IJROIYА QО’MITASI QARORI
ПОСТАНОВЛЕНИЕ ИСПАЛКОМА
2022 йил 5 январ № 6-41 “с”-сонли
Товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқариш
комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда, тасдиқланган смета асосида бюджет маблағларининг сарф-ҳаражатларини белгиланган меъёрий хужжатлар асосида амалга оширилишида ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 24.04.2012 йилдаги № 6-11 сонли раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман кенгашининг ижроия қўмитаси қарор қилади:
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгашида, 2021 йил учун касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан олинган товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқариш комиссияси тузилсин ва унинг таркибига уч нафардан иборат кенгаш ва ижроия қўмита аъзолари киритилиб тасдиқлансин.
Ф.Жамилова - 17 мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
Ғ.Убайдуллаев - 51 мактаб мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
У Ёшузоқов - МТМ бошланғич қўмитаси раиси
2. Ушбу комиссияга, хисобот йили давомида касаба уюшмаси бюджети маблағлари хисобидан олинган товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқариш далолатномасини расмийлаштириш ва мазкур далолатномалар кенгаш раиси томонидан тасдиқланиб, бухгалтерияга топшириш вазифаси юклатилсин.
3. Комиссия томонидан хужжатларни ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилиш кенгаш бухгалтери (З Алимова ) зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман бўлинмаси кенгаши раиси З.Атамуродова зиммасига юклатисин.
Туман бўлинма кенгаши раиси : З.Атамуродова
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари
1.Зиёбоев Ойбек ____________________________
2.Пирбобоева Мохира ____________________________
3.Норқулов Илёс ____________________________
4.Ахророва Нодира ___________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |