Физика-математика факультети


-расм. Барабанли қуриткич


Download 228.15 Kb.
bet11/21
Sana14.04.2023
Hajmi228.15 Kb.
#1357328
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
19,11 Homidov Jamshidbek word

6-расм. Барабанли қуриткич.
1 – барабан; 2 – бандаж; 3 – таянч роликлар; 4 – узаткич; 5 – таянч роликлар; 6 – бункер; 7 – насадка; 8 – вентилятор; 9 – циклон; 10туширадиган камера; 11 - тушириш қурилмаси.


Қуритилаётган материал доналарининг ўлчамлари ва хоссаларига кўра аппаратларда ҳар хил насадкалардан фойдаланилади. Катта бўлакли ва қовушиб қолиш хусусиятига эга бўлган материалларни қуритиш учун кўтарувчи парракли насадкалар, ёмон сочилувчан ва катта зичликка эга бўлган катта бўлакли материалларни қуритиш учун эса секторли
насадкалар ишлатилади.
Кичик бўлакли тез сочилувчан материалларни қуритишда тарқатувчи насадкалар кенг ишлатилади. Майда қилиб эзилган, чанг ҳосил қилувчи материалларни берк ячейкали довонсимон насадкалари бўлган барабанларда қуритиш мақсадга мувофиқдир. Айрим шароитларда мураккаб насадкалардан фойдаланилади.
Мавҳум қайнаш қатламли қуриткичлар. Жараён мавҳум қайнаш қатламида олиб борилганда қаттиқ материал заррачалари ва қуритувчи агент ўртасида контакт юзаси кўпаяди, намликнинг материалдан буғланиб чиқиш тезлиги ортади, қуритиш вақти эса анча қисқаради. Ҳозирги кунда кимёвий технологияда мавҳум қайнаш қатламли қуриткичлар сочилувчан донасимон материалдан ташқари, қовушиб қолиш хусусиятига эга бўлган материаллар, пастасимон моддалар эритмалар, қотишмалар ва суспензияларни сувсизлантириш учун ишлатилмоқда.


Download 228.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling