар шахс хисобланадилар. ДМТТ да хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари билан моддий товар бойликлари ва моддий жавобгарлик юзасидан шартнома тузилди.
VIII бўлими - Меҳнатни муҳофаза қилиш Иш берувчининг мажбуриятлари. ДМТТ да Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси талабларига асосан, меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этииш ишлари амалга оширилди. Бунда ҳар бир ходим йўриқномалар билан таништирилди, меҳнат муҳофазаси бўйича битим тузилди. Ташкилотда меҳнат қилаётган техник ходимлар, учун сармоядан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан хлор, антисептик воситалари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминландилар.
IX бўлими - Ижтимоий суғурта. Ижтимоий имтиёз ва кафолатлар. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили қабул қилинадиган ижтимоий йўналишдаги Давлат дастурларини амалга ошириш учун чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ишлар олиб борилди.
Касаба уюшма қўмитасига ариза билан мурожаат қилган хар бир ходим рўйхатга олиниб, уларнинг аризалари имконият даражасида қондирилди. Аризаларига асосан уларнинг соғликлари тикланди, моддий ёрдамлар бериб борилди.

Download 29.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling